Маккада нозил бўлган. 123 оятдан иборат.
ﺑﲐﺴﱹﻢﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﭐﻟﺮﲄﺣﱹﻤﱧ﮳ﻦﲌ ﭐﻟﺮﲄﺣﲔﻴﻢﲌ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман
ﺍﻟﳓﺮﲬ ﻛﲔﺘﱧ﮳ﺐﱽ ﺃﱂﺣﱹﻜﲔﻤﱧﺖﱹ ﺀﱧﺍﻳﱧ﮳ﺘﱨﻪﱨﲵ ﺛﱂﻢﱱ ﻓﱂﺼﲃﲔﻠﱁﺖﱹ ﻣﲘﻦ ﻟﱋﺪﱻﻥﱦ ﺣﱺﻜﲔﻴﻢﲍ ﺧﱺﺒﲐﻴﺮﲍﳁﳃﳀ
1. Алиф. Лаам. Ро. (Ушбу) китоб оятлари маҳкам қилинган, сўнгра ҳикматли ва хабардор Зот томонидан муфассал (баён) қилингандир.
ﺃﱁﵖﱞﵐ ﺗﱧﻌﱦﺒﱨﺪﱻﻭﳒﺍﲯ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﭐﴦﴥﴤﱧﲬ ﺇﲐﻧﱱﻨﲘﻰ ﻟﱁﻜﱕﻢ ﻣﱰﲘﻨﱦﻪﱨ ﻧﱧﺬﲘﻳﺮﱿ ﻭﱺﺑﱧﺸﲔﻴﺮﱿﳁﳄﳀ
2. Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмаслигингиз учундир. Албатта, мен сизларга Ундан келган огоҳлантирувчи ва хушхабарчиман.
ﻭﱺﺃﱁﻥﲌ ﭐﺳﱹﺘﱧﻐﱦﻔﲘﺮﱻﻭﺍﲯ ﺭﱺﺑﱱﻜﱕﻢﱦ ﺛﱂﻢﱱ ﺗﱨﻮﺑﱨﻮﳒﺍﲯ ﺇﲐﻟﱁﻴﱦﻪﲘ ﻳﱨﻤﱧﺘﱰﲘﻌﱦﻜﱕﻢ ﻣﱱﺘﱧ﮳ﻌﱩﺎ ﺣﱺﺴﱺﻨﱩﺎ ﺇﲐﻟﱁﻰ﮵ ﺃﱁﺟﱺﻞﲎ ﻣﱲﺴﱺﻤﱵﻰ ﻭﱺﻳﱨﺆﱹﺕﲔ ﻛﱕﻞﱞ ﺫﲘﻯ ﻓﱁﻀﱹﻞﲎ ﻓﱁﻀﱹﻠﱁﻪﱨﲵﲨ ﻭﱺﺇﲐﻥ ﺗﱧﻮﱺﻟﱋﻮﱹﺍﲯ ﻓﱁﺈﲐﻧﱰﲘﻰﳒ ﺃﱁﺧﱺﺎﻑﱻ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻜﱕﻢﱦ ﻋﱺﺬﱔﺍﺏﱺ ﻳﱧﻮﱹﻡﲎ ﻛﱔﺒﲐﻴﺮﲍﳁﳅﳀ
3. Роббингизга истиғфор айтинглар, сўнгра Унга тавба қилинглар. (Шунда) У зот сизларни маълум муддатгача яхши роҳатлар ила баҳраманд қилур ва ҳар бир фазл эгасига фазлини берур. Агар юз ўгириб кетсангиз, бас, албатта, мен сизларга улуғ куннинг азоби бўлишидан қўрқаман.
ﺇﲐﻟﱁﻰ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻣﱧﺮﱹﺟﲌﻌﱨﻜﱕﻢﱦﲨ ﻭﱺﻫﱻﻮﱺ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﻛﱕﻞﱝﲌ ﺷﱔﻰﱹﺀﲚ ﻗﱁﺪﲘﻳﺮﱽﳁﳆﳀ
4. Аллоҳнинг Ўзига қайтишингиз бор. У ҳар бир нарсага қодир Зотдир.
ﺃﱁﵖﱔﵓ ﺇﲐﻧﱱﻬﱻﻢﱦ ﻳﱧﺜﱀﻨﱨﻮﻥﱧ ﺻﱻﺪﱻﻭﺭﱺﻫﱻﻢﱦ ﻟﲘﻴﱧﺴﱹﺘﱧﺨﱹﻔﱂﻮﺍﲯ ﻣﲘﻨﱦﻪﱨﲬ ﺃﱁﵖﱔﵐ ﺣﲔﻴﻦﱺ ﻳﱧﺴﱹﺘﱧﻐﱦﺸﱕﻮﻥﱧ ﺛﲘﻴﱧﺎﺑﱧﻬﱻﻢﱦ ﻳﱧﻌﱦﻠﱁﻢﱨ ﻣﱧﺎ ﻳﱨﺴﲔﺮﲅﻭﻥﱧ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻳﱨﻌﱦﻠﲘﻨﱨﻮﻥﱧﲬ ﺇﲐﻧﱱﻪﱨﲵ ﻋﱺﻠﲘﻴﻢﱮ ﺑﲐﺬﱔﺍﺕﲔ ﭐﻟﺼﲅﺪﱻﻭﺭﲌﳁﳇﳀ
5. Огоҳ бўлингким, албатта, улар Ундан яшириниш учун кўксиларига (бошларини) эгарлар. Огоҳ бўлингким, кийимларига ўралган чоғларида ҳам, У зот нимани сир тутаётганларинию нимани ошкор қилаётганларини билар. Албатта, У–қалблардаги бор нарсаларни билгувчи Зотдир.
ﲿ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻣﲘﻦ ﺩﱧﺁﺑﱱﺔﲚ ﻓﲘﻰ ﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﻋﱺﻠﱁﻰ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﺭﲌﺯﱹﻗﱂﻬﱺﺎ ﻭﱺﻳﱧﻌﱦﻠﱁﻢﱨ ﻣﱨﺴﱹﺘﱧﻘﱁﺮﲄﻫﱺﺎ ﻭﱺﻣﱨﺴﱹﺘﱧﻮﱹﺩﱧﻋﱺﻬﱺﺎﲬ ﻛﱕﻞﱣ ﻓﲘﻰ ﻛﲔﺘﱧ﮳ﺐﲎ ﻣﱲﺒﲐﻴﻦﲎﳁﳈﳀ
6. Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир.
ﻭﱺﻫﱻﻮﱺ ﭐﻟﱋﺬﲘﻯ ﺧﱺﻠﱁﻖﱺ ﭐﻟﺴﲄﻤﱧ﮳ﻮﱺ﮴ﺕﲔ ﻭﱺﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﱺ ﻓﲘﻰ ﺳﲔﺘﱱﺔﲘ ﺃﱁﻳﱱﺎﻡﲎ ﻭﱺﻛﱔﺎﻥﱧ ﻋﱺﺮﱹﺷﱕﻪﱨﲵ ﻋﱺﻠﱁﻰ ﭐﻟﱀﻤﱧﺂﺀﲘ ﻟﲘﻴﱧﺒﱦﻠﱂﻮﱺﻛﱕﻢﱦ ﺃﱁﻳﱲﻜﱕﻢﱦ ﺃﱁﺣﱹﺴﱺﻦﱻ ﻋﱺﻤﱧﵝﱅﵗﲩ ﻭﱺﻟﱁﴣﲐﻦ ﻗﱂﻠﱀﺖﱺ ﺇﲐﻧﱱﻜﱕﻢ ﻣﱱﺒﱦﻌﱨﻮﺛﱂﻮﻥﱧ ﻣﲘﻦﲲ ﺑﱧﻌﱦﺪﲘ ﭐﻟﱀﻤﱧﻮﱹﺕﲔ ﻟﱁﻴﱧﻘﱂﻮﻟﱁﻦﲄ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻛﱔﻔﱁﺮﱻﻭﳒﺍﲯ ﺇﲐﻥﱦ ﻫﱺ﮳ﺬﱔﺁ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﺳﲔﺤﱹﺮﱿ ﻣﱲﺒﲐﻴﻦﱿﳁﳉﳀ
7. У сизлардан қайсингизнинг амали яхшироқ эканини синаб кўриш учун олти кунда осмонлару ерни яратди. Ўшанда Арши сув устида эди. Агар сен: «Сизлар ўлимдан кейин албатта қайта тирилтириласизлар», десанг, куфр келтирганлар, албатта: «Бу очиқ-ойдин сеҳрдан ўзга нарса эмас», дерлар.
ﻭﱺﻟﱁﴣﲐﻦﱹ ﺃﱁﺧﲄﺮﱹﻧﱧﺎ ﻋﱺﻨﱦﻬﱻﻢﱨ ﭐﻟﱀﻌﱧﺬﱔﺍﺏﱺ ﺇﲐﻟﱁﻰ﮵ ﺃﱂﻣﱱﺔﲚ ﻣﱱﻌﱦﺪﱻﻭﺩﱧﺓﲚ ﻟﱋﻴﱧﻘﱂﻮﻟﱂﻦﲄ ﻣﱧﺎ ﻳﱧﺤﱹﺒﲐﺴﱻﻪﱨﲵﳒﲩ ﺃﱁﵖﱔﵐ ﻳﱧﻮﱹﻡﱧ ﻳﱧﺄﱀﺗﲘﻴﻬﲌﻢﱦ ﻟﱁﻴﱦﺲﱺ ﻣﱧﺼﱹﺮﱻﻭﻓﱃﺎ ﻋﱺﻨﱦﻬﱻﻢﱦ ﻭﱺﺣﱺﺎﻕﱺ ﺑﲐﻬﲌﻢ ﻣﱱﺎ ﻛﱔﺎﻧﱨﻮﺍﲯ ﺑﲐﻪﲘﲶ ﻳﱧﺴﱹﺘﱧﻬﱹﺰﲌﺀﱨﻭﻥﱧﳁﳊﳀ
8. Агар Биз улардан маълум муддатгача азобни кечиктирсак, улар албатта: «Уни нима тўхтатиб турибди?» дерлар. Огоҳ бўлингларким, у келган кунда улардан қайтарилмас ва уларни ўзлари истеҳзо қилиб юрган нарса ўраб олур.
ﻭﱺﻟﱁﴣﲐﻦﱹ ﺃﱁﺫﱧﻗﱀﻨﱧﺎ ﭐﵖﱓﵒﻧﺴﱺ﮳ﻦﱺ ﻣﲘﻨﱱﺎ ﺭﱺﺣﱹﻤﱧﺔﱅ ﺛﱂﻢﱱ ﻧﱧﺰﱺﻋﱹﻨﱧ﮳ﻬﱺﺎ ﻣﲘﻨﱦﻪﱨ ﺇﲐﻧﱱﻪﱨﲵ ﻟﱁﻴﱧ﮲ﱨﻮﺱﱿ ﻛﱔﻔﱂﻮﺭﱿﳁﳋﳀ
9. Агар инсонга Ўз томонимиздан роҳатни тоттириб, сўнгра ундан уни тортиб олсак, у албатта ноумид ва ношукр бўлур.
ﻭﱺﻟﱁﴣﲐﻦﱹ ﺃﱁﺫﱧﻗﱀﻨﱧ﮳ﻪﱨ ﻧﱧﻌﱦﻤﱧﺂﺀﱧ ﺑﱧﻌﱦﺪﱺ ﺿﱺﺮﲄﺁﺀﱧ ﻣﱧﺴﲄﺘﱦﻪﱨ ﻟﱁﻴﱧﻘﱂﻮﻟﱁﻦﲄ ﺫﱧﻫﱺﺐﱺ ﭐﻟﺴﲄﻴﱰﲐ﮲ﱧﺎﺕﱻ ﻋﱺﻨﱰﲘﻰﳒﲬ ﺇﲐﻧﱱﻪﱨﲵ ﻟﱁﻔﱁﺮﲌﺡﱿ ﻓﱁﺨﱻﻮﺭﱽﳁﳂﳃﳀ
10. Агар унга етган қийинчиликлардан сўнг неъмат тоттирсак, албатта: «Мендан ёмонликлар кетди», дейди. Албатта, у хурсанд ва фахрлидир.
ﺇﲐﵖﱞﵐ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﺻﱺﺒﱧﺮﱻﻭﺍﲯ ﻭﱺﻋﱺﻤﲘﻠﱂﻮﺍﲯ ﭐﻟﺼﲄ﮳ﻠﲘﺤﱺ﮳ﺖﲔ ﺃﱂﻭﳖﻟﱁﳌﴣﲐﻚﱔ ﻟﱁﻬﱻﻢ ﻣﱱﻐﱦﻔﲘﺮﱺﺓﱬ ﻭﱺﺃﱁﺟﱹﺮﱿ ﻛﱔﺒﲐﻴﺮﱿﳁﳃﳃﳀ
11. Магар сабр қилганлар ва яхши амаллар қилганлар, ана ўшаларга мағфират ва катта ажр бор.
ﻓﱁﻠﱁﻌﱧﻠﱋﻚﱔ ﺗﱧﺎﺭﲌﻙﱛ ﺑﱧﻌﱦﺾﱺ ﻣﱧﺎ ﻳﱨﻮﺣﱺﻰ﮵ ﺇﲐﻟﱁﻴﱦﻚﱔ ﻭﱺﺿﱺﺂﴢﲐﻖﲁ ﺑﲐﻪﲘﲶ ﺻﱺﺪﱹﺭﱻﻙﱔ ﺃﱁﻥ ﻳﱧﻘﱂﻮﻟﱂﻮﺍﲯ ﻟﱁﻮﱹﵖﱔﵓ ﺃﱂﻧﺰﲌﻝﱔ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻪﲘ ﻛﱔﻨﺰﱽ ﺃﱁﻭﱹ ﺟﱺﺂﺀﱧ ﻣﱧﻌﱧﻪﱨﲵ ﻣﱧﻠﱁﻚﱗﲬ ﺇﲐﻧﱱﻤﱧﺂ ﺃﱁﻧﺖﱺ ﻧﱧﺬﲘﻳﺮﱿﲬ ﻭﱺﭐﴦﴥﴤﱨ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﻛﱕﻞﱝﲌ ﺷﱔﻰﱹﺀﲚ ﻭﱺﻛﲔﻴﻞﱗﳁﳄﳃﳀ
12. Эҳтимол, сен уларнинг: «Унга хазина туширилса эди» ёки «У билан бирга фаришта келса эди», деганлари учун ўзингга ваҳий қилинган нарсанинг баъзисини тарк қилмоқчи бўларсан ёки ундан юрагинг сиқилар. Сен огоҳлантирувчисан, холос. Аллоҳнинг Ўзи ҳамма нарсага вакилдир.
ﺃﱁﻡﱦ ﻳﱧﻘﱂﻮﻟﱂﻮﻥﱧ ﭐﻓﱀﺘﱧﺮﱺﯨﻪﱨﲨ ﻗﱂﻞﱓ ﻓﱁﺄﱀﺗﱨﻮﺍﲯ ﺑﲐﻌﱧﺸﱓﺮﲌ ﺳﱻﻮﱺﺭﲎ ﻣﱰﲘﺜﱀﻠﲘﻪﲘﲶ ﻣﱨﻔﱀﺘﱧﺮﱺﻳﱧ﮳ﺖﲖ ﻭﱺﭐﺩﱦﻋﱻﻮﺍﲯ ﻣﱧﻦﲌ ﭐﺳﱹﺘﱧﻄﱔﻌﱦﺘﱨﻢ ﻣﱰﲘﻦ ﺩﱨﻭﻥﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﺇﲐﻥ ﻛﱕﻨﺘﱨﻢﱦ ﺻﱺ﮳ﺪﲘﻗﲘﻴﻦﱺﳁﳅﳃﳀ
13. Ёки: «Ўзи тўқиб олди», дерларми? Сен: «Бас, агар ростгўй бўлсаларингиз, Аллоҳдан бошқа кимни чақиришга қодир бўлсангиз, чақириб, бунга ўхшаш ўнта тўқилган сура келтиринг-чи», дегин.
ﻓﱁﺈﲐﻟﱋﻢﱦ ﻳﱧﺴﱹﺘﱧﺠﲌﻴﺒﱨﻮﺍﲯ ﻟﱁﻜﱕﻢﱦ ﻓﱁﭑﻋﱹﻠﱁﻤﱨﻮﳒﺍﲯ ﺃﱁﻧﱱﻤﱧﺂ ﺃﱂﻧﺰﲌﻝﱔ ﺑﲐﻌﲘﻠﱀﻢﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻭﱺﺃﱁﻥ ﵖﱞﵓ ﺇﲐﻟﱁ﮳ﻪﱧ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﻫﱻﻮﱺﲨ ﻓﱁﻬﱺﻞﱓ ﺃﱁﻧﺘﱨﻢ ﻣﱲﺴﱹﻠﲘﻤﱨﻮﻥﱧﳁﳆﳃﳀ
14. Агар жавоб бера олмасалар, бас, билингки, у фақатгина Аллоҳнинг илми ила нозил қилингандир. Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. Энди мусулмон бўларсизлар?!
ﻣﱧﻦ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻳﱨﺮﲌﻳﺪﱻ ﭐﻟﱀﺤﱺﻴﱧﻮﳎﺓﱧ ﭐﻟﺪﲅﻧﱦﻴﱧﺎ ﻭﱺﺯﲌﻳﻨﱧﺘﱧﻬﱺﺎ ﻧﱨﻮﱺﻑﲃﲔ ﺇﲐﻟﱁﻴﱦﻬﲌﻢﱦ ﺃﱁﻋﱹﻤﱧ﮳ﻠﱁﻬﱻﻢﱦ ﻓﲘﻴﻬﱺﺎ ﻭﱺﻫﱻﻢﱦ ﻓﲘﻴﻬﱺﺎ ﵖﱔﵐ ﻳﱨﺒﱦﺨﱺﺴﱻﻮﻥﱧﳁﳇﳃﳀ
15. Кимки бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини хоҳласа, бу борадаги амаллари(самараси)ни тўлиқ берамиз. Улар бунда камситилмаслар.
ﺃﱂﻭﳖﻟﱁﳌﴣﲐﻚﱔ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻟﱁﻴﱦﺲﱺ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﻓﲘﻰ ﭐﵖﱓﵕﺧﲔﺮﱺﺓﲘ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﭐﻟﻨﱱﺎﺭﱻﲨ ﻭﱺﺣﱺﺒﲐﻂﱔ ﻣﱧﺎ ﺻﱺﻨﱧﻌﱨﻮﺍﲯ ﻓﲘﻴﻬﱺﺎ ﻭﱺﺑﱧ﮳ﻄﲔﻞﱙ ﻣﱱﺎ ﻛﱔﺎﻧﱨﻮﺍﲯ ﻳﱧﻌﱦﻤﱧﻠﱂﻮﻥﱧﳁﳈﳃﳀ
16. Ана ўшаларга охиратда дўзах оловидан бошқа ҳеч вақо йўқдир. Бу дунёда қилган ишлари ҳабата бўлди ва қилган амаллари ботил бўлди.
ﺃﱁﻓﱁﻤﱧﻦ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﺑﱧﻴﱰﲐﻨﱧﺔﲚ ﻣﱰﲘﻦ ﺭﲄﺑﱰﲐﻪﲘﲶ ﻭﱺﻳﱧﺘﱦﻠﱂﻮﻩﱨ ﺷﱔﺎﻫﲔﺪﱿ ﻣﱰﲘﻨﱦﻪﱨ ﻭﱺﻣﲘﻦ ﻗﱁﺒﱦﻠﲘﻪﲘﲶ ﻛﲔﺘﱧ﮳ﺐﱻ ﻣﱨﻮﺳﱺﻰ﮵ ﺇﲐﻣﱧﺎﻣﱫﺎ ﻭﱺﺭﱺﺣﱹﻤﱧﺔﱃﲬ ﺃﱂﻭﳖﻟﱁﳌﴣﲐﻚﱔ ﻳﱨﺆﱹﻣﲘﻨﱨﻮﻥﱧ ﺑﲐﻪﲘﲶﲬ ﻭﱺﻣﱧﻦ ﻳﱧﻜﱓﻔﱂﺮﱹ ﺑﲐﻪﲘﲶ ﻣﲘﻦﱺ ﭐﵖﱓﵑﱁﺣﱹﺰﱺﺍﺏﲌ ﻓﱁﭑﻟﻨﱱﺎﺭﱻ ﻣﱧﻮﱹﻋﲔﺪﱻﻩﱨﲵﲬ ﻓﱁﵝﱁﵗ ﺗﱧﻚﱕ ﻓﲘﻰ ﻣﲘﺮﱹﻳﱧﺔﲚ ﻣﱰﲘﻨﱦﻪﱨﲬ ﺇﲐﻧﱱﻪﱨ ﭐﻟﱀﺤﱺﻖﲅ ﻣﲘﻦ ﺭﲄﺑﱰﲐﻚﱔ ﻭﱺﻟﱁ﮳ﻜﲔﻦﲄ ﺃﱁﻛﱓﺜﱁﺮﱺ ﭐﻟﻨﱱﺎﺱﲜ ﵖﱔﵐ ﻳﱨﺆﱹﻣﲘﻨﱨﻮﻥﱧﳁﳉﳃﳀ
17. Ўз Роббидан аниқ ҳужжатга эга бўлган, унга Ўша (Робб)нинг Ўзидан гувоҳ эргашган ва у(гувоҳ)дан олдин Мусонинг китоби имом ва раҳмат ҳолида унга (шоҳид) бўлган кишига(куфр келтирадилар)ми? Ана ўшалар у(шоҳид)га иймон келтирурлар. Гуруҳлардан ким унга куфр келтирса, унга ваъда қилинган жой жаҳаннамдир. Сен у ҳақда шак-шубҳада бўлма! Албатта, у Роббингдан келган ҳақдир. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмаслар.
ﻭﱺﻣﱧﻦﱹ ﺃﱁﻇﱓﻠﱁﻢﱨ ﻣﲘﻤﱱﻦﲌ ﭐﻓﱀﺘﱧﺮﱺﻯﳎ ﻋﱺﻠﱁﻰ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻛﱔﺬﲘﺑﱩﺎﲬ ﺃﱂﻭﳖﻟﱁﳌﴣﲐﻚﱔ ﻳﱨﻌﱦﺮﱺﺿﱻﻮﻥﱧ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﺭﱺﺑﱰﲐﻬﲌﻢﱦ ﻭﱺﻳﱧﻘﱂﻮﻝﱕ ﭐﵖﱓﵑﱁﺷﱓﻬﱺ﮳ﺪﱻ ﻫﱺﳌﺆﱻﵖﱔﵐﳓﺀﲘ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻛﱔﺬﱔﺑﱨﻮﺍﲯ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﺭﱺﺑﱰﲐﻬﲌﻢﱦﲬ ﺃﱁﵖﱔﵐ ﻟﱁﻌﱦﻨﱧﺔﱂ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻋﱺﻠﱁﻰ ﭐﻟﻈﱞ﮳ﻠﲘﻤﲘﻴﻦﱺﳁﳊﳃﳀ
18. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ одам борми? Ана ўшалар Роббиларига рўбарў қилинурлар ва гувоҳлар: «Анавилар Роббилари шаънига ёлғон гапирганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг лаънати золимларгадир», дерлар.
ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻳﱧﺼﱻﺪﲅﻭﻥﱧ ﻋﱺﻦ ﺳﱺﺒﲐﻴﻞﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻭﱺﻳﱧﺒﱦﻐﱨﻮﻧﱧﻬﱺﺎ ﻋﲔﻮﱺﺟﱾﺎ ﻭﱺﻫﱻﻢ ﺑﲐﭑﵖﱓﵕﺧﲔﺮﱺﺓﲘ ﻫﱻﻢﱦ ﻛﱔ﮳ﻔﲘﺮﱻﻭﻥﱧﳁﳋﳃﳀ
19. Улар Аллоҳнинг йўлидан тўсарлар ва унинг эгри бўлишини хоҳларлар ҳамда улар охиратга куфр келтирувчи кимсалардир.
ﺃﱂﻭﳖﻟﱁﳌﴣﲐﻚﱔ ﻟﱁﻢﱦ ﻳﱧﻜﱕﻮﻧﱨﻮﺍﲯ ﻣﱨﻌﱦﺠﲌﺰﲌﻳﻦﱺ ﻓﲘﻰ ﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻟﱁﻬﱻﻢ ﻣﱰﲘﻦ ﺩﱨﻭﻥﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻣﲘﻦﱹ ﺃﱁﻭﱹﻟﲘﻴﱧﺂﺀﱧﲪ ﻳﱨﻀﱺ﮳ﻌﱧﻒﱻ ﻟﱁﻬﱻﻢﱨ ﭐﻟﱀﻌﱧﺬﱔﺍﺏﱻﲬ ﻣﱧﺎ ﻛﱔﺎﻧﱨﻮﺍﲯ ﻳﱧﺴﱹﺘﱧﻄﲔﻴﻌﱨﻮﻥﱧ ﭐﻟﺴﲄﻤﱦﻊﱧ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻛﱔﺎﻧﱨﻮﺍﲯ ﻳﱨﺒﱦﺼﲔﺮﱻﻭﻥﱧﳁﳂﳄﳀ
20. Ана ўшалар ер юзида қочиб қутулувчи бўла олмадилар, уларга Аллоҳдан ўзга дўст ҳам бўлмади, азоб бир неча баробар қилинур. Улар эшитишга қодир бўла олмадилар ва кўра олмадилар ҳам.