1 Фотиҳа
2 Бақара
3 Оли Имрон
4 Нисо
5 Моида
6 Анъом
7 Аъроф
8 Анфол
9 Тавба
10 Юнус
11 Ҳуд
12 Юсуф
13 Роъд
14 Иброҳим
15 Ҳижр
16 Наҳл
17 Исро
18 Каҳф
19 Марям
20 Тоҳа
21 Анбиё
22 Ҳаж
23 Муъминун
24 Нур
25 Фурқон
26 Шуаро
27 Намл
28 Қосос
29 Анкабут
30 Рум
31 Луқмон
32 Сажда
33 Аҳзоб
34 Сабаъ
35 Фотир
36 Йаасийн
37 Соффаат
38 Сод
39 Зумар
40 Ғофир
41 Фуссилат
42 Шууро
43 Зухруф
44 Духон
45 Жосия
46 Аҳқоф
47 Муҳаммад
48 Фатҳ
49 Ҳужурот
50 Қоф
51 Зориёт
52 Тур
53 Нажм
54 Қамар
55 Ар-Роҳман
56 Воқиъа
57 Ҳадид
58 Мужодала
59 Ҳашр
60 Мумтаҳана
61 Соофф
62 Жума
63 Мунофиқун
64 Тағобун
65 Талоқ
66 Таҳрим
67 Мулк
68 Қалам
69 Ҳааққо
70 Маъориж
71 Нуҳ
72 Жин
73 Муззаммил
74 Муддассир
75 Қийаама
76 Инсон
77 Мурсалаат
78 Набаъ
79 Назиъаат
80 Абаса
81 Таквир
82 Инфитор
83 Мутоффифун
84 Иншиқоқ
85 Буруж
86 Ториқ
87 Аълаа
88 Ғошия
89 Фажр
90 Балад
91 Шамс
92 Лайл
93 Зуҳо
94 Шарҳ
95 Тийн
96 Алақ
97 Қадр
98 Баййина
99 Залзала
100 Аъдият
101 Қориъа
102 Такаасур
103 Аср
104 Ҳумаза
105 Фийл
106 Қурайш
107 Мааъуун
108 Кавсар
109 Каафирун
110 Наср
111 Масад
112 Ихлос
113 Фалақ
114 Наас

ШАРҲ СУРАСИ

Маккада нозил бўлган. 8 оятдан иборат.


Бу сураи карима «Шарҳ», «Алам нашроҳ» ва «Иншироҳ» номлари билан аталади. Ҳаммаси ҳам суранинг биринчи оятидаги «Алам нашроҳ» таъбиридан олинган. «Шарҳ» сўзи «кенгайтириш» маъносини билдириб, бу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўксиларини кенг қилиб қўйгани ҳақида сўз кетади.

Кейинги оятларда Пайғамбар алайҳиссаломга берилган яна бир улуғ неъмат – у зотнинг зиммаларидаги даъват ишининг Аллоҳ таоло тарафидан енгиллаштириб қўйилгани алоҳида таъкидланади. Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомлари бу дунё ва охиратда юқори кўтариб қўйилгани ҳақида гапирилади.

Кейин эса даъват йўлида тортилаётган машаққатлар ҳам эсга олиниб, осонлик яқинлиги ҳақида башорат берилади.

Ниҳоят, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг динига даъват қилишдан фориғ бўлган вақтларида ибодатга қаттиқ берилиш ҳақида тавсия қилинади.

«Шарҳ» сураси «Зуҳо» сурасидан сўнг нозил бўлган ва худди унинг узвий давомига ўхшайди. Бу сура ҳам аввалгисига ўхшаб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос бўлиб, у зотга Аллоҳнинг иноятидан, риоясидан хабар беради, тезда енгиллик, хурсандчилик бўлишининг башоратини беради.

ﺑﲐﺴﱹﻢﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﭐﻟﺮﲄﺣﱹﻤﱧ﮳ﻦﲌ ﭐﻟﺮﲄﺣﲔﻴﻢﲌ

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман

ﺃﱁﻟﱁﻢﱦ ﻧﱧﺸﱓﺮﱺﺡﱹ ﻟﱁﻚﱔ ﺻﱺﺪﱹﺭﱺﻙﱔﳁﳃﳀ

1. Сенинг кўксингни кенг қилиб қўймадикми?

ﻭﱺﻭﱺﺿﱺﻌﱦﻨﱧﺎ ﻋﱺﻨﻚﱔ ﻭﲌﺯﱹﺭﱺﻙﱔﳁﳄﳀ

2. Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми?

ﭐﻟﱋﺬﲘﻯﳒ ﺃﱁﻧﻘﱁﺾﱺ ﻇﱔﻬﱹﺮﱺﻙﱔﳁﳅﳀ

3. Елкангни босиб турганни?

ﻭﱺﺭﱺﻓﱁﻌﱦﻨﱧﺎ ﻟﱁﻚﱔ ﺫﲘﻛﱓﺮﱺﻙﱔﳁﳆﳀ

4. Ва сенинг зикрингни юқори кўтармадикми?

ﻓﱁﺈﲐﻥﱱ ﻣﱧﻊﱧ ﭐﻟﱀﻌﱨﺴﱹﺮﲌ ﻳﱨﺴﱹﺮﱼﺍﳁﳇﳀ

5. Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир.

ﺇﲐﻥﱱ ﻣﱧﻊﱧ ﭐﻟﱀﻌﱨﺴﱹﺮﲌ ﻳﱨﺴﱹﺮﱾﺍﳁﳈﳀ

6. Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир.

ﻓﱁﺈﲐﺫﱧﺍ ﻓﱁﺮﱺﻏﱓﺖﱺ ﻓﱁﭑﻧﺼﱺﺐﱹﳁﳉﳀ

7. Фориғ бўлсанг, (ибодатга) урингин.

ﻭﱺﺇﲐﻟﱁﻰﳎ ﺭﱺﺑﱰﲐﻚﱔ ﻓﱁﭑﺭﱹﻏﱔﺐﳁﳊﳀ

8. Ва фақат Роббингга рағбат қилгин.