1 Фотиҳа
2 Бақара
3 Оли Имрон
4 Нисо
5 Моида
6 Анъом
7 Аъроф
8 Анфол
9 Тавба
10 Юнус
11 Ҳуд
12 Юсуф
13 Роъд
14 Иброҳим
15 Ҳижр
16 Наҳл
17 Исро
18 Каҳф
19 Марям
20 Тоҳа
21 Анбиё
22 Ҳаж
23 Муъминун
24 Нур
25 Фурқон
26 Шуаро
27 Намл
28 Қосос
29 Анкабут
30 Рум
31 Луқмон
32 Сажда
33 Аҳзоб
34 Сабаъ
35 Фотир
36 Йаасийн
37 Соффаат
38 Сод
39 Зумар
40 Ғофир
41 Фуссилат
42 Шууро
43 Зухруф
44 Духон
45 Жосия
46 Аҳқоф
47 Муҳаммад
48 Фатҳ
49 Ҳужурот
50 Қоф
51 Зориёт
52 Тур
53 Нажм
54 Қамар
55 Ар-Роҳман
56 Воқиъа
57 Ҳадид
58 Мужодала
59 Ҳашр
60 Мумтаҳана
61 Соофф
62 Жума
63 Мунофиқун
64 Тағобун
65 Талоқ
66 Таҳрим
67 Мулк
68 Қалам
69 Ҳааққо
70 Маъориж
71 Нуҳ
72 Жин
73 Муззаммил
74 Муддассир
75 Қийаама
76 Инсон
77 Мурсалаат
78 Набаъ
79 Назиъаат
80 Абаса
81 Таквир
82 Инфитор
83 Мутоффифун
84 Иншиқоқ
85 Буруж
86 Ториқ
87 Аълаа
88 Ғошия
89 Фажр
90 Балад
91 Шамс
92 Лайл
93 Зуҳо
94 Шарҳ
95 Тийн
96 Алақ
97 Қадр
98 Баййина
99 Залзала
100 Аъдият
101 Қориъа
102 Такаасур
103 Аср
104 Ҳумаза
105 Фийл
106 Қурайш
107 Мааъуун
108 Кавсар
109 Каафирун
110 Наср
111 Масад
112 Ихлос
113 Фалақ
114 Наас

Маккада нозил бўлган. 111 оятдан иборат.

ﺑﲐﺴﱹﻢﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﭐﻟﺮﲄﺣﱹﻤﱧ﮳ﻦﲌ ﭐﻟﺮﲄﺣﲔﻴﻢﲌ

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман

ﺳﱻﺒﱦﺤﱺ﮳ﻦﱺ ﭐﻟﱋﺬﲘﻯﳒ ﺃﱁﺳﱹﺮﱺﻯﳎ ﺑﲐﻌﱧﺒﱦﺪﲘﻩﲘﲶ ﻟﱁﻴﱦﵝﱅﵗ ﻣﱰﲘﻦﱺ ﭐﻟﱀﻤﱧﺴﱹﺠﲌﺪﲘ ﭐﻟﱀﺤﱺﺮﱺﺍﻡﲌ ﺇﲐﻟﱁﻰ ﭐﻟﱀﻤﱧﺴﱹﺠﲌﺪﲘ ﭐﵖﱓﵑﱁﻗﱀﺼﱺﺎ ﭐﻟﱋﺬﲘﻯ ﺑﱧ﮳ﺮﱺﻛﱓﻨﱧﺎ ﺣﱺﻮﱹﻟﱁﻪﱨﲵ ﻟﲘﻨﱨﺮﲌﻳﱧﻪﱨﲵ ﻣﲘﻦﱹ ﺀﱧﺍﻳﱧ﮳ﺘﲘﻨﱧﺂﲬ ﺇﲐﻧﱱﻪﱨﲵ ﻫﱻﻮﱺ ﭐﻟﺴﲄﻤﲘﻴﻊﱨ ﭐﻟﱀﺒﱧﺼﲔﻴﺮﱻﳁﳃﳀ

1. Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот пок бўлди. Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи Зотдир.

ﻭﱺﺀﱧﺍﺗﱧﻴﱦﻨﱧﺎ ﻣﱨﻮﺳﱺﻰ ﭐﻟﱀﻜﲔﺘﱧ﮳ﺐﱺ ﻭﱺﺟﱺﻌﱧﻠﱀﻨﱧ﮳ﻪﱨ ﻫﱻﺪﱾﻯ ﻟﱊﲘﺒﱧﻨﲘﻰﳒ ﺇﲐﺳﱹﺮﱺﳍﺀﲘﻳﻞﱔ ﺃﱁﵖﱞﵐ ﺗﱧﺘﱱﺨﲔﺬﱕﻭﺍﲯ ﻣﲘﻦ ﺩﱨﻭﻧﲘﻰ ﻭﱺﻛﲔﻴﵝﱅﵗﳁﳄﳀ

2. Ва Биз Мусога китобни бердик ва у(китоб)ни Бани Исроилга ҳидоят қилиб: «Мендан ўзгани вакил тутманглар!» дедик.

ﺫﱨﺭﲃﲌﻳﱱﺔﱁ ﻣﱧﻦﱹ ﺣﱺﻤﱧﻠﱀﻨﱧﺎ ﻣﱧﻊﱧ ﻧﱨﻮﺡﲡﲬ ﺇﲐﻧﱱﻪﱨﲵ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻋﱺﺒﱦﺪﱾﺍ ﺷﱔﻜﱕﻮﺭﱾﺍﳁﳅﳀ

3. (Эй) Нуҳ билан бирга кўтарганларимизнинг зурриётлари! Албатта, у ўта шукрли банда эди.

ﻭﱺﻗﱁﻀﱺﻴﱦﻨﱧﺂ ﺇﲐﻟﱁﻰﳎ ﺑﱧﻨﲘﻰﳒ ﺇﲐﺳﱹﺮﱺﳍﺀﲘﻳﻞﱔ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﱀﻜﲔﺘﱧ﮳ﺐﲌ ﻟﱁﺘﱨﻔﱀﺴﲔﺪﱻﻥﱱ ﻓﲘﻰ ﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜ ﻣﱧﺮﲄﺗﱧﻴﱦﻦﲌ ﻭﱺﻟﱁﺘﱧﻌﱦﻠﱂﻦﲄ ﻋﱻﻠﱂﻮﲈﺍ ﻛﱔﺒﲐﻴﺮﱾﺍﳁﳆﳀ

4. Биз у китобда Бани Исроилга, ер юзида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга кетурсизлар, деб билдирдик.

ﻓﱁﺈﲐﺫﱧﺍ ﺟﱺﺂﺀﱧ ﻭﱺﻋﱹﺪﱻ ﺃﱂﻭﻟﱁﯩﳎﻬﱻﻤﱧﺎ ﺑﱧﻌﱧﺜﱀﻨﱧﺎ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻜﱕﻢﱦ ﻋﲔﺒﱧﺎﺩﱫﺍ ﻟﱋﻨﱧﺂ ﺃﱂﻭﳖﻟﲘﻰ ﺑﱧﺄﱀﺱﲞ ﺷﱔﺪﲘﻳﺪﲚ ﻓﱁﺠﱺﺎﺳﱻﻮﺍﲯ ﺧﲔﻠﱁ﮳ﻞﱔ ﭐﻟﺪﲃﲘﻳﱧﺎﺭﲌﲬ ﻭﱺﻛﱔﺎﻥﱧ ﻭﱺﻋﱹﺪﱾﺍ ﻣﱱﻔﱀﻌﱨﻮﵖﱘﵐﳁﳇﳀ

5. Бас, ўша икки(бузғунчилик)дан биринчисининг ваъда вақти келганда, устингизга шиддатли куч-қудратга эга бандаларимизни юборамиз. Бас, улар ҳовли-жойларни оралаб кезадилар. Бу, қилиниши лозим ваъда эди.

ﺛﱂﻢﱱ ﺭﱺﺩﱧﺩﱦﻧﱧﺎ ﻟﱁﻜﱕﻢﱨ ﭐﻟﱀﻜﱔﺮﲄﺓﱧ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢﱦ ﻭﱺﺃﱁﻣﱦﺪﱺﺩﱦﻧﱧ﮳ﻜﱕﻢ ﺑﲐﺄﱁﻣﱦﻮﱺ﮴ﻝﲎ ﻭﱺﺑﱧﻨﲘﻴﻦﱺ ﻭﱺﺟﱺﻌﱧﻠﱀﻨﱧ﮳ﻜﱕﻢﱦ ﺃﱁﻛﱓﺜﱁﺮﱺ ﻧﱧﻔﲘﻴﺮﱼﺍﳁﳈﳀ

6. Сўнгра, сизга улар устидан ғалабани қайтардик ва сизга молу дунё ва фарзандлар ила мадад бердик. Ва сизларнинг ададингизни кўп қилиб қўйдик.

ﺇﲐﻥﱦ ﺃﱁﺣﱹﺴﱺﻨﺘﱨﻢﱦ ﺃﱁﺣﱹﺴﱺﻨﺘﱨﻢﱦ ﵖﲔﵑﱁﻧﻔﱂﺴﲔﻜﱕﻢﱦﲨ ﻭﱺﺇﲐﻥﱦ ﺃﱁﺳﱺﺄﱀﺗﱨﻢﱦ ﻓﱁﻠﱁﻬﱺﺎﲬ ﻓﱁﺈﲐﺫﱧﺍ ﺟﱺﺂﺀﱧ ﻭﱺﻋﱹﺪﱻ ﭐﵖﱓﵕﺧﲔﺮﱺﺓﲘ ﻟﲘﻴﱧﺴﱻﳐ﮲ﱨﻮﺍﲯ ﻭﱻﺟﱻﻮﻫﱺﻜﱕﻢﱦ ﻭﱺﻟﲘﻴﱧﺪﱹﺧﱻﻠﱂﻮﺍﲯ ﭐﻟﱀﻤﱧﺴﱹﺠﲌﺪﱺ ﻛﱔﻤﱧﺎ ﺩﱧﺧﱺﻠﱂﻮﻩﱨ ﺃﱁﻭﲄﻝﱔ ﻣﱧﺮﲄﺓﲚ ﻭﱺﻟﲘﻴﱨﺘﱧﺒﱰﲐﺮﱻﻭﺍﲯ ﻣﱧﺎ ﻋﱺﻠﱁﻮﱹﺍﲯ ﺗﱧﺘﱦﺒﲐﻴﺮﱼﺍﳁﳉﳀ

7. Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз. Агар ёмонлик қилсангиз ҳам, ўзингиз учундир. Бас, кейинги(бузғунчилик)нинг ваъда вақти келганда, юзингизни қора қилишлари учун, масжидга аввал кирганларидек киришлари учун ва эгаллаган нарсаларини тамоман парчалашлари учун (бандаларимизни юборурмиз).

ﻋﱺﺴﱺﻰﳎ ﺭﱺﺑﱲﻜﱕﻢﱦ ﺃﱁﻥ ﻳﱧﺮﱹﺣﱺﻤﱧﻜﱕﻢﱦﲬ ﻭﱺﺇﲐﻥﱦ ﻋﱻﺪﺗﱲﻢﱦ ﻋﱻﺪﱹﻧﱧﺎﲬ ﻭﱺﺟﱺﻌﱧﻠﱀﻨﱧﺎ ﺟﱺﻬﱺﻨﱱﻢﱧ ﻟﲘﻠﱀﻜﱔ﮳ﻔﲘﺮﲌﻳﻦﱺ ﺣﱺﺼﲔﻴﺮﱼﺍﳁﳊﳀ

8. Шояд, Роббингиз сизга раҳм қилса. Агар сиз қайтсангиз, Биз ҳам қайтамиз. Ва жаҳаннамни кофирларга зиндон қилганмиз.

ﺇﲐﻥﱱ ﻫﱺ﮳ﺬﱔﺍ ﭐﻟﱀﻘﱂﺮﱹﺀﱧﺍﻥﱧ ﻳﱧﻬﱹﺪﲘﻯ ﻟﲘﻠﱋﺘﲘﻰ ﻫﲔﻰﱺ ﺃﱁﻗﱀﻮﱺﻡﱨ ﻭﱺﻳﱨﺒﱧﺸﱝﲔﺮﱻ ﭐﻟﱀﻤﱨﺆﱹﻣﲘﻨﲘﻴﻦﱺ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻳﱧﻌﱦﻤﱧﻠﱂﻮﻥﱧ ﭐﻟﺼﲄ﮳ﻠﲘﺤﱺ﮳ﺖﲔ ﺃﱁﻥﱱ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﺃﱁﺟﱹﺮﱾﺍ ﻛﱔﺒﲐﻴﺮﱾﺍﳁﳋﳀ

9. Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қилувчи мўминларга, албатта ўшаларга, улуғ ажр борлиги хушхабарини берур.

ﻭﱺﺃﱁﻥﱱ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﵖﱔﵐ ﻳﱨﺆﱹﻣﲘﻨﱨﻮﻥﱧ ﺑﲐﭑﵖﱓﵕﺧﲔﺮﱺﺓﲘ ﺃﱁﻋﱹﺘﱧﺪﱹﻧﱧﺎ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﻋﱺﺬﱔﺍﺑﱩﺎ ﺃﱁﻟﲘﻴﻤﱫﺎﳁﳂﳃﳀ

10. Албатта, охиратга иймон келтирмайдиганларга, ўшаларга, аламли азобни тайёрлаб қўйдик.

ﻭﱺﻳﱧﺪﱹﻉﱨ ﭐﵖﱓﵒﻧﺴﱺ﮳ﻦﱻ ﺑﲐﭑﻟﺸﱞﺮﲃﲌ ﺩﱨﻋﱺﺂﺀﱧﻩﱨﲵ ﺑﲐﭑﻟﱀﺨﱺﻴﱦﺮﲌﲨ ﻭﱺﻛﱔﺎﻥﱧ ﭐﵖﱓﵒﻧﺴﱺ﮳ﻦﱻ ﻋﱺﺠﱻﻮﵖﱘﵐﳁﳃﳃﳀ

11. Инсон яхшиликка дуо қилганидек, ёмонликка ҳам дуо қилур. Инсон шошқалоқ бўлгандир.

ﻭﱺﺟﱺﻌﱧﻠﱀﻨﱧﺎ ﭐﻟﱋﻴﱦﻞﱔ ﻭﱺﭐﻟﻨﱱﻬﱺﺎﺭﱺ ﺀﱧﺍﻳﱧﺘﱧﻴﱦﻦﲌﲨ ﻓﱁﻤﱧﺤﱺﻮﱹﻧﱧﺂ ﺀﱧﺍﻳﱧﺔﱁ ﭐﻟﱋﻴﱦﻞﲌ ﻭﱺﺟﱺﻌﱧﻠﱀﻨﱧﺂ ﺀﱧﺍﻳﱧﺔﱁ ﭐﻟﻨﱱﻬﱺﺎﺭﲌ ﻣﱨﺒﱦﺼﲔﺮﱺﺓﱫ ﻟﱊﲘﺘﱧﺒﱦﺘﱧﻐﱨﻮﺍﲯ ﻓﱁﻀﱹﵝﱅﵗ ﻣﱰﲘﻦ ﺭﲄﺑﱰﲐﻜﱕﻢﱦ ﻭﱺﻟﲘﺘﱧﻌﱦﻠﱁﻤﱨﻮﺍﲯ ﻋﱺﺪﱺﺩﱧ ﭐﻟﺴﲃﲔﻨﲘﻴﻦﱺ ﻭﱺﭐﻟﱀﺤﲔﺴﱺﺎﺏﱺﲬ ﻭﱺﻛﱕﻞﱞ ﺷﱔﻰﱹﺀﲚ ﻓﱁﺼﲄﻠﱀﻨﱧ﮳ﻪﱨ ﺗﱧﻔﱀﺼﲔﻴﵝﱅﵗﳁﳄﳃﳀ

12. Кеча ва кундузни икки белги–аломат қилдик. Кеча аломатини маҳв этдик. Роббингиздан фазл талаб қилишингиз ва йиллар ададини ҳамда ҳисобини билишингиз учун кундуз аломатини кўрсатувчи қилдик. Ва ҳар бир нарсани батафсил баён қилганмиз.

ﻭﱺﻛﱕﻞﱞ ﺇﲐﻧﺴﱺ﮳ﻦﲍ ﺃﱁﻟﱀﺰﱺﻣﱦﻨﱧ﮳ﻪﱨ ﻃﱔﳌﴣﲐﺮﱺﻩﱨﲵ ﻓﲘﻰ ﻋﱻﻨﱨﻘﲘﻪﲘﲶﲨ ﻭﱺﻧﱨﺨﱹﺮﲌﺝﱻ ﻟﱁﻪﱨﲵ ﻳﱧﻮﱹﻡﱧ ﭐﻟﱀﻘﲘﻴﱧ﮳ﻤﱧﺔﲘ ﻛﲔﺘﱧ﮳ﺒﱫﺎ ﻳﱧﻠﱀﻘﱁﯩﳎﻪﱨ ﻣﱧﻨﺸﱕﻮﺭﱼﺍﳁﳅﳃﳀ

13. Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига боғлаб қўйганмиз ва қиёмат куни унга китоб чиқарамизки, у унга очилган ҳолда рўбарў бўлур.

ﭐﻗﱀﺮﱺﺃﱀ ﻛﲔﺘﱧ﮳ﺒﱧﻚﱔ ﻛﱔﻔﱁﻰﳎ ﺑﲐﻨﱧﻔﱀﺴﲔﻚﱔ ﭐﻟﱀﻴﱧﻮﱹﻡﱧ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻚﱔ ﺣﱺﺴﲔﻴﺒﱫﺎﳁﳆﳃﳀ

14. Китобингни ўқи, бугунги кунда сен ўзингга ўзинг ҳисобчиликка кифоя қилурсан (дейилур).

ﻣﱱﻦﲌ ﭐﻫﱹﺘﱧﺪﱺﻯﳎ ﻓﱁﺈﲐﻧﱱﻤﱧﺎ ﻳﱧﻬﱹﺘﱧﺪﲘﻯ ﻟﲘﻨﱧﻔﱀﺴﲔﻪﲘﲶﲨ ﻭﱺﻣﱧﻦ ﺿﱺﻞﱞ ﻓﱁﺈﲐﻧﱱﻤﱧﺎ ﻳﱧﻀﲔﻞﱟ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﱺﺎﲬ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﺗﱧﺰﲌﺭﱻ ﻭﱺﺍﺯﲌﺭﱺﺓﱬ ﻭﲌﺯﱹﺭﱺ ﺃﱂﺧﱹﺮﱺﻯﳎﲩ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻛﱕﻨﱱﺎ ﻣﱨﻌﱧﺬﱝﲘﺑﲐﻴﻦﱺ ﺣﱺﺘﱱﻰﳎ ﻧﱧﺒﱦﻌﱧﺚﱺ ﺭﱺﺳﱻﻮﵖﱘﵐﳁﳇﳃﳀ

15. Ким ҳидоятга юрса, фақат ўзи учунгина ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, фақат ўзи учунгина залолатга кетадир. Ҳеч бир жон ўзганинг оғирлигини кўтарувчи бўлмас. Токи Пайғамбар юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз.

ﻭﱺﺇﲐﺫﱧﺁ ﺃﱁﺭﱺﺩﱦﻧﱧﺂ ﺃﱁﻥ ﻧﱲﻬﱹﻠﲘﻚﱔ ﻗﱁﺮﱹﻳﱧﺔﱃ ﺃﱁﻣﱧﺮﱹﻧﱧﺎ ﻣﱨﺘﱦﺮﱺﻓﲘﻴﻬﱺﺎ ﻓﱁﻔﱁﺴﱺﻘﱂﻮﺍﲯ ﻓﲘﻴﻬﱺﺎ ﻓﱁﺤﱺﻖﲄ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﱺﺎ ﭐﻟﱀﻘﱁﻮﱹﻝﱕ ﻓﱁﺪﱺﻣﱱﺮﱹﻧﱧ﮳ﻬﱺﺎ ﺗﱧﺪﱹﻣﲘﻴﺮﱾﺍﳁﳈﳃﳀ

16. Қачон бир шаҳарни ҳалок этишни истасак, унинг маийшатпарастларини (итоатга) амр қиламиз, бас, улар у(шаҳар)да фисқ қилурлар. Шунда унга «сўз» ҳақ бўлур. Бас, Биз у(шаҳар)ни мутлақо вайрон қилурмиз.

ﻭﱺﻛﱔﻢﱦ ﺃﱁﻫﱹﻠﱁﻜﱓﻨﱧﺎ ﻣﲘﻦﱺ ﭐﻟﱀﻘﱂﺮﱻﻭﻥﲌ ﻣﲘﻦﲲ ﺑﱧﻌﱦﺪﲘ ﻧﱨﻮﺡﲢﲩ ﻭﱺﻛﱔﻔﱁﻰﳎ ﺑﲐﺮﱺﺑﱰﲐﻚﱔ ﺑﲐﺬﱕﻧﱨﻮﺏﲌ ﻋﲔﺒﱧﺎﺩﲘﻩﲘﲶ ﺧﱺﺒﲐﻴﺮﲀﺍ ﺑﱧﺼﲔﻴﺮﱾﺍﳁﳉﳃﳀ

17. Нуҳдан сўнг қанчадан-қанча асрларни ҳалок қилдик. Бандаларининг гуноҳларидан хабардор бўлиш ва уларни кўришда Роббинг Ўзи кифоя қилур.

ﻣﱱﻦ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻳﱨﺮﲌﻳﺪﱻ ﭐﻟﱀﻌﱧﺎﺟﲌﻠﱁﺔﱁ ﻋﱺﺠﲄﻠﱀﻨﱧﺎ ﻟﱁﻪﱨﲵ ﻓﲘﻴﻬﱺﺎ ﻣﱧﺎ ﻧﱧﺸﱔﺂﺀﱨ ﻟﲘﻤﱧﻦ ﻧﱲﺮﲌﻳﺪﱻ ﺛﱂﻢﱱ ﺟﱺﻌﱧﻠﱀﻨﱧﺎ ﻟﱁﻪﱨﲵ ﺟﱺﻬﱺﻨﱱﻢﱧ ﻳﱧﺼﱹﻠﱁﯩﳎﻬﱺﺎ ﻣﱧﺬﱓﻣﱨﻮﻣﱫﺎ ﻣﱱﺪﱹﺣﱻﻮﺭﱾﺍﳁﳊﳃﳀ

18. Ким шошган(дунё)ни истаса, унга бу дунёда ирода қилган кишимизга нимани хоҳласак, шошилинч берурмиз. Сўнгра, унга жаҳаннамни берурмиз. Унга хор ва қувғинга учраган ҳолда кирур.

ﻭﱺﻣﱧﻦﱹ ﺃﱁﺭﱺﺍﺩﱧ ﭐﵖﱓﵕﺧﲔﺮﱺﺓﱧ ﻭﱺﺳﱺﻌﱧﻰﳎ ﻟﱁﻬﱺﺎ ﺳﱺﻌﱦﻴﱧﻬﱺﺎ ﻭﱺﻫﱻﻮﱺ ﻣﱨﺆﱹﻣﲘﻦﱿ ﻓﱁﺄﱂﻭﳖﻟﱁﳌﴣﲐﻚﱔ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﺳﱺﻌﱦﻴﱨﻬﱻﻢ ﻣﱱﺸﱓﻜﱕﻮﺭﱾﺍﳁﳋﳃﳀ

19. Ким охиратни истаса ва унга эришиш учун мўмин бўлган ҳолида керакли ҳаракатини қилса, бас, ана ўшаларнинг ҳаракатлари мақбулдир.

ﻛﱕﵝﱏﵗ ﻧﱲﻤﲘﺪﲅ ﻫﱺﳌﺆﱻﵖﱔﵐﳓﺀﲘ ﻭﱺﻫﱺﳌﺆﱻﵖﱔﵐﳓﺀﲘ ﻣﲘﻦﱹ ﻋﱺﻄﱔﺂﺀﲘ ﺭﱺﺑﱰﲐﻚﱔﲬ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻋﱺﻄﱔﺂﺀﱨ ﺭﱺﺑﱰﲐﻚﱔ ﻣﱧﺤﱹﻈﱕﻮﺭﱼﺍﳁﳂﳄﳀ

20. Барчага–манавиларга ҳам, анавиларга ҳам Роббингнинг атою неъматларидан чўзамиз. Роббингнинг атою неъматлари чекланган эмас.