1 Фотиҳа
2 Бақара
3 Оли Имрон
4 Нисо
5 Моида
6 Анъом
7 Аъроф
8 Анфол
9 Тавба
10 Юнус
11 Ҳуд
12 Юсуф
13 Роъд
14 Иброҳим
15 Ҳижр
16 Наҳл
17 Исро
18 Каҳф
19 Марям
20 Тоҳа
21 Анбиё
22 Ҳаж
23 Муъминун
24 Нур
25 Фурқон
26 Шуаро
27 Намл
28 Қосос
29 Анкабут
30 Рум
31 Луқмон
32 Сажда
33 Аҳзоб
34 Сабаъ
35 Фотир
36 Йаасийн
37 Соффаат
38 Сод
39 Зумар
40 Ғофир
41 Фуссилат
42 Шууро
43 Зухруф
44 Духон
45 Жосия
46 Аҳқоф
47 Муҳаммад
48 Фатҳ
49 Ҳужурот
50 Қоф
51 Зориёт
52 Тур
53 Нажм
54 Қамар
55 Ар-Роҳман
56 Воқиъа
57 Ҳадид
58 Мужодала
59 Ҳашр
60 Мумтаҳана
61 Соофф
62 Жума
63 Мунофиқун
64 Тағобун
65 Талоқ
66 Таҳрим
67 Мулк
68 Қалам
69 Ҳааққо
70 Маъориж
71 Нуҳ
72 Жин
73 Муззаммил
74 Муддассир
75 Қийаама
76 Инсон
77 Мурсалаат
78 Набаъ
79 Назиъаат
80 Абаса
81 Таквир
82 Инфитор
83 Мутоффифун
84 Иншиқоқ
85 Буруж
86 Ториқ
87 Аълаа
88 Ғошия
89 Фажр
90 Балад
91 Шамс
92 Лайл
93 Зуҳо
94 Шарҳ
95 Тийн
96 Алақ
97 Қадр
98 Баййина
99 Залзала
100 Аъдият
101 Қориъа
102 Такаасур
103 Аср
104 Ҳумаза
105 Фийл
106 Қурайш
107 Мааъуун
108 Кавсар
109 Каафирун
110 Наср
111 Масад
112 Ихлос
113 Фалақ
114 Наас

ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻟﲘﻨﱧﺒﲐﻰﲃﲥ ﺃﱁﻥ ﻳﱧﻐﱨﻞﱞﲬ ﻭﱺﻣﱧﻦ ﻳﱧﻐﱦﻠﱂﻞﱓ ﻳﱧﺄﱀﺕﲔ ﺑﲐﻤﱧﺎ ﻏﱔﻞﱞ ﻳﱧﻮﱹﻡﱧ ﭐﻟﱀﻘﲘﻴﱧ﮳ﻤﱧﺔﲘﲬ ﺛﱂﻢﱱ ﺗﱨﻮﱺﻓﱋﻰﳎ ﻛﱕﻞﱟ ﻧﱧﻔﱀﺲﲞ ﻣﱱﺎ ﻛﱔﺴﱺﺒﱧﺖﱹ ﻭﱺﻫﱻﻢﱦ ﵖﱔﵐ ﻳﱨﻈﱓﻠﱁﻤﱨﻮﻥﱧﳁﳃﳈﳃﳀ

161. Пайғамбарга хиёнат ҳеч тўғри келмас. Кимки хиёнат қилса, қиёмат куни хиёнат қилиб олган нарсаси билан келадир. Сўнгра, ҳар бир жон касбига яраша тўлиқ оладир. Уларга зулм қилинмас.

ﺃﱁﻓﱁﻤﱧﻦﲌ ﭐﺗﱱﺒﱧﻊﱧ ﺭﲌﺿﱹﻮﱺ﮴ﻥﱧ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻛﱔﻤﱧﻦﲲ ﺑﱧﺂﺀﱧ ﺑﲐﺴﱺﺨﱺﻂﲖ ﻣﱰﲘﻦﱺ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻭﱺﻣﱧﺄﱀﻭﱺﯨﻪﱨ ﺟﱺﻬﱺﻨﱱﻢﱨﲨ ﻭﱺﺑﲐﺌﱦﺲﱺ ﭐﻟﱀﻤﱧﺼﲔﻴﺮﱻﳁﳄﳈﳃﳀ

162. Аллоҳнинг розилигини излаган одам Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган ва борар жойи жаҳаннам бўлган одамга ўхшармиди! Ва у қандай ҳам ёмон жой!

ﻫﱻﻢﱦ ﺩﱧﺭﱺﺟﱺ﮳ﺖﱽ ﻋﲔﻨﺪﱺ ﭐﴦﴥﴤﲘﲩ ﻭﱺﭐﴦﴥﴤﱨ ﺑﱧﺼﲔﻴﺮﲁ ﺑﲐﻤﱧﺎ ﻳﱧﻌﱦﻤﱧﻠﱂﻮﻥﱧﳁﳅﳈﳃﳀ

163. Уларнинг Аллоҳнинг ҳузуридаги даражалари турлича. Аллоҳ қилаётган амалларини кўриб турувчи Зотдир.

ﻟﱁﻘﱁﺪﱹ ﻣﱧﻦﲄ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﻋﱺﻠﱁﻰ ﭐﻟﱀﻤﱨﺆﱹﻣﲘﻨﲘﻴﻦﱺ ﺇﲐﺫﱦ ﺑﱧﻌﱧﺚﱺ ﻓﲘﻴﻬﲌﻢﱦ ﺭﱺﺳﱻﻮﵖﱘﵐ ﻣﱰﲘﻦﱹ ﺃﱁﻧﻔﱂﺴﲔﻬﲌﻢﱦ ﻳﱧﺘﱦﻠﱂﻮﺍﲯ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢﱦ ﺀﱧﺍﻳﱧ﮳ﺘﲘﻪﲘﲶ ﻭﱺﻳﱨﺰﱺﻛﱝﲔﻴﻬﲌﻢﱦ ﻭﱺﻳﱨﻌﱧﻠﱊﲘﻤﱨﻬﱻﻢﱨ ﭐﻟﱀﻜﲔﺘﱧ﮳ﺐﱺ ﻭﱺﭐﻟﱀﺤﲔﻜﱓﻤﱧﺔﱁ ﻭﱺﺇﲐﻥ ﻛﱔﺎﻧﱨﻮﺍﲯ ﻣﲘﻦ ﻗﱁﺒﱦﻞﱕ ﻟﱁﻔﲘﻰ ﺿﱺﻠﱁ﮳ﻞﲎ ﻣﱲﺒﲐﻴﻦﲍﳁﳆﳈﳃﳀ

164. Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбар юбориб, неъмат берди. У уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадир, уларни поклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатур. Гарчи олдин очиқ-ойдин адашувда бўлсалар ҳам.

ﺃﱁﻭﱺﻟﱁﻤﱱﺂ ﺃﱁﺻﱺ﮳ﺒﱧﺘﱦﻜﱕﻢ ﻣﱲﺼﲔﻴﺒﱧﺔﱆ ﻗﱁﺪﱹ ﺃﱁﺻﱺﺒﱦﺘﱨﻢ ﻣﱰﲘﺜﱀﻠﱁﻴﱦﻬﱺﺎ ﻗﱂﻠﱀﺘﱨﻢﱦ ﺃﱁﻧﱱﻰﳎ ﻫﱺ﮳ﺬﱔﺍﲨ ﻗﱂﻞﱓ ﻫﱻﻮﱺ ﻣﲘﻦﱹ ﻋﲔﻨﺪﲘ ﺃﱁﻧﻔﱂﺴﲔﻜﱕﻢﱦﲩ ﺇﲐﻥﱱ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﻛﱕﻞﱝﲌ ﺷﱔﻰﱹﺀﲚ ﻗﱁﺪﲘﻳﺮﱿﳁﳇﳈﳃﳀ

165. Сен: «Сизга мусийбат етган пайтда, ҳолбуки, ўзингиз ҳам икки бараварини етказган эдингиз, бу қаердан, дейсизми?! Бу ўзингизнинг ҳузурингиздан!» деб айт. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.

ﻭﱺﻣﱧﺂ ﺃﱁﺻﱺ﮳ﺒﱧﻜﱕﻢﱦ ﻳﱧﻮﱹﻡﱧ ﭐﻟﱀﺘﱧﻘﱁﻰ ﭐﻟﱀﺠﱺﻤﱦﻌﱧﺎﻥﲌ ﻓﱁﺒﲐﺈﲐﺫﱦﻥﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻭﱺﻟﲘﻴﱧﻌﱦﻠﱁﻢﱧ ﭐﻟﱀﻤﱨﺆﱹﻣﲘﻨﲘﻴﻦﱺﳁﳈﳈﳃﳀ

166. Икки жамоа тўқнашган куни сизга мусийбат Аллоҳнинг изни билан ва мўминларни билиш учун.

ﻭﱺﻟﲘﻴﱧﻌﱦﻠﱁﻢﱧ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻧﱧﺎﻓﱁﻘﱂﻮﺍﲯﲬ ﻭﱺﻗﲘﻴﻞﱔ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﺗﱧﻌﱧﺎﻟﱁﻮﱹﺍﲯ ﻗﱁ﮳ﺘﲘﻠﱂﻮﺍﲯ ﻓﲘﻰ ﺳﱺﺒﲐﻴﻞﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﺃﱁﻭﲌ ﭐﺩﱦﻓﱁﻌﱨﻮﺍﲯﲨ ﻗﱁﺎﻟﱂﻮﺍﲯ ﻟﱁﻮﱹ ﻧﱧﻌﱦﻠﱁﻢﱨ ﻗﲘﺘﱧﺎﵖﱘﵐ ﵖﱞﵔﺗﱱﺒﱧﻌﱦﻨﱧ﮳ﻜﱕﻢﱦﲩ ﻫﱻﻢﱦ ﻟﲘﻠﱀﻜﱕﻔﱀﺮﲌ ﻳﱧﻮﱹﻣﱧﴣﲐﺬﲙ ﺃﱁﻗﱀﺮﱺﺏﱻ ﻣﲘﻨﱦﻬﱻﻢﱦ ﻟﲘﵝﱀﵙﻳﻤﱧ﮳ﻦﲌﲬ ﻳﱧﻘﱂﻮﻟﱂﻮﻥﱧ ﺑﲐﺄﱁﻓﱀﻮﱺ﮴ﻫﲔﻬﲌﻢ ﻣﱱﺎ ﻟﱁﻴﱦﺲﱺ ﻓﲘﻰ ﻗﱂﻠﱂﻮﺑﲐﻬﲌﻢﱦﲬ ﻭﱺﭐﴦﴥﴤﱨ ﺃﱁﻋﱹﻠﱁﻢﱨ ﺑﲐﻤﱧﺎ ﻳﱧﻜﱓﺘﱨﻤﱨﻮﻥﱧﳁﳉﳈﳃﳀ

167. Ва мунофиқлик қилаётганларни билиш учун етди. Ва уларга: «Келинглар, Аллоҳнинг йўлида уруш қилинглар ёки мудофаа қилинглар», дейилди. Улар: «Агар жанг бўлишини аниқ билсак, сизга эргашардик»,–дедилар. Улар ўша кунда иймондан кўра куфрга яқинроқ эдилар. Тиллари билан дилларида йўқ нарсани айтурлар. Аллоҳ беркитаётган нарсаларини яхши билувчи Зотдир.

ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻗﱁﺎﻟﱂﻮﺍﲯ ﵖﲔﵒﺧﱹﻮﱺ﮴ﻧﲘﻬﲌﻢﱦ ﻭﱺﻗﱁﻌﱧﺪﱻﻭﺍﲯ ﻟﱁﻮﱹ ﺃﱁﻃﱔﺎﻋﱻﻮﻧﱧﺎ ﻣﱧﺎ ﻗﱂﺘﲘﻠﱂﻮﺍﲯﲩ ﻗﱂﻞﱓ ﻓﱁﭑﺩﱦﺭﱺﺀﱨﻭﺍﲯ ﻋﱺﻦﱹ ﺃﱁﻧﻔﱂﺴﲔﻜﱕﻢﱨ ﭐﻟﱀﻤﱧﻮﱹﺕﱺ ﺇﲐﻥ ﻛﱕﻨﺘﱨﻢﱦ ﺻﱺ﮳ﺪﲘﻗﲘﻴﻦﱺﳁﳊﳈﳃﳀ

168. Улар ўз биродарларига ва (урушга чиқмай) ўтирганларга: «Агар бизга итоат қилганларида қатл қилинмас эдилар»,–дейишди. Сен: «Агар гапингиз рост бўлса, ўзингиздан ўлимни қайтариб кўринг-чи», деб айт.

ﻭﱺﵖﱔﵐ ﺗﱧﺤﱹﺴﱺﺒﱧﻦﲄ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻗﱂﺘﲘﻠﱂﻮﺍﲯ ﻓﲘﻰ ﺳﱺﺒﲐﻴﻞﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﺃﱁﻣﱦﻮﱺ﮴ﺗﱭﺎﲬ ﺑﱧﻞﱓ ﺃﱁﺣﱹﻴﱧﺂﺀﱪ ﻋﲔﻨﺪﱺ ﺭﱺﺑﱰﲐﻬﲌﻢﱦ ﻳﱨﺮﱹﺯﱺﻗﱂﻮﻥﱧﳁﳋﳈﳃﳀ

169. Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни ўликлар деб ҳисобламанглар. Балки, улар–тирик, Роббилари ҳузурида ризқланмоқдалар.

ﻓﱁﺮﲌﺣﲔﻴﻦﱺ ﺑﲐﻤﱧﺂ ﺀﱧﺍﺗﱧﯩﳎﻬﱻﻢﱨ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﻣﲘﻦ ﻓﱁﻀﱹﻠﲘﻪﲘﲶ ﻭﱺﻳﱧﺴﱹﺘﱧﺒﱦﺸﲔﺮﱻﻭﻥﱧ ﺑﲐﭑﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻟﱁﻢﱦ ﻳﱧﻠﱀﺤﱺﻘﱂﻮﺍﲯ ﺑﲐﻬﲌﻢ ﻣﱰﲘﻦﱹ ﺧﱺﻠﱀﻔﲘﻬﲌﻢﱦ ﺃﱁﵖﱞﵐ ﺧﱺﻮﱹﻑﱽ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢﱦ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﻫﱻﻢﱦ ﻳﱧﺤﱹﺰﱺﻧﱨﻮﻥﱧﳁﳂﳉﳃﳀ

170. Улар Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсалардан хурсандлар ва ҳали ортларидан ўзларига қўшилмаган биродарларига, уларга хавф йўқлигининг ҳамда хафа ҳам бўлмасликларининг хушхабарини бермоқдалар.

ﲿ ﻳﱧﺴﱹﺘﱧﺒﱦﺸﲔﺮﱻﻭﻥﱧ ﺑﲐﻨﲘﻌﱦﻤﱧﺔﲚ ﻣﱰﲘﻦﱺ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻭﱺﻓﱁﻀﱹﻞﲎ ﻭﱺﺃﱁﻥﱱ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﵖﱔﵐ ﻳﱨﻀﲔﻴﻊﱨ ﺃﱁﺟﱹﺮﱺ ﭐﻟﱀﻤﱨﺆﱹﻣﲘﻨﲘﻴﻦﱺﳁﳃﳉﳃﳀ

171. Улар Аллоҳдан бўлган неъмат ва фазлнинг ҳамда, албатта, Аллоҳ мўминларнинг ажрини зое қилмаслигининг хушхабарини бермоқдалар.

ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﭐﺳﱹﺘﱧﺠﱺﺎﺑﱨﻮﺍﲯ ﴦﲘﴥﴤﲘ ﻭﱺﭐﻟﺮﲄﺳﱻﻮﻝﲌ ﻣﲘﻦﲲ ﺑﱧﻌﱦﺪﲘ ﻣﱧﺂ ﺃﱁﺻﱺﺎﺑﱧﻬﱻﻢﱨ ﭐﻟﱀﻘﱁﺮﱹﺡﱻﲬ ﻟﲘﻠﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﺃﱁﺣﱹﺴﱺﻨﱨﻮﺍﲯ ﻣﲘﻨﱦﻬﱻﻢﱦ ﻭﱺﭐﺗﱱﻘﱁﻮﱹﺍﲯ ﺃﱁﺟﱹﺮﱽ ﻋﱺﻈﲔﻴﻢﱪﳁﳄﳉﳃﳀ

172. Улар жароҳат етгандан ке-йин ҳам Аллоҳ ва Пайғамбар чақириғига жавоб берадиганлардир. Улардан яхшилик ва тақво қилганларига улуғ ажрлар бордир.

ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻗﱁﺎﻝﱔ ﻟﱁﻬﱻﻢﱨ ﭐﻟﻨﱱﺎﺱﱻ ﺇﲐﻥﱱ ﭐﻟﻨﱱﺎﺱﱺ ﻗﱁﺪﱹ ﺟﱺﻤﱧﻌﱨﻮﺍﲯ ﻟﱁﻜﱕﻢﱦ ﻓﱁﭑﺧﱹﺸﱔﻮﱹﻫﱻﻢﱦ ﻓﱁﺰﱺﺍﺩﱧﻫﱻﻢﱦ ﺇﲐﻳﻤﱧ﮳ﻨﱫﺎ ﻭﱺﻗﱁﺎﻟﱂﻮﺍﲯ ﺣﱺﺴﱹﺒﱨﻨﱧﺎ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﻭﱺﻧﲘﻌﱦﻢﱧ ﭐﻟﱀﻮﱺﻛﲔﻴﻞﱕﳁﳅﳉﳃﳀ

173. Уларга кишилар: «Албатта, одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар», деганда, иймонлари зиёда бўлди ва: «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил»,–дедилар.

ﻓﱁﭑﻧﻘﱁﻠﱁﺒﱨﻮﺍﲯ ﺑﲐﻨﲘﻌﱦﻤﱧﺔﲚ ﻣﱰﲘﻦﱺ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻭﱺﻓﱁﻀﱹﻞﲎ ﻟﱋﻢﱦ ﻳﱧﻤﱦﺴﱺﺴﱹﻬﱻﻢﱦ ﺳﱻﻮﳒﺀﱬ ﻭﱺﭐﺗﱱﺒﱧﻌﱨﻮﺍﲯ ﺭﲌﺿﱹﻮﱺ﮴ﻥﱧ ﭐﴦﴥﴤﲘﲩ ﻭﱺﭐﴦﴥﴤﱨ ﺫﱨﻭ ﻓﱁﻀﱹﻞﲍ ﻋﱺﻈﲔﻴﻢﲍﳁﳆﳉﳃﳀ

174. Бас, Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила уларга ёмонлик етмасдан қайтдилар ва Аллоҳнинг розилигига эришдилар. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир.

ﺇﲐﻧﱱﻤﱧﺎ ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻜﱕﻢﱨ ﭐﻟﺸﱞﻴﱦﻄﱔ﮳ﻦﱻ ﻳﱨﺨﱺﻮﲃﲌﻑﱻ ﺃﱁﻭﱹﻟﲘﻴﱧﺂﺀﱧﻩﱨﲵ ﻓﱁﵝﱁﵗ ﺗﱧﺨﱺﺎﻓﱂﻮﻫﱻﻢﱦ ﻭﱺﺧﱺﺎﻓﱂﻮﻥﲌ ﺇﲐﻥ ﻛﱕﻨﺘﱨﻢ ﻣﱲﺆﱹﻣﲘﻨﲘﻴﻦﱺﳁﳇﳉﳃﳀ

175. Албатта, бундай бўлишингиз шайтондандир, у ўз яқинларидан қўрқитур. Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, мендан қўрқинглар.

ﻭﱺﵖﱔﵐ ﻳﱧﺤﱹﺰﱻﻧﻚﱔ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻳﱨﺴﱺ﮳ﺮﲌﻋﱻﻮﻥﱧ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﱀﻜﱕﻔﱀﺮﲌﲬ ﺇﲐﻧﱱﻬﱻﻢﱦ ﻟﱁﻦ ﻳﱧﻀﱻﺮﲅﻭﺍﲯ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﺷﱔﻴﱦ﮲ﱫﺎﲩ ﻳﱨﺮﲌﻳﺪﱻ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﺃﱁﵖﱞﵐ ﻳﱧﺠﱹﻌﱧﻞﱔ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﺣﱺﻈﱢﺎ ﻓﲘﻰ ﭐﵖﱓﵕﺧﲔﺮﱺﺓﲘﲨ ﻭﱺﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﻋﱺﺬﱔﺍﺏﱽ ﻋﱺﻈﲔﻴﻢﱪﳁﳈﳉﳃﳀ

176. Куфрга ошиқаётганлар сени хафа қилмасин. Албатта, улар ҳаргиз Аллоҳга бирор зарар етказа олмаслар. Аллоҳ уларга охиратда насиба қилмасликни хоҳлайдир. Уларга улкан азоб бордир.

ﺇﲐﻥﱱ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﭐﺷﱓﺘﱧﺮﱺﻭﱻﺍﲯ ﭐﻟﱀﻜﱕﻔﱀﺮﱺ ﺑﲐﭑﵖﱓﵒﻳﻤﱧ﮳ﻦﲌ ﻟﱁﻦ ﻳﱧﻀﱻﺮﲅﻭﺍﲯ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﺷﱔﻴﱦ﮲ﱫﺎﲨ ﻭﱺﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﻋﱺﺬﱔﺍﺏﱽ ﺃﱁﻟﲘﻴﻢﱬﳁﳉﳉﳃﳀ

177. Албатта, куфрни иймонга сотиб олганлар Аллоҳга ҳаргиз бирор зарар етказа олмаслар. Уларга аламли азоб бордир.

ﻭﱺﵖﱔﵐ ﻳﱧﺤﱹﺴﱺﺒﱧﻦﲄ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻛﱔﻔﱁﺮﱻﻭﳒﺍﲯ ﺃﱁﻧﱱﻤﱧﺎ ﻧﱨﻤﱦﻠﲘﻰ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﺧﱺﻴﱦﺮﱿ ﵖﱝﲔﵑﱁﻧﻔﱂﺴﲔﻬﲌﻢﱦﲬ ﺇﲐﻧﱱﻤﱧﺎ ﻧﱨﻤﱦﻠﲘﻰ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﻟﲘﻴﱧﺰﱹﺩﱧﺍﺩﱨﻭﳒﺍﲯ ﺇﲐﺛﱀﻤﱫﺎﲨ ﻭﱺﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﻋﱺﺬﱔﺍﺏﱿ ﻣﱲﻬﲌﻴﻦﱿﳁﳊﳉﳃﳀ

178. Куфр келтирганлар уларни тек қўйганимизни ўзлари учун яхши деб ҳисобламасинлар. Биз уларни фақат гуноҳлари кўпайиши учунгина тек қўямиз. Уларга хорловчи азоб бордир.

ﻣﱱﺎ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﻟﲘﻴﱧﺬﱔﺭﱺ ﭐﻟﱀﻤﱨﺆﱹﻣﲘﻨﲘﻴﻦﱺ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﻣﱧﺂ ﺃﱁﻧﺘﱨﻢﱦ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻪﲘ ﺣﱺﺘﱱﻰﳎ ﻳﱧﻤﲘﻴﺰﱺ ﭐﻟﱀﺨﱺﺒﲐﻴﺚﱺ ﻣﲘﻦﱺ ﭐﻟﻄﱞﻴﱰﲐﺐﲌﲩ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﻟﲘﻴﱨﻄﱓﻠﲘﻌﱧﻜﱕﻢﱦ ﻋﱺﻠﱁﻰ ﭐﻟﱀﻐﱧﻴﱦﺐﲌ ﻭﱺﻟﱁ﮳ﻜﲔﻦﲄ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﻳﱧﺠﱹﺘﱧﺒﲐﻰ ﻣﲘﻦ ﺭﲅﺳﱻﻠﲘﻪﲘﲶ ﻣﱧﻦ ﻳﱧﺸﱔﺂﺀﱨﲨ ﻓﱁ﮲ﱧﺎﻣﲘﻨﱨﻮﺍﲯ ﺑﲐﭑﴦﴥﴤﲘ ﻭﱺﺭﱻﺳﱻﻠﲘﻪﲘﲶﲬ ﻭﱺﺇﲐﻥ ﺗﱨﺆﱹﻣﲘﻨﱨﻮﺍﲯ ﻭﱺﺗﱧﺘﱱﻘﱂﻮﺍﲯ ﻓﱁﻠﱁﻜﱕﻢﱦ ﺃﱁﺟﱹﺮﱽ ﻋﱺﻈﲔﻴﻢﱬﳁﳋﳉﳃﳀ

179. Аллоҳ мўминларни покидан нопокини ажратмасдан, сиз турган ҳолда, қўйиб қўймас. Аллоҳ сизларни ғайбдан хабардор қилиб қўймас. Лекин Аллоҳ Ўз Пайғамбарларидан кимни хоҳласа, танлаб оладир. Бас, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтиринглар. Агар иймон келтирсангиз ва тақво қилсангиз, сизларга улуғ ажр бордир.

ﻭﱺﵖﱔﵐ ﻳﱧﺤﱹﺴﱺﺒﱧﻦﲄ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻳﱧﺒﱦﺨﱺﻠﱂﻮﻥﱧ ﺑﲐﻤﱧﺂ ﺀﱧﺍﺗﱧﯩﳎﻬﱻﻢﱨ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﻣﲘﻦ ﻓﱁﻀﱹﻠﲘﻪﲘﲶ ﻫﱻﻮﱺ ﺧﱺﻴﱦﺮﱾﺍ ﻟﱋﻬﱻﻢﲨ ﺑﱧﻞﱓ ﻫﱻﻮﱺ ﺷﱔﺮﲉ ﻟﱋﻬﱻﻢﱦﲨ ﺳﱺﻴﱨﻄﱔﻮﲄﻗﱂﻮﻥﱧ ﻣﱧﺎ ﺑﱧﺨﲔﻠﱂﻮﺍﲯ ﺑﲐﻪﲘﲶ ﻳﱧﻮﱹﻡﱧ ﭐﻟﱀﻘﲘﻴﱧ﮳ﻤﱧﺔﲘﲩ ﻭﱺﴦﳨﴥﴤﳨ ﻣﲘﻴﺮﱺ﮴ﺙﱻ ﭐﻟﺴﲄﻤﱧ﮳ﻮﱺ﮴ﺕﲔ ﻭﱺﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜﲩ ﻭﱺﭐﴦﴥﴤﱨ ﺑﲐﻤﱧﺎ ﺗﱧﻌﱦﻤﱧﻠﱂﻮﻥﱧ ﺧﱺﺒﲐﻴﺮﱿﳁﳂﳊﳃﳀ

180. Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қилганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар. Аксинча, бу уларга ёмонликдир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила бўйинлари ўралур. Осмонлару ернинг мероси Аллоҳгадир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир.