Маккада нозил бўлган. 77 оятдан иборат.
ﺑﲐﺴﱹﻢﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﭐﻟﺮﲄﺣﱹﻤﱧ﮳ﻦﲌ ﭐﻟﺮﲄﺣﲔﻴﻢﲌ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман
ﺗﱧﺒﱧﺎﺭﱺﻙﱔ ﭐﻟﱋﺬﲘﻯ ﻧﱧﺰﲄﻝﱔ ﭐﻟﱀﻔﱂﺮﱹﻗﱁﺎﻥﱧ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﻋﱺﺒﱦﺪﲘﻩﲘﲶ ﻟﲘﻴﱧﻜﱕﻮﻥﱧ ﻟﲘﻠﱀﻌﱧ﮳ﻠﱁﻤﲘﻴﻦﱺ ﻧﱧﺬﲘﻳﺮﱼﺍﳁﳃﳀ
1. Оламларга огоҳлантирувчи бўлсин учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракотли, улуғдир.
ﭐﻟﱋﺬﲘﻯ ﻟﱁﻪﱨﲵ ﻣﱨﻠﱀﻚﱕ ﭐﻟﺴﲄﻤﱧ﮳ﻮﱺ﮴ﺕﲔ ﻭﱺﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜ ﻭﱺﻟﱁﻢﱦ ﻳﱧﺘﱱﺨﲔﺬﱓ ﻭﱺﻟﱁﺪﱾﺍ ﻭﱺﻟﱁﻢﱦ ﻳﱧﻜﱕﻦ ﻟﱋﻪﱨﲵ ﺷﱔﺮﲌﻳﻚﱙ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﱀﻤﱨﻠﱀﻚﲔ ﻭﱺﺧﱺﻠﱁﻖﱺ ﻛﱕﻞﱞ ﺷﱔﻰﱹﺀﲚ ﻓﱁﻘﱁﺪﲄﺭﱺﻩﱨﲵ ﺗﱧﻘﱀﺪﲘﻳﺮﱾﺍﳁﳄﳀ
2. У, осмонлару ернинг мулки Унга хос бўлган, Ўзига фарзанд тутмаган, мулкида шериги бўлмаган, ҳар бир нарсани ўлчов ила ўлчаб яратган Зотдир.
ﻭﱺﭐﺗﱱﺨﱺﺬﱕﻭﺍﲯ ﻣﲘﻦ ﺩﱨﻭﻧﲘﻪﲘﲶﳒ ﺀﱧﺍﻟﲘﻬﱺﺔﱅ ﵖﱞﵐ ﻳﱧﺨﱹﻠﱂﻘﱂﻮﻥﱧ ﺷﱔﻴﱦ﮲ﱫﺎ ﻭﱺﻫﱻﻢﱦ ﻳﱨﺨﱹﻠﱁﻘﱂﻮﻥﱧ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﻳﱧﻤﱦﻠﲘﻜﱕﻮﻥﱧ ﵖﲔﵑﱁﻧﻔﱂﺴﲔﻬﲌﻢﱦ ﺿﱺﺮﲈﺍ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﻧﱧﻔﱀﻌﱫﺎ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﻳﱧﻤﱦﻠﲘﻜﱕﻮﻥﱧ ﻣﱧﻮﱹﺗﱫﺎ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﺣﱺﻴﱧﻮﳎﺓﱫ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﻧﱨﺸﱕﻮﺭﱾﺍﳁﳅﳀ
3. У Зотдан бошқа, ҳеч нарса ярата олмайдиган, ўзлари яратиладиган, ўзлари учун зарарга ҳам, нафга ҳам эга бўлмайдиган, ўлимга ҳам, ҳаётга ҳам, қайта тирилишга ҳам молик бўлмайдиган «худо»лар тутдилар.
ﻭﱺﻗﱁﺎﻝﱔ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻛﱔﻔﱁﺮﱻﻭﳒﺍﲯ ﺇﲐﻥﱦ ﻫﱺ﮳ﺬﱔﺁ ﺇﲐﵖﱞﵓ ﺇﲐﻓﱀﻚﱗ ﭐﻓﱀﺘﱧﺮﱺﯨﻪﱨ ﻭﱺﺃﱁﻋﱺﺎﻧﱧﻪﱨﲵ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻪﲘ ﻗﱁﻮﱹﻡﱪ ﺀﱧﺍﺧﱺﺮﱻﻭﻥﱧﲨ ﻓﱁﻘﱁﺪﱹ ﺟﱺﺂﺀﱨﻭ ﻇﱕﻠﱀﻤﱫﺎ ﻭﱺﺯﱻﻭﺭﱾﺍﳁﳆﳀ
4. Куфр келтирганлар: «Бу (Қуръон) уйдирмадан бошқа нарса эмас. Уни ўзи уйдириб олди ва бунда унга бошқа қавм-лар кўмак бердилар», дедилар. Бас, шубҳасиз, зулм ва ёлғон гувоҳлик келтирдилар.
ﻭﱺﻗﱁﺎﻟﱂﻮﳒﺍﲯ ﺃﱁﺳﱺ﮳ﻄﲔﻴﺮﱻ ﭐﵖﱓﵑﱁﻭﲄﻟﲘﻴﻦﱺ ﭐﻛﱓﺘﱧﺘﱧﺒﱧﻬﱺﺎ ﻓﱁﻬﲌﻰﱺ ﺗﱨﻤﱦﻠﱁﻰﳎ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻪﲘ ﺑﱨﻜﱓﺮﱺﺓﱫ ﻭﱺﺃﱁﺻﲔﻴﵝﱅﵗﳁﳇﳀ
5. Улар: «Бу аввалгиларнинг афсонасидир. Уларни ёздириб олган. Ҳолбуки, улар унга эртаю кеч имло қилинур», дедилар.
ﻗﱂﻞﱓ ﺃﱁﻧﺰﱺﻟﱁﻪﱨ ﭐﻟﱋﺬﲘﻯ ﻳﱧﻌﱦﻠﱁﻢﱨ ﭐﻟﺴﲃﲔﺮﲄ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﺴﲄﻤﱧ﮳ﻮﱺ﮴ﺕﲔ ﻭﱺﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜﲬ ﺇﲐﻧﱱﻪﱨﲵ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻏﱔﻔﱂﻮﺭﱾﺍ ﺭﲄﺣﲔﻴﻤﱫﺎﳁﳈﳀ
6. Сен: «Уни осмонлару ердаги сирни биладиган Зот нозил қилди. Албатта, У мағфиратли ва раҳимли Зотдир», дегин.
ﻭﱺﻗﱁﺎﻟﱂﻮﺍﲯ ﻣﱧﺎﻝﲌ ﻫﱺ﮳ﺬﱔﺍ ﭐﻟﺮﲄﺳﱻﻮﻝﲌ ﻳﱧﺄﱀﻛﱕﻞﱕ ﭐﻟﻄﱞﻌﱧﺎﻡﱧ ﻭﱺﻳﱧﻤﱦﺸﲔﻰ ﻓﲘﻰ ﭐﵖﱓﵑﱁﺳﱹﻮﱺﺍﻕﲌ ﻟﱁﻮﱹﵖﱔﵓ ﺃﱂﻧﺰﲌﻝﱔ ﺇﲐﻟﱁﻴﱦﻪﲘ ﻣﱧﻠﱁﻚﱙ ﻓﱁﻴﱧﻜﱕﻮﻥﱧ ﻣﱧﻌﱧﻪﱨﲵ ﻧﱧﺬﲘﻳﺮﱼﺍﳁﳉﳀ
7. Улар: «Бу не Пайғамбарки, таом еб, бозорда юрадир?! Унга бир фаришта туширилса эди, у билан огоҳлантиргувчи бўлар эди.
ﺃﱁﻭﱹ ﻳﱨﻠﱀﻘﱁﻰ﮵ ﺇﲐﻟﱁﻴﱦﻪﲘ ﻛﱔﻨﺰﱽ ﺃﱁﻭﱹ ﺗﱧﻜﱕﻮﻥﱨ ﻟﱁﻪﱨﲵ ﺟﱺﻨﱱﺔﱆ ﻳﱧﺄﱀﻛﱕﻞﱕ ﻣﲘﻨﱦﻬﱺﺎﲬ ﻭﱺﻗﱁﺎﻝﱔ ﭐﻟﻈﱞ﮳ﻠﲘﻤﱨﻮﻥﱧ ﺇﲐﻥ ﺗﱧﺘﱱﺒﲐﻌﱨﻮﻥﱧ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﺭﱺﺟﱻﵝﱅﵗ ﻣﱱﺴﱹﺤﱻﻮﺭﱼﺍﳁﳊﳀ
8. Ёки унга хазина ташланса ёхуд унинг боғи бўлса-ю, ундан еса», дедилар. Золимлар: «Сизлар фақат сеҳрланган кишига эргашяпсизлар, холос», дедилар.
ﭐﻧﻈﱕﺮﱹ ﻛﱔﻴﱦﻒﱺ ﺿﱺﺮﱺﺑﱨﻮﺍﲯ ﻟﱁﻚﱔ ﭐﵖﱓﵑﱁﻣﱦﺜﱁ﮳ﻞﱔ ﻓﱁﻀﱺﻠﱌﻮﺍﲯ ﻓﱁﵝﱁﵗ ﻳﱧﺴﱹﺘﱧﻄﲔﻴﻌﱨﻮﻥﱧ ﺳﱺﺒﲐﻴﵝﱅﵗﳁﳋﳀ
9. Сенга қандай мисоллар келтирганига назар сол! Бас, улар йўлдан оздилар. Энди йўл топишга қодир эмаслар.
ﺗﱧﺒﱧﺎﺭﱺﻙﱔ ﭐﻟﱋﺬﲘﻯﳒ ﺇﲐﻥ ﺷﱔﺂﺀﱧ ﺟﱺﻌﱧﻞﱔ ﻟﱁﻚﱔ ﺧﱺﻴﱦﺮﱾﺍ ﻣﱰﲘﻦ ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﺟﱺﻨﱱ﮳ﺖﲖ ﺗﱧﺠﱹﺮﲌﻯ ﻣﲘﻦ ﺗﱧﺤﱹﺘﲘﻬﱺﺎ ﭐﵖﱓﵑﱁﻧﱦﻬﱺ﮳ﺮﱻ ﻭﱺﻳﱧﺠﱹﻌﱧﻞ ﻟﱋﻚﱔ ﻗﱂﺼﱻﻮﺭﲀﺍﳁﳂﳃﳀ
10. Агар хоҳласа, сенга ўшандан яхшироғини–остидан анҳорлар оқиб турадиган боғларни ва қасрларни қилиб берадиган Зот баракотли ва улуғ бўлди.
ﺑﱧﻞﱓ ﻛﱔﺬﱞﺑﱨﻮﺍﲯ ﺑﲐﭑﻟﺴﲄﺎﻋﱺﺔﲘﲨ ﻭﱺﺃﱁﻋﱹﺘﱧﺪﱹﻧﱧﺎ ﻟﲘﻤﱧﻦ ﻛﱔﺬﱞﺏﱺ ﺑﲐﭑﻟﺴﲄﺎﻋﱺﺔﲘ ﺳﱺﻌﲘﻴﺮﱼﺍﳁﳃﳃﳀ
11. Йўқ! Улар соатни (қиёматни) ҳам ёлғонга чиқардилар. Ва Биз соатни (қиёматни) ёлғонга чиқарганларга дўзахни тайёрлаб қўйдик.
ﺇﲐﺫﱧﺍ ﺭﱺﺃﱁﺗﱦﻬﱻﻢ ﻣﱰﲘﻦ ﻣﱱﻜﱔﺎﻥﲏ ﺑﱧﻌﲘﻴﺪﲚ ﺳﱺﻤﲘﻌﱨﻮﺍﲯ ﻟﱁﻬﱺﺎ ﺗﱧﻐﱧﻴﱲﻈﱘﺎ ﻭﱺﺯﱺﻓﲘﻴﺮﱾﺍﳁﳄﳃﳀ
12. Вақтики у уларни узоқ жойдан кўрганида, унинг ғазабнок қайнашини ва бўкиришини эшитурлар.
ﻭﱺﺇﲐﺫﱧﺁ ﺃﱂﻟﱀﻘﱂﻮﺍﲯ ﻣﲘﻨﱦﻬﱺﺎ ﻣﱧﻜﱔﺎﻧﱫﺎ ﺿﱺﻴﱰﲐﻘﱅﺎ ﻣﱲﻘﱁﺮﲄﻧﲘﻴﻦﱺ ﺩﱧﻋﱺﻮﱹﺍﲯ ﻫﱻﻨﱧﺎﻟﲘﻚﱔ ﺛﱂﺒﱨﻮﺭﱾﺍﳁﳅﳃﳀ
13. Унинг тор жойига кишанланган ҳолларида ташланганларида эса, ўша жойда (ўзларига) ҳалокат тиларлар.
ﵖﱞﵐ ﺗﱧﺪﱹﻋﱻﻮﺍﲯ ﭐﻟﱀﻴﱧﻮﱹﻡﱧ ﺛﱂﺒﱨﻮﺭﱾﺍ ﻭﱺ﮴ﺣﲔﺪﱾﺍ ﻭﱺﭐﺩﱦﻋﱻﻮﺍﲯ ﺛﱂﺒﱨﻮﺭﱾﺍ ﻛﱔﺜﲘﻴﺮﱾﺍﳁﳆﳃﳀ
14. «Бугунги кунда бир ҳалокатни эмас, кўп ҳалокатни тиланглар!»
ﻗﱂﻞﱓ ﺃﱁﺫﱧ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﺧﱺﻴﱦﺮﱽ ﺃﱁﻡﱦ ﺟﱺﻨﱱﺔﱂ ﭐﻟﱀﺨﱻﻠﱀﺪﲘ ﭐﻟﱋﺘﲘﻰ ﻭﱻﻋﲔﺪﱺ ﭐﻟﱀﻤﱨﺘﱱﻘﱂﻮﻥﱧﲬ ﻛﱔﺎﻧﱧﺖﱹ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﺟﱺﺰﱺﺁﺀﱫ ﻭﱺﻣﱧﺼﲔﻴﺮﱾﺍﳁﳇﳃﳀ
15. «Бу яхшими ёки тақводорларга тайёрлаб қўйилган мангулик жаннати яхшими?» У (жаннат) улар учун мукофот ва қайтиш жойидир.
ﻟﱋﻬﱻﻢﱦ ﻓﲘﻴﻬﱺﺎ ﻣﱧﺎ ﻳﱧﺸﱔﺂﺀﱨﻭﻥﱧ ﺧﱺ﮳ﻠﲘﺪﲘﻳﻦﱺﲬ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﺭﱺﺑﱰﲐﻚﱔ ﻭﱺﻋﱹﺪﱾﺍ ﻣﱱﺴﱹ﮲ﱨﻮﵖﱘﵐﳁﳈﳃﳀ
16. Уларга у ерда хоҳлаган нарсалари бор, абадий ҳолда қолурлар. Бу, Роббинг зиммасидаги масъулиятли ваъдадир.
ﻭﱺﻳﱧﻮﱹﻡﱧ ﻳﱧﺤﱹﺸﱕﺮﱻﻫﱻﻢﱦ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻳﱧﻌﱦﺒﱨﺪﱻﻭﻥﱧ ﻣﲘﻦ ﺩﱨﻭﻥﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻓﱁﻴﱧﻘﱂﻮﻝﱕ ﺀﱧﺃﱁﻧﺘﱨﻢﱦ ﺃﱁﺿﱹﻠﱁﻠﱀﺘﱨﻢﱦ ﻋﲔﺒﱧﺎﺩﲘﻯ ﻫﱺﳌﺆﱻﵖﱔﵐﳓﺀﲘ ﺃﱁﻡﱦ ﻫﱻﻢﱦ ﺿﱺﻠﱌﻮﺍﲯ ﭐﻟﺴﲄﺒﲐﻴﻞﱔﳁﳉﳃﳀ
17. У(мушрик)ларни ва Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарсаларини тўплаган кунда, У зот: «Анави бандаларимни сизлар адаштирдингизми ёки улар ўзлари йўлдан оздиларми?!» дейдир.
ﻗﱁﺎﻟﱂﻮﺍﲯ ﺳﱻﺒﱦﺤﱺ﮳ﻨﱧﻚﱔ ﻣﱧﺎ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻳﱧﻨﲲﺒﱧﻐﲘﻰ ﻟﱁﻨﱧﺂ ﺃﱁﻥ ﻧﱱﺘﱱﺨﲔﺬﱔ ﻣﲘﻦ ﺩﱨﻭﻧﲘﻚﱔ ﻣﲘﻦﱹ ﺃﱁﻭﱹﻟﲘﻴﱧﺂﺀﱧ ﻭﱺﻟﱁ﮳ﻜﲔﻦ ﻣﱱﺘﱱﻌﱦﺘﱧﻬﱻﻢﱦ ﻭﱺﺀﱧﺍﺑﱧﺂﺀﱧﻫﱻﻢﱦ ﺣﱺﺘﱱﻰﳎ ﻧﱧﺴﱻﻮﺍﲯ ﭐﻟﺬﱝﲘﻛﱓﺮﱺ ﻭﱺﻛﱔﺎﻧﱨﻮﺍﲯ ﻗﱁﻮﱹﻣﱭﺎ ﺑﱨﻮﺭﱾﺍﳁﳊﳃﳀ
18. Улар: «Ўзинг поксан! Сендан ўзгани дўст тутмоқ биз учун ярашмас. Лекин Сен уларни ва ота-боболарини (шунчалик) ҳузурлантирдингки, ҳатто улар зикрингни унутдилар ва ҳалокат қавми бўлиб қолдилар», дерлар.
ﻓﱁﻘﱁﺪﱹ ﻛﱔﺬﱞﺑﱨﻮﻛﱕﻢ ﺑﲐﻤﱧﺎ ﺗﱧﻘﱂﻮﻟﱂﻮﻥﱧ ﻓﱁﻤﱧﺎ ﺗﱧﺴﱹﺘﱧﻄﲔﻴﻌﱨﻮﻥﱧ ﺻﱺﺮﱹﻓﱅﺎ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﻧﱧﺼﱹﺮﱾﺍﲬ ﻭﱺﻣﱧﻦ ﻳﱧﻈﱓﻠﲘﻢ ﻣﱰﲘﻨﻜﱕﻢﱦ ﻧﱨﺬﲘﻗﱀﻪﱨ ﻋﱺﺬﱔﺍﺑﱫﺎ ﻛﱔﺒﲐﻴﺮﱾﺍﳁﳋﳃﳀ
19. Батаҳқиқ, улар сизларни айтаётган нарсангизда ёлғончига чиқардилар. Энди (азобни) буришга ҳам, ёрдам олишга ҳам қодир бўлмассиз. Сиздан ким зулм қилган бўлса, унга азобни торттирамиз.
ﻭﱺﻣﱧﺂ ﺃﱁﺭﱹﺳﱺﻠﱀﻨﱧﺎ ﻗﱁﺒﱦﻠﱁﻚﱔ ﻣﲘﻦﱺ ﭐﻟﱀﻤﱨﺮﱹﺳﱺﻠﲘﻴﻦﱺ ﺇﲐﵖﱞﵓ ﺇﲐﻧﱱﻬﱻﻢﱦ ﻟﱁﻴﱧﺄﱀﻛﱕﻠﱂﻮﻥﱧ ﭐﻟﻄﱞﻌﱧﺎﻡﱧ ﻭﱺﻳﱧﻤﱦﺸﱕﻮﻥﱧ ﻓﲘﻰ ﭐﵖﱓﵑﱁﺳﱹﻮﱺﺍﻕﲌﲩ ﻭﱺﺟﱺﻌﱧﻠﱀﻨﱧﺎ ﺑﱧﻌﱦﻀﱺﻜﱕﻢﱦ ﻟﲘﺒﱧﻌﱦﺾﲞ ﻓﲘﺘﱦﻨﱧﺔﱃ ﺃﱁﺗﱧﺼﱹﺒﲐﺮﱻﻭﻥﱧﲩ ﻭﱺﻛﱔﺎﻥﱧ ﺭﱺﺑﱲﻚﱔ ﺑﱧﺼﲔﻴﺮﱾﺍﳁﳂﳄﳀ
20. Биз сендан олдин юборган Пайғамбарларимиз ҳам, албатта, таом ер ва бозорларда юрар эдилар. Баъзиларингизни баъзиларингизга синов қилдик. Сабр қиласизлармикин?! Роббинг кўргувчи бўлган зотдир.