1 Фотиҳа
2 Бақара
3 Оли Имрон
4 Нисо
5 Моида
6 Анъом
7 Аъроф
8 Анфол
9 Тавба
10 Юнус
11 Ҳуд
12 Юсуф
13 Роъд
14 Иброҳим
15 Ҳижр
16 Наҳл
17 Исро
18 Каҳф
19 Марям
20 Тоҳа
21 Анбиё
22 Ҳаж
23 Муъминун
24 Нур
25 Фурқон
26 Шуаро
27 Намл
28 Қосос
29 Анкабут
30 Рум
31 Луқмон
32 Сажда
33 Аҳзоб
34 Сабаъ
35 Фотир
36 Йаасийн
37 Соффаат
38 Сод
39 Зумар
40 Ғофир
41 Фуссилат
42 Шууро
43 Зухруф
44 Духон
45 Жосия
46 Аҳқоф
47 Муҳаммад
48 Фатҳ
49 Ҳужурот
50 Қоф
51 Зориёт
52 Тур
53 Нажм
54 Қамар
55 Ар-Роҳман
56 Воқиъа
57 Ҳадид
58 Мужодала
59 Ҳашр
60 Мумтаҳана
61 Соофф
62 Жума
63 Мунофиқун
64 Тағобун
65 Талоқ
66 Таҳрим
67 Мулк
68 Қалам
69 Ҳааққо
70 Маъориж
71 Нуҳ
72 Жин
73 Муззаммил
74 Муддассир
75 Қийаама
76 Инсон
77 Мурсалаат
78 Набаъ
79 Назиъаат
80 Абаса
81 Таквир
82 Инфитор
83 Мутоффифун
84 Иншиқоқ
85 Буруж
86 Ториқ
87 Аълаа
88 Ғошия
89 Фажр
90 Балад
91 Шамс
92 Лайл
93 Зуҳо
94 Шарҳ
95 Тийн
96 Алақ
97 Қадр
98 Баййина
99 Залзала
100 Аъдият
101 Қориъа
102 Такаасур
103 Аср
104 Ҳумаза
105 Фийл
106 Қурайш
107 Мааъуун
108 Кавсар
109 Каафирун
110 Наср
111 Масад
112 Ихлос
113 Фалақ
114 Наас

ﺃﱁﻡﱦ ﺀﱧﺍﺗﱧﻴﱦﻨﱧ﮳ﻬﱻﻢﱦ ﻛﲔﺘﱧ﮳ﺒﱫﺎ ﻣﱰﲘﻦ ﻗﱁﺒﱦﻠﲘﻪﲘﲶ ﻓﱁﻬﱻﻢ ﺑﲐﻪﲘﲶ ﻣﱨﺴﱹﺘﱧﻤﱦﺴﲔﻜﱕﻮﻥﱧﳁﳃﳄﳀ

21. Ёки Биз уларга у(Қуръон)дан олдин бир китоб берганмиз-у, улар уни маҳкам тутувчиларми?!

ﺑﱧﻞﱓ ﻗﱁﺎﻟﱂﻮﳒﺍﲯ ﺇﲐﻧﱱﺎ ﻭﱺﺟﱺﺪﱹﻧﱧﺂ ﺀﱧﺍﺑﱧﺂﺀﱧﻧﱧﺎ ﻋﱺﻠﱁﻰ﮵ ﺃﱂﻣﱱﺔﲚ ﻭﱺﺇﲐﻧﱱﺎ ﻋﱺﻠﱁﻰ﮵ ﺀﱧﺍﺛﱁ﮳ﺮﲌﻫﲔﻢ ﻣﱲﻬﱹﺘﱧﺪﱻﻭﻥﱧﳁﳄﳄﳀ

22. Йўқ! Улар: «Биз ота-боболаримизни бир динда топдикки, албатта, биз уларнинг изларидан (эргашиб) ҳидоят топгувчидирмиз», дедилар.

ﻭﱺﻛﱔﺬﱔ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﻣﱧﺂ ﺃﱁﺭﱹﺳﱺﻠﱀﻨﱧﺎ ﻣﲘﻦ ﻗﱁﺒﱦﻠﲘﻚﱔ ﻓﲘﻰ ﻗﱁﺮﱹﻳﱧﺔﲚ ﻣﱰﲘﻦ ﻧﱱﺬﲘﻳﺮﲍ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﻗﱁﺎﻝﱔ ﻣﱨﺘﱦﺮﱺﻓﱂﻮﻫﱺﺂ ﺇﲐﻧﱱﺎ ﻭﱺﺟﱺﺪﱹﻧﱧﺂ ﺀﱧﺍﺑﱧﺂﺀﱧﻧﱧﺎ ﻋﱺﻠﱁﻰ﮵ ﺃﱂﻣﱱﺔﲚ ﻭﱺﺇﲐﻧﱱﺎ ﻋﱺﻠﱁﻰ﮵ ﺀﱧﺍﺛﱁ﮳ﺮﲌﻫﲔﻢ ﻣﱲﻘﱀﺘﱧﺪﱻﻭﻥﱧﳁﳅﳄﳀ

23. Худди шунингдек, Биз сендан илгари ҳам қайси бир қишлоқ-шаҳарга огоҳлантиргувчи юборсак, албатта, унинг зодагонлари: «Таъкидки, биз ота-боболаримизни бир динда топдик ва, албатта, биз уларнинг изларидан эргашгувчилардирмиз», дедилар.

ﲿ ﻗﱁ﮳ﻞﱔ ﺃﱁﻭﱺﻟﱁﻮﱹ ﺟﲌﺌﱦﺘﱨﻜﱕﻢ ﺑﲐﺄﱁﻫﱹﺪﱺﻯﳎ ﻣﲘﻤﱱﺎ ﻭﱺﺟﱺﺪﺗﱲﻢﱦ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻪﲘ ﺀﱧﺍﺑﱧﺂﺀﱧﻛﱕﻢﱦﲨ ﻗﱁﺎﻟﱂﻮﳒﺍﲯ ﺇﲐﻧﱱﺎ ﺑﲐﻤﱧﺂ ﺃﱂﺭﱹﺳﲔﻠﱀﺘﱨﻢ ﺑﲐﻪﲘﲶ ﻛﱔ﮳ﻔﲘﺮﱻﻭﻥﱧﳁﳆﳄﳀ

24. У (огоҳлантирувчи): «Агар мен сизга сиз ота-бобонгизни устида топган нарсангиздан ҳам ҳидоятлироқни келтирган бўлсам ҳам-а?!»–деди. Улар: «Биз сен ила юборилган нарсага кофирдирмиз», дедилар.

ﻓﱁﭑﻧﺘﱧﻘﱁﻤﱦﻨﱧﺎ ﻣﲘﻨﱦﻬﱻﻢﱦﲨ ﻓﱁﭑﻧﻈﱕﺮﱹ ﻛﱔﻴﱦﻒﱺ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻋﱺ﮳ﻘﲘﺒﱧﺔﱂ ﭐﻟﱀﻤﱨﻜﱔﺬﱝﲘﺑﲐﻴﻦﱺﳁﳇﳄﳀ

25. Бас, Биз улардан интиқом олдик. Энди назар сол. (Пайғамбарларни) ёлғончи қилгувчиларнинг оқибати қандай бўлди?!

ﻭﱺﺇﲐﺫﱦ ﻗﱁﺎﻝﱔ ﺇﲐﺑﱦﺮﱺ﮴ﻫﲔﻴﻢﱨ ﵖﲔﵑﱁﺑﲐﻴﻪﲘ ﻭﱺﻗﱁﻮﱹﻣﲘﻪﲘﲶﳒ ﺇﲐﻧﱱﻨﲘﻰ ﺑﱧﺮﱺﺁﺀﱬ ﻣﱰﲘﻤﱱﺎ ﺗﱧﻌﱦﺒﱨﺪﱻﻭﻥﱧﳁﳈﳄﳀ

26. Эсла, Иброҳим отасига ва қавмига: «Мен, албатта, сиз ибодат қилаётган нарсадан воз кечгувчиман.

ﺇﲐﵖﱞﵐ ﭐﻟﱋﺬﲘﻯ ﻓﱁﻄﱔﺮﱺﻧﲘﻰ ﻓﱁﺈﲐﻧﱱﻪﱨﲵ ﺳﱺﻴﱧﻬﱹﺪﲘﻳﻦﲌﳁﳉﳄﳀ

27. Магар мени яратган Зотдангина (воз кечмасман). Албатта, У зот мени ҳидоят қилур», деган эди.

ﻭﱺﺟﱺﻌﱧﻠﱁﻬﱺﺎ ﻛﱔﻠﲘﻤﱧﺔﱇ ﺑﱧﺎﻗﲘﻴﱧﺔﱅ ﻓﲘﻰ ﻋﱺﻘﲘﺒﲐﻪﲘﲶ ﻟﱁﻌﱧﻠﱋﻬﱻﻢﱦ ﻳﱧﺮﱹﺟﲌﻌﱨﻮﻥﱧﳁﳊﳄﳀ

28. Ва бу (сўз)ни у ўз ортидан зурриётига боқий қолгувчи қилди. Шоядки (иймонга) қайтсалар.

ﺑﱧﻞﱓ ﻣﱧﺘﱱﻌﱦﺖﱻ ﻫﱺﳌﺆﱻﵖﱔﵐﳓﺀﲘ ﻭﱺﺀﱧﺍﺑﱧﺂﺀﱧﻫﱻﻢﱦ ﺣﱺﺘﱱﻰﳎ ﺟﱺﺂﺀﱧﻫﱻﻢﱨ ﭐﻟﱀﺤﱺﻖﲅ ﻭﱺﺭﱺﺳﱻﻮﻝﱙ ﻣﱲﺒﲐﻴﻦﱿﳁﳋﳄﳀ

29. Мен эса, анавиларни ва уларнинг ота-боболарини, то уларга ҳақ ҳамда очиқ-ойдин Пайғамбар келгунча фойдалантирдим.

ﻭﱺﻟﱁﻤﱱﺎ ﺟﱺﺂﺀﱧﻫﱻﻢﱨ ﭐﻟﱀﺤﱺﻖﲅ ﻗﱁﺎﻟﱂﻮﺍﲯ ﻫﱺ﮳ﺬﱔﺍ ﺳﲔﺤﱹﺮﱿ ﻭﱺﺇﲐﻧﱱﺎ ﺑﲐﻪﲘﲶ ﻛﱔ﮳ﻔﲘﺮﱻﻭﻥﱧﳁﳂﳅﳀ

30. Қачонки уларга ҳақ келганида, улар: «Бу сеҳрдир ва, албатта, биз бунга кофирдирмиз», дедилар.

ﻭﱺﻗﱁﺎﻟﱂﻮﺍﲯ ﻟﱁﻮﱹﵖﱔﵐ ﻧﱨﺰﲃﲌﻝﱔ ﻫﱺ﮳ﺬﱔﺍ ﭐﻟﱀﻘﱂﺮﱹﺀﱧﺍﻥﱨ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﺭﱺﺟﱻﻞﲎ ﻣﱰﲘﻦﱺ ﭐﻟﱀﻘﱁﺮﱹﻳﱧﺘﱧﻴﱦﻦﲌ ﻋﱺﻈﲔﻴﻢﲍﳁﳃﳅﳀ

31. Улар: «Ушбу Қуръон икки шаҳардан (бирида) бўлган улуғ кишига нозил қилинганида эди», дедилар.

ﺃﱁﻫﱻﻢﱦ ﻳﱧﻘﱀﺴﲔﻤﱨﻮﻥﱧ ﺭﱺﺣﱹﻤﱧﺖﱺ ﺭﱺﺑﱰﲐﻚﱔﲬ ﻧﱧﺤﱹﻦﱻ ﻗﱁﺴﱺﻤﱦﻨﱧﺎ ﺑﱧﻴﱦﻨﱧﻬﱻﻢ ﻣﱱﻌﲘﻴﺸﱔﺘﱧﻬﱻﻢﱦ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﱀﺤﱺﻴﱧﻮﳎﺓﲘ ﭐﻟﺪﲅﻧﱦﻴﱧﺎﲬ ﻭﱺﺭﱺﻓﱁﻌﱦﻨﱧﺎ ﺑﱧﻌﱦﻀﱺﻬﱻﻢﱦ ﻓﱁﻮﱹﻕﱺ ﺑﱧﻌﱦﺾﲞ ﺩﱧﺭﱺﺟﱺ﮳ﺖﲖ ﻟﱊﲘﻴﱧﺘﱱﺨﲔﺬﱔ ﺑﱧﻌﱦﻀﱻﻬﱻﻢ ﺑﱧﻌﱦﻀﱾﺎ ﺳﱻﺨﱹﺮﲌﻳﱵﺎﲩ ﻭﱺﺭﱺﺣﱹﻤﱧﺖﱻ ﺭﱺﺑﱰﲐﻚﱔ ﺧﱺﻴﱦﺮﱿ ﻣﱰﲘﻤﱱﺎ ﻳﱧﺠﱹﻤﱧﻌﱨﻮﻥﱧﳁﳄﳅﳀ

32. Ёки улар Роббингнинг раҳматини тақсимлайдиларми? Биз ҳаёти дунёда уларнинг ораларида маийшатларини тақсимладик ва баъзилари баъзиларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларининг даражаларини айримларидан устун қилиб қўйганмиз. Роббингнинг раҳмати улар жамлайдиган нарсадан яхшидир.

ﻭﱺﻟﱁﻮﱹﵖﱔﵓ ﺃﱁﻥ ﻳﱧﻜﱕﻮﻥﱧ ﭐﻟﻨﱱﺎﺱﱻ ﺃﱂﻣﱱﺔﱅ ﻭﱺ﮴ﺣﲔﺪﱺﺓﱫ ﻟﱋﺠﱺﻌﱧﻠﱀﻨﱧﺎ ﻟﲘﻤﱧﻦ ﻳﱧﻜﱓﻔﱂﺮﱻ ﺑﲐﭑﻟﺮﲄﺣﱹﻤﱧ﮳ﻦﲌ ﻟﲘﺒﱨﻴﱨﻮﺗﲘﻬﲌﻢﱦ ﺳﱻﻘﱂﻔﱅﺎ ﻣﱰﲘﻦ ﻓﲘﻀﲄﺔﲚ ﻭﱺﻣﱧﻌﱧﺎﺭﲌﺝﱺ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﱺﺎ ﻳﱧﻈﱓﻬﱺﺮﱻﻭﻥﱧﳁﳅﳅﳀ

33. Агар одамлар бир миллат бўлиб қолишлари (хавфи) бўлмаганда, албатта, Биз Роҳманга куфр келтирадиганларнинг уйлари шифтини ва унга чиқадиган нарвонларини кумушдан қилиб қўяр эдик.

ﻭﱺﻟﲘﺒﱨﻴﱨﻮﺗﲘﻬﲌﻢﱦ ﺃﱁﺑﱦﻮﱺ﮴ﺑﱫﺎ ﻭﱺﺳﱻﺮﱻﺭﱼﺍ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﱺﺎ ﻳﱧﺘﱱﻜﲔ﮲ﱨﻮﻥﱧﳁﳆﳅﳀ

34. Ва уйларининг эшикларини ҳам, устида ёнбошлаб ётадиган сўриларини ҳам.

ﻭﱺﺯﱻﺧﱹﺮﱻﻓﱅﺎﲬ ﻭﱺﺇﲐﻥ ﻛﱕﻞﱟ ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﻟﱁﻤﱱﺎ ﻣﱧﺘﱧ﮳ﻊﱨ ﭐﻟﱀﺤﱺﻴﱧﻮﳎﺓﲘ ﭐﻟﺪﲅﻧﱦﻴﱧﺎﲬ ﻭﱺﭐﵖﱓﵕﺧﲔﺮﱺﺓﱨ ﻋﲔﻨﺪﱺ ﺭﱺﺑﱰﲐﻚﱔ ﻟﲘﻠﱀﻤﱨﺘﱱﻘﲘﻴﻦﱺﳁﳇﳅﳀ

35. Ва зебу зийнату безакларни ҳам. Буларнинг ҳаммаси ҳаёти дунёнинг матоҳидан бошқа нарса эмас. Охират эса, Роббинг наздида тақводорлар учундир.

ﻭﱺﻣﱧﻦ ﻳﱧﻌﱦﺶﱕ ﻋﱺﻦ ﺫﲘﻛﱓﺮﲌ ﭐﻟﺮﲄﺣﱹﻤﱧ﮳ﻦﲌ ﻧﱨﻘﱁﻴﱰﲐﺾﱹ ﻟﱁﻪﱨﲵ ﺷﱔﻴﱦﻄﱔ﮳ﻨﱫﺎ ﻓﱁﻬﱻﻮﱺ ﻟﱁﻪﱨﲵ ﻗﱁﺮﲌﻳﻦﱿﳁﳈﳅﳀ

36. Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур.

ﻭﱺﺇﲐﻧﱱﻬﱻﻢﱦ ﻟﱁﻴﱧﺼﱻﺪﲅﻭﻧﱧﻬﱻﻢﱦ ﻋﱺﻦﲌ ﭐﻟﺴﲄﺒﲐﻴﻞﲌ ﻭﱺﻳﱧﺤﱹﺴﱺﺒﱨﻮﻥﱧ ﺃﱁﻧﱱﻬﱻﻢ ﻣﱲﻬﱹﺘﱧﺪﱻﻭﻥﱧﳁﳉﳅﳀ

37. Албатта, у(шайтон)лар йўлдан тўсурлар ва улар ўзларини шак-шубҳасиз ҳидоят топгувчилардек ҳисоблайдилар.

ﺣﱺﺘﱱﻰ﮵ ﺇﲐﺫﱧﺍ ﺟﱺﺂﺀﱧﻧﱧﺎ ﻗﱁﺎﻝﱔ ﻳﱧ﮳ﻠﱁﻴﱦﺖﱺ ﺑﱧﻴﱦﻨﲘﻰ ﻭﱺﺑﱧﻴﱦﻨﱧﻚﱔ ﺑﱨﻌﱦﺪﱺ ﭐﻟﱀﻤﱧﺸﱓﺮﲌﻗﱁﻴﱦﻦﲌ ﻓﱁﺒﲐﺌﱦﺲﱺ ﭐﻟﱀﻘﱁﺮﲌﻳﻦﱻﳁﳊﳅﳀ

38. Токи, ҳузуримизга келганда: «Қани энди мен билан сенинг оранг мағриб ила машриқчалик узоқ бўлса эди. Бас, сен нақадар ёмон ҳамроҳсан», дер.

ﻭﱺﻟﱁﻦ ﻳﱧﻨﻔﱁﻌﱧﻜﱕﻢﱨ ﭐﻟﱀﻴﱧﻮﱹﻡﱧ ﺇﲐﺫ ﻇﱞﻠﱁﻤﱦﺘﱨﻢﱦ ﺃﱁﻧﱱﻜﱕﻢﱦ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﱀﻌﱧﺬﱔﺍﺏﲌ ﻣﱨﺸﱓﺘﱧﺮﲌﻛﱕﻮﻥﱧﳁﳋﳅﳀ

39. Зулм қилганингиз учун бугунги кунда азобга шерик бўлишингиз ҳам ҳеч фойда бермас.

ﺃﱁﻓﱁﺄﱁﻧﺖﱺ ﺗﱨﺴﱹﻤﲘﻊﱨ ﭐﻟﺼﲅﻢﱱ ﺃﱁﻭﱹ ﺗﱧﻬﱹﺪﲘﻯ ﭐﻟﱀﻌﱨﻤﱦﻰﱺ ﻭﱺﻣﱧﻦ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻓﲘﻰ ﺿﱺﻠﱁ﮳ﻞﲎ ﻣﱲﺒﲐﻴﻦﲎﳁﳂﳆﳀ

40. Сен карларга эшиттира олармидинг ёки кўрларни ва очиқ-ойдин залолатда бўлган кимсаларни ҳидоятга сола олармидинг?!