1 Фотиҳа
2 Бақара
3 Оли Имрон
4 Нисо
5 Моида
6 Анъом
7 Аъроф
8 Анфол
9 Тавба
10 Юнус
11 Ҳуд
12 Юсуф
13 Роъд
14 Иброҳим
15 Ҳижр
16 Наҳл
17 Исро
18 Каҳф
19 Марям
20 Тоҳа
21 Анбиё
22 Ҳаж
23 Муъминун
24 Нур
25 Фурқон
26 Шуаро
27 Намл
28 Қосос
29 Анкабут
30 Рум
31 Луқмон
32 Сажда
33 Аҳзоб
34 Сабаъ
35 Фотир
36 Йаасийн
37 Соффаат
38 Сод
39 Зумар
40 Ғофир
41 Фуссилат
42 Шууро
43 Зухруф
44 Духон
45 Жосия
46 Аҳқоф
47 Муҳаммад
48 Фатҳ
49 Ҳужурот
50 Қоф
51 Зориёт
52 Тур
53 Нажм
54 Қамар
55 Ар-Роҳман
56 Воқиъа
57 Ҳадид
58 Мужодала
59 Ҳашр
60 Мумтаҳана
61 Соофф
62 Жума
63 Мунофиқун
64 Тағобун
65 Талоқ
66 Таҳрим
67 Мулк
68 Қалам
69 Ҳааққо
70 Маъориж
71 Нуҳ
72 Жин
73 Муззаммил
74 Муддассир
75 Қийаама
76 Инсон
77 Мурсалаат
78 Набаъ
79 Назиъаат
80 Абаса
81 Таквир
82 Инфитор
83 Мутоффифун
84 Иншиқоқ
85 Буруж
86 Ториқ
87 Аълаа
88 Ғошия
89 Фажр
90 Балад
91 Шамс
92 Лайл
93 Зуҳо
94 Шарҳ
95 Тийн
96 Алақ
97 Қадр
98 Баййина
99 Залзала
100 Аъдият
101 Қориъа
102 Такаасур
103 Аср
104 Ҳумаза
105 Фийл
106 Қурайш
107 Мааъуун
108 Кавсар
109 Каафирун
110 Наср
111 Масад
112 Ихлос
113 Фалақ
114 Наас


Маккада нозил бўлган. 54 оятдан иборат.


ﺑﲐﺴﱹﻢﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﭐﻟﺮﲄﺣﱹﻤﱧ﮳ﻦﲌ ﭐﻟﺮﲄﺣﲔﻴﻢﲌ

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман

ﭐﻟﱀﺤﱺﻤﱦﺪﱻ ﴦﲘﴥﴤﲘ ﭐﻟﱋﺬﲘﻯ ﻟﱁﻪﱨﲵ ﻣﱧﺎ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﺴﲄﻤﱧ﮳ﻮﱺ﮴ﺕﲔ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻓﲘﻰ ﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜ ﻭﱺﻟﱁﻪﱨ ﭐﻟﱀﺤﱺﻤﱦﺪﱻ ﻓﲘﻰ ﭐﵖﱓﵕﺧﲔﺮﱺﺓﲘﲬ ﻭﱺﻫﱻﻮﱺ ﭐﻟﱀﺤﱺﻜﲔﻴﻢﱨ ﭐﻟﱀﺨﱺﺒﲐﻴﺮﱻﳁﳃﳀ

1. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Охиратдаги ҳамд ҳам Уникидир. Ва У ўта ҳикматли, ўта хабардор зотдир.

ﻳﱧﻌﱦﻠﱁﻢﱨ ﻣﱧﺎ ﻳﱧﻠﲘﺞﱻ ﻓﲘﻰ ﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻳﱧﺨﱹﺮﱻﺝﱻ ﻣﲘﻨﱦﻬﱺﺎ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻳﱧﻨﺰﲌﻝﱕ ﻣﲘﻦﱺ ﭐﻟﺴﲄﻤﱧﺂﺀﲘ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻳﱧﻌﱦﺮﱻﺝﱻ ﻓﲘﻴﻬﱺﺎﲬ ﻭﱺﻫﱻﻮﱺ ﭐﻟﺮﲄﺣﲔﻴﻢﱨ ﭐﻟﱀﻐﱧﻔﱂﻮﺭﱻﳁﳄﳀ

2. У, ерга нима кирса ва ундан нима чиқса, биладир, осмондан нима тушса ва унга нима чиқса, биладир. Ва У ўта раҳимли ва ўта мағфиратли зотдир.

ﻭﱺﻗﱁﺎﻝﱔ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻛﱔﻔﱁﺮﱻﻭﺍﲯ ﵖﱔﵐ ﺗﱧﺄﱀﺗﲘﻴﻨﱧﺎ ﭐﻟﺴﲄﺎﻋﱺﺔﱂﲨ ﻗﱂﻞﱓ ﺑﱧﻠﱁﻰﳎ ﻭﱺﺭﱺﺑﱰﲐﻰ ﻟﱁﺘﱧﺄﱀﺗﲘﻴﱧﻨﱱﻜﱕﻢﱦ ﻋﱺ﮳ﻠﲘﻢﲌ ﭐﻟﱀﻐﱧﻴﱦﺐﲌﲨ ﵖﱔﵐ ﻳﱧﻌﱦﺰﱻﺏﱻ ﻋﱺﻨﱦﻪﱨ ﻣﲘﺜﱀﻘﱁﺎﻝﱕ ﺫﱧﺭﲄﺓﲚ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﺴﲄﻤﱧ﮳ﻮﱺ﮴ﺕﲔ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﻓﲘﻰ ﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜ ﻭﱺﵖﱔﵓ ﺃﱁﺻﱹﻐﱧﺮﱻ ﻣﲘﻦ ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﻭﱺﵖﱔﵓ ﺃﱁﻛﱓﺒﱧﺮﱻ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﻓﲘﻰ ﻛﲔﺘﱧ﮳ﺐﲎ ﻣﱲﺒﲐﻴﻦﲎﳁﳅﳀ

3. Куфр келтирганлар: «Бизга соат (қиёмат) келмас», дедилар. Сен: «Йўқ! Fойибни билгувчи Роббим ила қасамки, у сизларга албатта келур. У зотдан осмонлару ердаги зарра вазнича, ундан кичик нарса ҳам, катта нарса ҳам ғойиб бўлмас. Илло, ҳаммаси очиқ китобдадир», деб айт.

ﻟﱊﲘﻴﱧﺠﱹﺰﲌﻯﱺ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﺀﱧﺍﻣﱧﻨﱨﻮﺍﲯ ﻭﱺﻋﱺﻤﲘﻠﱂﻮﺍﲯ ﭐﻟﺼﲄ﮳ﻠﲘﺤﱺ﮳ﺖﲔﲬ ﺃﱂﻭﳖﻟﱁﳌﴣﲐﻚﱔ ﻟﱁﻬﱻﻢ ﻣﱱﻐﱦﻔﲘﺮﱺﺓﱬ ﻭﱺﺭﲌﺯﱹﻕﱿ ﻛﱔﺮﲌﻳﻢﱬﳁﳆﳀ

4. Иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларни мукофотлаш учун. Ана ўшаларга, мағфират ва гўзал ризқ бордир.

ﻭﱺﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﺳﱺﻌﱧﻮﱹ ﻓﲘﻰﳒ ﺀﱧﺍﻳﱧ﮳ﺘﲘﻨﱧﺎ ﻣﱨﻌﱧ﮳ﺠﲌﺰﲌﻳﻦﱺ ﺃﱂﻭﳖﻟﱁﳌﴣﲐﻚﱔ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﻋﱺﺬﱔﺍﺏﱿ ﻣﱰﲘﻦ ﺭﲃﲌﺟﱹﺰﲍ ﺃﱁﻟﲘﻴﻢﱬﳁﳇﳀ

5. Бизнинг оятларимизни ожиз қолдиргувчи бўлиш учун ҳаракат қилганларга эса, ана ўшаларга, аламли жазодан иборат азоб бордир.

ﻭﱺﻳﱧﺮﱺﻯ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﺃﱂﻭﺗﱨﻮﺍﲯ ﭐﻟﱀﻌﲘﻠﱀﻢﱧ ﭐﻟﱋﺬﲘﻯﳒ ﺃﱂﻧﺰﲌﻝﱔ ﺇﲐﻟﱁﻴﱦﻚﱔ ﻣﲘﻦ ﺭﲄﺑﱰﲐﻚﱔ ﻫﱻﻮﱺ ﭐﻟﱀﺤﱺﻖﲄ ﻭﱺﻳﱧﻬﱹﺪﲘﻯﳒ ﺇﲐﻟﱁﻰﳎ ﺻﲔﺮﱺ﮴ﻁﲔ ﭐﻟﱀﻌﱧﺰﲌﻳﺰﲌ ﭐﻟﱀﺤﱺﻤﲘﻴﺪﲘﳁﳈﳀ

6. Илм берилганлар сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани айни ҳақ деб ва азийз ва мақталган Зотнинг йўлига ҳидоят қиладир, деб билурлар.

ﻭﱺﻗﱁﺎﻝﱔ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻛﱔﻔﱁﺮﱻﻭﺍﲯ ﻫﱺﻞﱓ ﻧﱧﺪﱻﻟﱌﻜﱕﻢﱦ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﺭﱺﺟﱻﻞﲎ ﻳﱨﻨﱧﺒﱰﲐﺌﱨﻜﱕﻢﱦ ﺇﲐﺫﱧﺍ ﻣﱨﺰﲃﲌﻗﱀﺘﱨﻢﱦ ﻛﱕﻞﱞ ﻣﱨﻤﱧﺰﲄﻕﲍ ﺇﲐﻧﱱﻜﱕﻢﱦ ﻟﱁﻔﲘﻰ ﺧﱺﻠﱀﻖﲎ ﺟﱺﺪﲘﻳﺪﲙﳁﳉﳀ

7. Куфр келтирганлар эса: «Сизларга бутунлай титилиб битган чоғингизда албатта, янгитдан яратилишингиз хабарини бераётган кишини кўрсатайликми?!

ﺃﱁﻓﱀﺘﱧﺮﱺﻯﳎ ﻋﱺﻠﱁﻰ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻛﱔﺬﲘﺑﱩﺎ ﺃﱁﻡ ﺑﲐﻪﲘﲶ ﺟﲌﻨﱱﺔﱈﲩ ﺑﱧﻞﲌ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﵖﱔﵐ ﻳﱨﺆﱹﻣﲘﻨﱨﻮﻥﱧ ﺑﲐﭑﵖﱓﵕﺧﲔﺮﱺﺓﲘ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﱀﻌﱧﺬﱔﺍﺏﲌ ﻭﱺﭐﻟﻀﲄﻠﱁ﮳ﻞﲌ ﭐﻟﱀﺒﱧﻌﲘﻴﺪﲘﳁﳊﳀ

8. У, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқидими ёки жинни бўлиб қолдими?»–дедилар. Йўқ! Охиратга иймон келтирмайдиганлар азобда ва йироқ залолатдадирлар.

ﺃﱁﻓﱁﻠﱁﻢﱦ ﻳﱧﺮﱺﻭﱹﺍﲯ ﺇﲐﻟﱁﻰﳎ ﻣﱧﺎ ﺑﱧﻴﱦﻦﱺ ﺃﱁﻳﱦﺪﲘﻳﻬﲌﻢﱦ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﺧﱺﻠﱀﻔﱁﻬﱻﻢ ﻣﱰﲘﻦﱺ ﭐﻟﺴﲄﻤﱧﺂﺀﲘ ﻭﱺﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜﲬ ﺇﲐﻥ ﻧﱱﺸﱔﺄﱀ ﻧﱧﺨﱹﺴﲔﻒﱹ ﺑﲐﻬﲌﻢﱨ ﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﱺ ﺃﱁﻭﱹ ﻧﱨﺴﱹﻘﲘﻂﱓ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢﱦ ﻛﲔﺴﱺﻔﱅﺎ ﻣﱰﲘﻦﱺ ﭐﻟﺴﲄﻤﱧﺂﺀﲘﲬ ﺇﲐﻥﱱ ﻓﲘﻰ ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﵖﱔﵕﻳﱧﺔﱅ ﻟﱊﲘﻜﱕﻞﱝﲌ ﻋﱺﺒﱦﺪﲚ ﻣﱲﻨﲘﻴﺐﲎﳁﳋﳀ

9. Ахир, улар осмону ердаги, олдиларидаги нарсаларни, ортларидаги нарсаларни кўрмайдиларми?! Агар хоҳласак, уларни ерга юттириб юборурмиз ёки устларига осмондан парчалар туширурмиз. Албатта, бунда У зотга қайтгувчи ҳар бир банда учун оят(белги) бордир.

ﲿ ﻭﱺﻟﱁﻘﱁﺪﱹ ﺀﱧﺍﺗﱧﻴﱦﻨﱧﺎ ﺩﱧﺍﻭﱻﲵﺩﱧ ﻣﲘﻨﱱﺎ ﻓﱁﻀﱹﵝﱅﵗﲨ ﻳﱧ﮳ﺠﲌﺒﱧﺎﻝﱕ ﺃﱁﻭﲃﲌﺑﲐﻰ ﻣﱧﻌﱧﻪﱨﲵ ﻭﱺﭐﻟﻄﱞﻴﱦﺮﱺﲨ ﻭﱺﺃﱁﻟﱁﻨﱱﺎ ﻟﱁﻪﱨ ﭐﻟﱀﺤﱺﺪﲘﻳﺪﱺﳁﳂﳃﳀ

10. Батаҳқиқ, Биз Довудга Ўзимиздан фазл бердик. «Эй тоғлар, у билан бирга (тасбиҳни) қайтар ва қушлар ҳам», (дедик). Ва унга темирни юмшоқ қилдик.

ﺃﱁﻥﲌ ﭐﻋﱹﻤﱧﻞﱓ ﺳﱺ﮳ﺒﲐﻐﱧ﮳ﺖﲖ ﻭﱺﻗﱁﺪﲃﲘﺭﱹ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﺴﲄﺮﱹﺩﲘﲨ ﻭﱺﭐﻋﱹﻤﱧﻠﱂﻮﺍﲯ ﺻﱺ﮳ﻠﲘﺤﱼﺎﲨ ﺇﲐﻧﱰﲘﻰ ﺑﲐﻤﱧﺎ ﺗﱧﻌﱦﻤﱧﻠﱂﻮﻥﱧ ﺑﱧﺼﲔﻴﺮﱿﳁﳃﳃﳀ

11. Ва (унга): «Совутлар қилгин ва бичимини ўлчовли қил. Солиҳ амаллар қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни яхши кўриб тургувчиман, дедик.

ﻭﱺﻟﲘﺴﱻﻠﱁﻴﱦﻤﱧ﮳ﻦﱺ ﭐﻟﺮﲃﲌﻳﺢﱺ ﻏﱕﺪﱻﻭﲅﻫﱺﺎ ﺷﱔﻬﱹﺮﱿ ﻭﱺﺭﱺﻭﱺﺍﺣﱻﻬﱺﺎ ﺷﱔﻬﱹﺮﱿﲨ ﻭﱺﺃﱁﺳﱺﻠﱀﻨﱧﺎ ﻟﱁﻪﱨﲵ ﻋﱺﻴﱦﻦﱺ ﭐﻟﱀﻘﲘﻄﱓﺮﲌﲨ ﻭﱺﻣﲘﻦﱺ ﭐﻟﱀﺠﲌﻦﲃﲌ ﻣﱧﻦ ﻳﱧﻌﱦﻤﱧﻞﱕ ﺑﱧﻴﱦﻦﱺ ﻳﱧﺪﱺﻳﱦﻪﲘ ﺑﲐﺈﲐﺫﱦﻥﲌ ﺭﱺﺑﱰﲐﻪﲘﲶﲨ ﻭﱺﻣﱧﻦ ﻳﱧﺰﲌﻍﱀ ﻣﲘﻨﱦﻬﱻﻢﱦ ﻋﱺﻦﱹ ﺃﱁﻣﱦﺮﲌﻧﱧﺎ ﻧﱨﺬﲘﻗﱀﻪﱨ ﻣﲘﻦﱹ ﻋﱺﺬﱔﺍﺏﲌ ﭐﻟﺴﲄﻌﲘﻴﺮﲌﳁﳄﳃﳀ

12. Ва Сулаймонга шамолни (бердик). У(шамол)нинг эрталаб кетиши бир ойлик, кечқурун қайтиши бир ойлик йўл эди. Унга мис булоғини оқизиб қўйдик ва жинлардан Роббининг изни ила унинг ҳузурида ишлайдиганлари бор эди. Улардан ким амримиздан чиқса, унга қаттиқ олов азобини тоттирамиз.

ﻳﱧﻌﱦﻤﱧﻠﱂﻮﻥﱧ ﻟﱁﻪﱨﲵ ﻣﱧﺎ ﻳﱧﺸﱔﺂﺀﱨ ﻣﲘﻦ ﻣﱱﺤﱺ﮳ﺮﲌﻳﺐﱺ ﻭﱺﺗﱧﻤﱧ﮳ﺜﲘﻴﻞﱔ ﻭﱺﺟﲌﻔﱁﺎﻥﲎ ﻛﱔﭑﻟﱀﺠﱺﻮﱺﺍﺏﲌ ﻭﱺﻗﱂﺪﱻﻭﺭﲎ ﺭﲄﺍﺳﲔﻴﱧ﮳ﺖﲕﲬ ﭐﻋﱹﻤﱧﻠﱂﻮﳒﺍﲯ ﺀﱧﺍﻝﱔ ﺩﱧﺍﻭﱻﲵﺩﱧ ﺷﱕﻜﱓﺮﱾﺍﲬ ﻭﱺﻗﱁﻠﲘﻴﻞﱙ ﻣﱰﲘﻦﱹ ﻋﲔﺒﱧﺎﺩﲘﻯﱺ ﭐﻟﺸﱞﻜﱕﻮﺭﱻﳁﳅﳃﳀ

13. У(жин)лар унга меҳроблар, ҳайкаллар, ҳовузлар каби лаганлар ва собит қозонлардан хоҳлаганини қилиб беришар эди. Эй, Оли Довуд, шукр қилинглар! Бандаларимдан шукр қилгувчилари оздир.

ﻓﱁﻠﱁﻤﱱﺎ ﻗﱁﻀﱺﻴﱦﻨﱧﺎ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻪﲘ ﭐﻟﱀﻤﱧﻮﱹﺕﱺ ﻣﱧﺎ ﺩﱧﻟﱋﻬﱻﻢﱦ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﻣﱧﻮﱹﺗﲘﻪﲘﲶﳒ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﺩﱧﺁﺑﱱﺔﱂ ﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜ ﺗﱧﺄﱀﻛﱕﻞﱕ ﻣﲘﻨﺴﱺﺄﱁﺗﱧﻪﱨﲵﲨ ﻓﱁﻠﱁﻤﱱﺎ ﺧﱺﺮﲄ ﺗﱧﺒﱧﻴﱱﻨﱧﺖﲔ ﭐﻟﱀﺠﲌﻦﲅ ﺃﱁﻥ ﻟﱋﻮﱹ ﻛﱔﺎﻧﱨﻮﺍﲯ ﻳﱧﻌﱦﻠﱁﻤﱨﻮﻥﱧ ﭐﻟﱀﻐﱧﻴﱦﺐﱺ ﻣﱧﺎ ﻟﱁﺒﲐﺜﱂﻮﺍﲯ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﱀﻌﱧﺬﱔﺍﺏﲌ ﭐﻟﱀﻤﱨﻬﲌﻴﻦﲌﳁﳆﳃﳀ

14. Қачонки, Биз у(Сулаймон)га ўлимни ҳукм этганимизда, уларга унинг ўлими ҳақида асосини еяётган ёғоч қуртидан бошқа ҳеч бир нарса далолат қилмади. Қачонки, у йиқилганда, жинларга, агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди.

ﻟﱁﻘﱁﺪﱹ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻟﲘﺴﱺﺒﱧﺈﲒ ﻓﲘﻰ ﻣﱧﺴﱹﻜﱔﻨﲘﻬﲌﻢﱦ ﺀﱧﺍﻳﱧﺔﱆﲨ ﺟﱺﻨﱱﺘﱧﺎﻥﲌ ﻋﱺﻦ ﻳﱧﻤﲘﻴﻦﲎ ﻭﱺﺷﲔﻤﱧﺎﻝﲎﲨ ﻛﱕﻠﱂﻮﺍﲯ ﻣﲘﻦ ﺭﲃﲌﺯﱹﻕﲌ ﺭﱺﺑﱰﲐﻜﱕﻢﱦ ﻭﱺﭐﺷﱓﻜﱕﺮﱻﻭﺍﲯ ﻟﱁﻪﱨﲵﲬ ﺑﱧﻠﱀﺪﱺﺓﱬ ﻃﱔﻴﱰﲐﺒﱧﺔﱆ ﻭﱺﺭﱺﺏﲇ ﻏﱔﻔﱂﻮﺭﱿﳁﳇﳃﳀ

15. Батаҳқиқ, сабаъликлар учун ўз масканларида оят (белги)–ўнг ва чапдан икки боғ бор эди. «Роббингиз ризқидан енг ва Унга шукр қилинг! Не гўзал юрт ва ўта мағфиратли Роббингиз бор», (дедик).

ﻓﱁﺄﱁﻋﱹﺮﱺﺿﱻﻮﺍﲯ ﻓﱁﺄﱁﺭﱹﺳﱺﻠﱀﻨﱧﺎ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢﱦ ﺳﱺﻴﱦﻞﱔ ﭐﻟﱀﻌﱧﺮﲌﻡﲌ ﻭﱺﺑﱧﺪﲄﻟﱀﻨﱧ﮳ﻬﱻﻢ ﺑﲐﺠﱺﻨﱱﺘﱧﻴﱦﻬﲌﻢﱦ ﺟﱺﻨﱱﺘﱧﻴﱦﻦﲌ ﺫﱧﻭﱺﺍﺗﱧﻰﱹ ﺃﱂﻛﱕﻞﲍ ﺧﱺﻤﱦﻂﲖ ﻭﱺﺃﱁﺛﱀﻞﲎ ﻭﱺﺷﱔﻰﱹﺀﲚ ﻣﱰﲘﻦ ﺳﲔﺪﱹﺭﲎ ﻗﱁﻠﲘﻴﻞﲎﳁﳈﳃﳀ

16. Улар юз ўгирдилар. Бас, Биз устларига арим селини юбордик ва уларнинг икки боғларини аччиқ мевали, юлғунзор ва бир озгина сидрли икки «боғ»га айлантирдик.

ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﺟﱺﺰﱺﻳﱦﻨﱧ﮳ﻬﱻﻢ ﺑﲐﻤﱧﺎ ﻛﱔﻔﱁﺮﱻﻭﺍﲯﲨ ﻭﱺﻫﱺﻞﱓ ﻧﱨﺠﱺ﮳ﺰﲌﻯﳒ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﭐﻟﱀﻜﱔﻔﱂﻮﺭﱺﳁﳉﳃﳀ

17. Уларни ношукрлик қилганлари учун ана шундоқ жазоладик. Биз фақат ўта ношукрларгагина жазо берурмиз.

ﻭﱺﺟﱺﻌﱧﻠﱀﻨﱧﺎ ﺑﱧﻴﱦﻨﱧﻬﱻﻢﱦ ﻭﱺﺑﱧﻴﱦﻦﱺ ﭐﻟﱀﻘﱂﺮﱺﻯ ﭐﻟﱋﺘﲘﻰ ﺑﱧ﮳ﺮﱺﻛﱓﻨﱧﺎ ﻓﲘﻴﻬﱺﺎ ﻗﱂﺮﱾﻯ ﻇﱔ﮳ﻬﲌﺮﱺﺓﱫ ﻭﱺﻗﱁﺪﲄﺭﱹﻧﱧﺎ ﻓﲘﻴﻬﱺﺎ ﭐﻟﺴﲄﻴﱦﺮﱺﲨ ﺳﲔﻴﺮﱻﻭﺍﲯ ﻓﲘﻴﻬﱺﺎ ﻟﱁﻴﱧﺎﻟﲘﻰﱺ ﻭﱺﺃﱁﻳﱱﺎﻣﱩﺎ ﺀﱧﺍﻣﲘﻨﲘﻴﻦﱺﳁﳊﳃﳀ

18. Биз улар билан Ўзимиз баракали қилган шаҳарлар орасида кетма-кет қишлоқлар қилиб, улар орасидаги юришни ўлчовли этиб қўйган ва «Уларда кечалар ҳам, кундузлар ҳам омонлик-ла юраверинг», (деган эдик).

ﻓﱁﻘﱁﺎﻟﱂﻮﺍﲯ ﺭﱺﺑﱱﻨﱧﺎ ﺑﱧ﮳ﻌﲘﺪﱹ ﺑﱧﻴﱦﻦﱺ ﺃﱁﺳﱹﻔﱁﺎﺭﲌﻧﱧﺎ ﻭﱺﻇﱔﻠﱁﻤﱨﻮﳒﺍﲯ ﺃﱁﻧﻔﱂﺴﱺﻬﱻﻢﱦ ﻓﱁﺠﱺﻌﱧﻠﱀﻨﱧ﮳ﻬﱻﻢﱦ ﺃﱁﺣﱺﺎﺩﲘﻳﺚﱺ ﻭﱺﻣﱧﺰﲄﻗﱀﻨﱧ﮳ﻬﱻﻢﱦ ﻛﱕﻞﱞ ﻣﱨﻤﱧﺰﲄﻕﲍﲬ ﺇﲐﻥﱱ ﻓﲘﻰ ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﵖﱔﵕﻳﱧ﮳ﺖﲖ ﻟﱊﲘﻜﱕﻞﱝﲌ ﺻﱺﺒﱱﺎﺭﲎ ﺷﱔﻜﱕﻮﺭﲎﳁﳋﳃﳀ

19. Улар: «Эй Роббимиз, сафарларимиз орасини узоқ қил!» дедилар ва ўзларига зулм қилдилар. Бас, Биз уларни ҳикояларга айлантирдик ва бутунлай парча-парча қилиб ташладик. Албатта, бунда ҳар бир ўта сабрли ва ўта шукрли учун оят (белги)лар бордир.

ﻭﱺﻟﱁﻘﱁﺪﱹ ﺻﱺﺪﲄﻕﱺ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢﱦ ﺇﲐﺑﱦﻠﲘﻴﺲﱻ ﻇﱔﻨﱱﻪﱨﲵ ﻓﱁﭑﺗﱱﺒﱧﻌﱨﻮﻩﱨ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﻓﱁﺮﲌﻳﻘﱅﺎ ﻣﱰﲘﻦﱺ ﭐﻟﱀﻤﱨﺆﱹﻣﲘﻨﲘﻴﻦﱺﳁﳂﳄﳀ

20. Батаҳқиқ, иблис улар ҳақидаги гумонини рўёбга чиқарди. Бас, фақат бир гуруҳ мўминлардан бошқалари унга эргашдилар.