Маккада нозил бўлган. 128 оятдан иборат.
ﺑﲐﺴﱹﻢﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﭐﻟﺮﲄﺣﱹﻤﱧ﮳ﻦﲌ ﭐﻟﺮﲄﺣﲔﻴﻢﲌ
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман
ﺃﱁﺗﱧﻰ﮵ ﺃﱁﻣﱦﺮﱻ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻓﱁﵝﱁﵗ ﺗﱧﺴﱹﺘﱧﻌﱦﺠﲌﻠﱂﻮﻩﱨﲬ ﺳﱻﺒﱦﺤﱺ﮳ﻨﱧﻪﱨﲵ ﻭﱺﺗﱧﻌﱧ﮳ﻠﱁﻰﳎ ﻋﱺﻤﱱﺎ ﻳﱨﺸﱓﺮﲌﻛﱕﻮﻥﱧﳁﳃﳀ
1. Аллоҳнинг амри келди. Бас, унинг тезроқ келишини талаб қилмай қўя қолинг. У зот улар келтираётган ширклардан пок ва олий бўлди.
ﻳﱨﻨﱧﺰﲃﲌﻝﱕ ﭐﻟﱀﻤﱧﻠﱁﳌﴣﲐﻜﱔﺔﱁ ﺑﲐﭑﻟﺮﲅﻭﺡﲠ ﻣﲘﻦﱹ ﺃﱁﻣﱦﺮﲌﻩﲘﲶ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﻣﱧﻦ ﻳﱧﺸﱔﺂﺀﱨ ﻣﲘﻦﱹ ﻋﲔﺒﱧﺎﺩﲘﻩﲘﲶﳒ ﺃﱁﻥﱦ ﺃﱁﻧﺬﲘﺭﱻﻭﳒﺍﲯ ﺃﱁﻧﱱﻪﱨﲵ ﵖﱔﵓ ﺇﲐﻟﱁ﮳ﻪﱧ ﺇﲐﵖﱞﵓ ﺃﱁﻧﱧﺎﲰ ﻓﱁﭑﺗﱱﻘﱂﻮﻥﲌﳁﳄﳀ
2. У Ўз амри ила фаришталарни руҳ — ваҳий билан бандаларидан Ўзи хоҳлаганларига: «Огоҳлантиринглар. Албатта, Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга тақво қилинглар», деб нозил қилур.
ﺧﱺﻠﱁﻖﱺ ﭐﻟﺴﲄﻤﱧ﮳ﻮﱺ﮴ﺕﲔ ﻭﱺﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﱺ ﺑﲐﭑﻟﱀﺤﱺﻖﲃﲌﲬ ﺗﱧﻌﱧ﮳ﻠﱁﻰﳎ ﻋﱺﻤﱱﺎ ﻳﱨﺸﱓﺮﲌﻛﱕﻮﻥﱧﳁﳅﳀ
3. У осмонлару ерни ҳақ ила яратди. У улар ширк келтираётган нарсалардан олий бўлди.
ﺧﱺﻠﱁﻖﱺ ﭐﵖﱓﵒﻧﺴﱺ﮳ﻦﱺ ﻣﲘﻦ ﻧﱲﻄﱓﻔﱁﺔﲚ ﻓﱁﺈﲐﺫﱧﺍ ﻫﱻﻮﱺ ﺧﱺﺼﲔﻴﻢﱬ ﻣﱲﺒﲐﻴﻦﱿﳁﳆﳀ
4. У инсонни нутфадан яратди. Энди эса, у (инсон) очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди.
ﻭﱺﭐﵖﱓﵑﱁﻧﱦﻌﱧ﮳ﻢﱧ ﺧﱺﻠﱁﻘﱁﻬﱺﺎﲨ ﻟﱁﻜﱕﻢﱦ ﻓﲘﻴﻬﱺﺎ ﺩﲘﻑﱹﺀﱬ ﻭﱺﻣﱧﻨﱧ﮳ﻔﲘﻊﱨ ﻭﱺﻣﲘﻨﱦﻬﱺﺎ ﺗﱧﺄﱀﻛﱕﻠﱂﻮﻥﱧﳁﳇﳀ
5. У чорва ҳайвонларини ҳам яратди. Уларда сиз учун иссиқлик, манфаатлар бор ва улардан ейсизлар ҳам.
ﻭﱺﻟﱁﻜﱕﻢﱦ ﻓﲘﻴﻬﱺﺎ ﺟﱺﻤﱧﺎﻝﱗ ﺣﲔﻴﻦﱺ ﺗﱨﺮﲌﻳﺤﱻﻮﻥﱧ ﻭﱺﺣﲔﻴﻦﱺ ﺗﱧﺴﱹﺮﱺﺣﱻﻮﻥﱧﳁﳈﳀ
6. Ва сиз учун уларда кечки пайт (ўтлоқдан) қайтаётганларида ва эрталаб (ўтлоққа) кетаётганида жамол бор.
ﻭﱺﺗﱧﺤﱹﻤﲘﻞﱕ ﺃﱁﺛﱀﻘﱁﺎﻟﱁﻜﱕﻢﱦ ﺇﲐﻟﱁﻰﳎ ﺑﱧﻠﱁﺪﲚ ﻟﱋﻢﱦ ﺗﱧﻜﱕﻮﻧﱨﻮﺍﲯ ﺑﱧ﮳ﻠﲘﻐﲘﻴﻪﲘ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﺑﲐﺸﲔﻖﲃﲌ ﭐﵖﱓﵑﱁﻧﻔﱂﺲﲜﲬ ﺇﲐﻥﱱ ﺭﱺﺑﱱﻜﱕﻢﱦ ﻟﱁﺮﱺﺀﱨﻭﻑﱿ ﺭﲄﺣﲔﻴﻢﱬﳁﳉﳀ
7. Ва улар юкларингизни сиз жон машаққатисиз ета олмайдиган юртларгача кўтариб боради. Албатта, Роббингиз меҳрибон ва раҳимлидир.
ﻭﱺﭐﻟﱀﺨﱺﻴﱦﻞﱔ ﻭﱺﭐﻟﱀﺒﲐﻐﱧﺎﻝﱔ ﻭﱺﭐﻟﱀﺤﱺﻤﲘﻴﺮﱺ ﻟﲘﺘﱧﺮﱹﻛﱔﺒﱨﻮﻫﱺﺎ ﻭﱺﺯﲌﻳﻨﱧﺔﱅﲬ ﻭﱺﻳﱧﺨﱹﻠﱂﻖﱻ ﻣﱧﺎ ﵖﱔﵐ ﺗﱧﻌﱦﻠﱁﻤﱨﻮﻥﱧﳁﳊﳀ
8. Отлар, хачирлар ва эшакларни минишингиз ва зийнат учун (яратди) ва сиз билмайдиган нарсаларни яратур.
ﻭﱺﻋﱺﻠﱁﻰ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻗﱁﺼﱹﺪﱻ ﭐﻟﺴﲄﺒﲐﻴﻞﲌ ﻭﱺﻣﲘﻨﱦﻬﱺﺎ ﺟﱺﺂﴢﲐﺮﱿﲬ ﻭﱺﻟﱁﻮﱹ ﺷﱔﺂﺀﱧ ﻟﱁﻬﱺﺪﱺﯨﻜﱕﻢﱦ ﺃﱁﺟﱹﻤﱧﻌﲘﻴﻦﱺﳁﳋﳀ
9. Йўлларнинг мақсаддагиси Аллоҳга оиддир. Улардан эгриси ҳам бордир. Агар хоҳласа, албатта, ҳаммангизни ҳидоят қилган бўларди.
ﻫﱻﻮﱺ ﭐﻟﱋﺬﲘﻯﳒ ﺃﱁﻧﺰﱺﻝﱔ ﻣﲘﻦﱺ ﭐﻟﺴﲄﻤﱧﺂﺀﲘ ﻣﱧﺂﺀﱫﲨ ﻟﱋﻜﱕﻢ ﻣﱰﲘﻨﱦﻪﱨ ﺷﱔﺮﱺﺍﺏﱿ ﻭﱺﻣﲘﻨﱦﻪﱨ ﺷﱔﺠﱺﺮﱿ ﻓﲘﻴﻪﲘ ﺗﱨﺴﲔﻴﻤﱨﻮﻥﱧﳁﳂﳃﳀ
10. У осмондан сувни туширган Зотдир. Сизга унда шароб ва (чорваларингизни) ўтлатадиган дарахт бордир.
ﻳﱨﻨﲲﺒﲐﺖﱻ ﻟﱁﻜﱕﻢ ﺑﲐﻪﲘ ﭐﻟﺰﲄﺭﱹﻉﱧ ﻭﱺﭐﻟﺰﲄﻳﱦﺘﱨﻮﻥﱧ ﻭﱺﭐﻟﻨﱱﺨﲔﻴﻞﱔ ﻭﱺﭐﵖﱓﵑﱁﻋﱹﻨﱧ﮳ﺐﱺ ﻭﱺﻣﲘﻦ ﻛﱕﻞﱝﲌ ﭐﻟﺜﱋﻤﱧﺮﱺ﮴ﺕﲔﲬ ﺇﲐﻥﱱ ﻓﲘﻰ ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﵖﱔﵕﻳﱧﺔﱅ ﻟﱊﲘﻘﱁﻮﱹﻡﲎ ﻳﱧﺘﱧﻔﱁﻜﱞﺮﱻﻭﻥﱧﳁﳃﳃﳀ
11. У ўша (сув) ила сизга экинларни, зайтунни, хурмоларни, узумларни ва турли меваларни ўстирур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир.
ﻭﱺﺳﱺﺨﲄﺮﱺ ﻟﱁﻜﱕﻢﱨ ﭐﻟﱋﻴﱦﻞﱔ ﻭﱺﭐﻟﻨﱱﻬﱺﺎﺭﱺ ﻭﱺﭐﻟﺸﱞﻤﱦﺲﱺ ﻭﱺﭐﻟﱀﻘﱁﻤﱧﺮﱺﲨ ﻭﱺﭐﻟﻨﱲﺠﱻﻮﻡﱨ ﻣﱨﺴﱺﺨﲄﺮﱺ﮴ﺕﲁ ﺑﲐﺄﱁﻣﱦﺮﲌﻩﲘﲶﳒﲬ ﺇﲐﻥﱱ ﻓﲘﻰ ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﵖﱔﵕﻳﱧ﮳ﺖﲖ ﻟﱊﲘﻘﱁﻮﱹﻡﲎ ﻳﱧﻌﱦﻘﲘﻠﱂﻮﻥﱧﳁﳄﳃﳀ
12. У сизга кечанию кундузни, қуёшнию ойни хизматкор қилди. Юлдузлар Унинг амри ила хизматкордир. Албатта, бунда ақл юритгувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир.
ﻭﱺﻣﱧﺎ ﺫﱧﺭﱺﺃﱁ ﻟﱁﻜﱕﻢﱦ ﻓﲘﻰ ﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜ ﻣﱨﺨﱹﺘﱧﻠﲘﻔﱃﺎ ﺃﱁﻟﱀﻮﱺ﮴ﻧﱨﻪﱨﲵﳒﲬ ﺇﲐﻥﱱ ﻓﲘﻰ ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﵖﱔﵕﻳﱧﺔﱅ ﻟﱊﲘﻘﱁﻮﱹﻡﲎ ﻳﱧﺬﱞﻛﱞﺮﱻﻭﻥﱧﳁﳅﳃﳀ
13. Ва сиз учун ерда турли рангда қилиб яратган нарсаларини ҳам (хизматкор қилди). Албатта, бунда эслайдиган қавмлар учун оят-белги бордир.
ﻭﱺﻫﱻﻮﱺ ﭐﻟﱋﺬﲘﻯ ﺳﱺﺨﲄﺮﱺ ﭐﻟﱀﺒﱧﺤﱹﺮﱺ ﻟﲘﺘﱧﺄﱀﻛﱕﻠﱂﻮﺍﲯ ﻣﲘﻨﱦﻪﱨ ﻟﱁﺤﱹﻤﱫﺎ ﻃﱔﺮﲌﻳﱵﺎ ﻭﱺﺗﱧﺴﱹﺘﱧﺨﱹﺮﲌﺟﱻﻮﺍﲯ ﻣﲘﻨﱦﻪﱨ ﺣﲔﻠﱀﻴﱧﺔﱅ ﺗﱧﻠﱀﺒﱧﺴﱻﻮﻧﱧﻬﱺﺎﲨ ﻭﱺﺗﱧﺮﱺﻯ ﭐﻟﱀﻔﱂﻠﱀﻚﱔ ﻣﱧﻮﱺﺍﺧﲔﺮﱺ ﻓﲘﻴﻪﲘ ﻭﱺﻟﲘﺘﱧﺒﱦﺘﱧﻐﱨﻮﺍﲯ ﻣﲘﻦ ﻓﱁﻀﱹﻠﲘﻪﲘﲶ ﻭﱺﻟﱁﻌﱧﻠﱋﻜﱕﻢﱦ ﺗﱧﺸﱓﻜﱕﺮﱻﻭﻥﱧﳁﳆﳃﳀ
14. У денгизни сиз ундан тоза гўшт ейишингиз, ундан тақадиган тақинчоқлар чиқариб олишингиз учун, унда (сувни) ёриб кетаётган кемаларни кўрасан, ҳамда Унинг фазлини талаб қилишингиз учун хизматкор қилди. Шоядки, шукр келтирсангиз.
ﻭﱺﺃﱁﻟﱀﻘﱁﻰﳎ ﻓﲘﻰ ﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜ ﺭﱺﻭﱺ﮴ﺳﲔﻰﱺ ﺃﱁﻥ ﺗﱧﻤﲘﻴﺪﱺ ﺑﲐﻜﱕﻢﱦ ﻭﱺﺃﱁﻧﱦﻬﱺ﮳ﺮﱾﺍ ﻭﱺﺳﱻﺒﱨﵝﱅﵗ ﻟﱋﻌﱧﻠﱋﻜﱕﻢﱦ ﺗﱧﻬﱹﺘﱧﺪﱻﻭﻥﱧﳁﳇﳃﳀ
15. У зот ер сизларни тебратиб юбормаслиги учун унинг устига баланд тоғларни ташлаб қўйди. Анҳорлару йўлларни ҳам. Шоядки, тўғри йўл топсангиз.
ﻭﱺﻋﱺﻠﱁ﮳ﻤﱧ﮳ﺖﲖﲬ ﻭﱺﺑﲐﭑﻟﻨﱱﺠﱹﻢﲌ ﻫﱻﻢﱦ ﻳﱧﻬﱹﺘﱧﺪﱻﻭﻥﱧﳁﳈﳃﳀ
16. Ва аломатлар ҳамда юлдузлар ила улар йўл топурлар.
ﺃﱁﻓﱁﻤﱧﻦ ﻳﱧﺨﱹﻠﱂﻖﱻ ﻛﱔﻤﱧﻦ ﵖﱞﵐ ﻳﱧﺨﱹﻠﱂﻖﱻﲬ ﺃﱁﻓﱁﵝﱁﵗ ﺗﱧﺬﱔﻛﱞﺮﱻﻭﻥﱧﳁﳉﳃﳀ
17. Яратадиган зот яратмайдиган зот каби бўлурми? Ўйлаб кўрмайсизларми?
ﻭﱺﺇﲐﻥ ﺗﱧﻌﱨﺪﲅﻭﺍﲯ ﻧﲘﻌﱦﻤﱧﺔﱁ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﵖﱔﵐ ﺗﱨﺤﱹﺼﱻﻮﻫﱺﺂﲩ ﺇﲐﻥﱱ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﻟﱁﻐﱧﻔﱂﻮﺭﱿ ﺭﲄﺣﲔﻴﻢﱬﳁﳊﳃﳀ
18. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмассизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли Зотдир.
ﻭﱺﭐﴦﴥﴤﱨ ﻳﱧﻌﱦﻠﱁﻢﱨ ﻣﱧﺎ ﺗﱨﺴﲔﺮﲅﻭﻥﱧ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﺗﱨﻌﱦﻠﲘﻨﱨﻮﻥﱧﳁﳋﳃﳀ
19. Аллоҳ нимани сир тутаётганингизни ва нимани ошкор қилаётганингизни биладир.
ﻭﱺﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻳﱧﺪﱹﻋﱻﻮﻥﱧ ﻣﲘﻦ ﺩﱨﻭﻥﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﵖﱔﵐ ﻳﱧﺨﱹﻠﱂﻘﱂﻮﻥﱧ ﺷﱔﻴﱦ﮲ﱫﺎ ﻭﱺﻫﱻﻢﱦ ﻳﱨﺨﱹﻠﱁﻘﱂﻮﻥﱧﳁﳂﳄﳀ
20. Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётганлари ҳеч нарсани ярата олмаслар. Ҳолбуки, ўзлари яратилурлар.