1 Фотиҳа
2 Бақара
3 Оли Имрон
4 Нисо
5 Моида
6 Анъом
7 Аъроф
8 Анфол
9 Тавба
10 Юнус
11 Ҳуд
12 Юсуф
13 Роъд
14 Иброҳим
15 Ҳижр
16 Наҳл
17 Исро
18 Каҳф
19 Марям
20 Тоҳа
21 Анбиё
22 Ҳаж
23 Муъминун
24 Нур
25 Фурқон
26 Шуаро
27 Намл
28 Қосос
29 Анкабут
30 Рум
31 Луқмон
32 Сажда
33 Аҳзоб
34 Сабаъ
35 Фотир
36 Йаасийн
37 Соффаат
38 Сод
39 Зумар
40 Ғофир
41 Фуссилат
42 Шууро
43 Зухруф
44 Духон
45 Жосия
46 Аҳқоф
47 Муҳаммад
48 Фатҳ
49 Ҳужурот
50 Қоф
51 Зориёт
52 Тур
53 Нажм
54 Қамар
55 Ар-Роҳман
56 Воқиъа
57 Ҳадид
58 Мужодала
59 Ҳашр
60 Мумтаҳана
61 Соофф
62 Жума
63 Мунофиқун
64 Тағобун
65 Талоқ
66 Таҳрим
67 Мулк
68 Қалам
69 Ҳааққо
70 Маъориж
71 Нуҳ
72 Жин
73 Муззаммил
74 Муддассир
75 Қийаама
76 Инсон
77 Мурсалаат
78 Набаъ
79 Назиъаат
80 Абаса
81 Таквир
82 Инфитор
83 Мутоффифун
84 Иншиқоқ
85 Буруж
86 Ториқ
87 Аълаа
88 Ғошия
89 Фажр
90 Балад
91 Шамс
92 Лайл
93 Зуҳо
94 Шарҳ
95 Тийн
96 Алақ
97 Қадр
98 Баййина
99 Залзала
100 Аъдият
101 Қориъа
102 Такаасур
103 Аср
104 Ҳумаза
105 Фийл
106 Қурайш
107 Мааъуун
108 Кавсар
109 Каафирун
110 Наср
111 Масад
112 Ихлос
113 Фалақ
114 Наас

Маккада нозил бўлган. 53 оятдан иборат.


ﺑﲐﺴﱹﻢﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﭐﻟﺮﲄﺣﱹﻤﱧ﮳ﻦﲌ ﭐﻟﺮﲄﺣﲔﻴﻢﲌ

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман

ﺣﻢﳒﳁﳃﳀ

1. Ҳаа. Мийм.

ﻋﳒﺴﳒﻖﳒﳁﳄﳀ

2. Айн. Сийн. Қооф.

ﻛﱔﺬﱔ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﻳﱨﻮﺣﲔﻰﳒ ﺇﲐﻟﱁﻴﱦﻚﱔ ﻭﱺﺇﲐﻟﱁﻰ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻣﲘﻦ ﻗﱁﺒﱦﻠﲘﻚﱔ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﭐﻟﱀﻌﱧﺰﲌﻳﺰﱻ ﭐﻟﱀﺤﱺﻜﲔﻴﻢﱨﳁﳅﳀ

3. Азийзу ўта ҳикматли бўлмиш Аллоҳ сенга ва сендан аввалгиларга мана шундай ваҳий қилур.

ﻟﱁﻪﱨﲵ ﻣﱧﺎ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﺴﲄﻤﱧ﮳ﻮﱺ﮴ﺕﲔ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻓﲘﻰ ﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜﲨ ﻭﱺﻫﱻﻮﱺ ﭐﻟﱀﻌﱧﻠﲘﻰﲅ ﭐﻟﱀﻌﱧﻈﲔﻴﻢﱨﳁﳆﳀ

4. Осмондаги нарсалар ва ердаги нарсалар уникидир. У зот юксак ва улуғдир.

ﺗﱧﻜﱔﺎﺩﱨ ﭐﻟﺴﲄﻤﱧ﮳ﻮﱺ﮴ﺕﱻ ﻳﱧﺘﱧﻔﱁﻄﱞﺮﱹﻥﱧ ﻣﲘﻦ ﻓﱁﻮﱹﻗﲘﻬﲌﻦﲄﲬ ﻭﱺﭐﻟﱀﻤﱧﻠﱁﳌﴣﲐﻜﱔﺔﱂ ﻳﱨﺴﱺﺒﱰﲐﺤﱻﻮﻥﱧ ﺑﲐﺤﱺﻤﱦﺪﲘ ﺭﱺﺑﱰﲐﻬﲌﻢﱦ ﻭﱺﻳﱧﺴﱹﺘﱧﻐﱦﻔﲘﺮﱻﻭﻥﱧ ﻟﲘﻤﱧﻦ ﻓﲘﻰ ﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜﲩ ﺃﱁﵖﱔﵓ ﺇﲐﻥﱱ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﻫﱻﻮﱺ ﭐﻟﱀﻐﱧﻔﱂﻮﺭﱻ ﭐﻟﺮﲄﺣﲔﻴﻢﱨﳁﳇﳀ

5. Осмонлар уст томонларидан ёрилиб кетай дейди. Фаришталар эса, Роббилари ҳамди ила тасбиҳ айтурлар ва ер юзидаги кимсаларга истиғфор сўрарлар. Огоҳ бўлингким, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳимли зотдир.

ﻭﱺﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﭐﺗﱱﺨﱺﺬﱕﻭﺍﲯ ﻣﲘﻦ ﺩﱨﻭﻧﲘﻪﲘﲶﳒ ﺃﱁﻭﱹﻟﲘﻴﱧﺂﺀﱧ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﺣﱺﻔﲘﻴﻆﱗ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢﱦ ﻭﱺﻣﱧﺂ ﺃﱁﻧﺖﱺ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢ ﺑﲐﻮﱺﻛﲔﻴﻞﲎﳁﳈﳀ

6. Ундан ўзга «дўстлар» тутганларга Аллоҳ кузатгувчидир. Сен уларга вакил эмассан.

ﻭﱺﻛﱔﺬﱔ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﺃﱁﻭﱹﺣﱺﻴﱦﻨﱧﺂ ﺇﲐﻟﱁﻴﱦﻚﱔ ﻗﱂﺮﱹﺀﱧﺍﻧﱩﺎ ﻋﱺﺮﱺﺑﲐﻴﱵﺎ ﻟﱊﲘﺘﱨﻨﺬﲘﺭﱺ ﺃﱂﻡﱱ ﭐﻟﱀﻘﱂﺮﱺﻯﳎ ﻭﱺﻣﱧﻦﱹ ﺣﱺﻮﱹﻟﱁﻬﱺﺎ ﻭﱺﺗﱨﻨﺬﲘﺭﱺ ﻳﱧﻮﱹﻡﱧ ﭐﻟﱀﺠﱺﻤﱦﻊﲠ ﵖﱔﵐ ﺭﱺﻳﱦﺐﱺ ﻓﲘﻴﻪﲘﲬ ﻓﱁﺮﲌﻳﻖﱿ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﱀﺠﱺﻨﱱﺔﲘ ﻭﱺﻓﱁﺮﲌﻳﻖﱿ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﺴﲄﻌﲘﻴﺮﲌﳁﳉﳀ

7. Ана шундай қилиб, Биз сенга шаҳарларнинг онасини ва унинг атрофини огоҳлантиришинг учун, бўлишида ҳеч шубҳа йўқ жамлаш кунидан огоҳлантиришинг учун арабий Қуръонни юбордик. Бир гуруҳ жаннатда, бир гуруҳ дўзахда.

ﻭﱺﻟﱁﻮﱹ ﺷﱔﺂﺀﱧ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﻟﱁﺠﱺﻌﱧﻠﱁﻬﱻﻢﱦ ﺃﱂﻣﱱﺔﱅ ﻭﱺ﮴ﺣﲔﺪﱺﺓﱫ ﻭﱺﻟﱁ﮳ﻜﲔﻦ ﻳﱨﺪﱹﺧﲔﻞﱕ ﻣﱧﻦ ﻳﱧﺸﱔﺂﺀﱨ ﻓﲘﻰ ﺭﱺﺣﱹﻤﱧﺘﲘﻪﲘﲶﲬ ﻭﱺﭐﻟﻈﱞ﮳ﻠﲘﻤﱨﻮﻥﱧ ﻣﱧﺎ ﻟﱁﻬﱻﻢ ﻣﱰﲘﻦ ﻭﱺﻟﲘﻰﲃﲦ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﻧﱧﺼﲔﻴﺮﲍﳁﳊﳀ

8. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, албатта, уларни бир уммат қилар эди. Лекин хоҳлаган кишини Ўз раҳматига киритур. Золимларга эса, ҳеч бир дўст ҳам, ёрдам берувчи ҳам йўқдир.

ﺃﱁﻡﲌ ﭐﺗﱱﺨﱺﺬﱕﻭﺍﲯ ﻣﲘﻦ ﺩﱨﻭﻧﲘﻪﲘﲶﳒ ﺃﱁﻭﱹﻟﲘﻴﱧﺂﺀﱧﲨ ﻓﱁﭑﴦﴥﴤﱨ ﻫﱻﻮﱺ ﭐﻟﱀﻮﱺﻟﲘﻰﲅ ﻭﱺﻫﱻﻮﱺ ﻳﱨﺤﱹﻰﲤ ﭐﻟﱀﻤﱧﻮﱹﺗﱧﻰﳎ ﻭﱺﻫﱻﻮﱺ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﻛﱕﻞﱝﲌ ﺷﱔﻰﱹﺀﲚ ﻗﱁﺪﲘﻳﺮﱿﳁﳋﳀ

9. Ёки улар ундан бошқа «дўстлар» тутдиларми?! Бас, Аллоҳнинг Ўзигина дўстдир. У зот ўликларни тирилтирур. У зот ҳар бир нарсага қодирдир.

ﻭﱺﻣﱧﺎ ﭐﺧﱹﺘﱧﻠﱁﻔﱀﺘﱨﻢﱦ ﻓﲘﻴﻪﲘ ﻣﲘﻦ ﺷﱔﻰﱹﺀﲚ ﻓﱁﺤﱻﻜﱓﻤﱨﻪﱨﲵﳒ ﺇﲐﻟﱁﻰ ﭐﴦﴥﴤﲘﲬ ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻜﱕﻢﱨ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﺭﱺﺑﱰﲐﻰ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻪﲘ ﺗﱧﻮﱺﻛﱞﻠﱀﺖﱻ ﻭﱺﺇﲐﻟﱁﻴﱦﻪﲘ ﺃﱂﻧﲘﻴﺐﱻﳁﳂﳃﳀ

10. «Бирор нарсада ихтилоф қилсангиз, унинг ҳукми Аллоҳдадир. Ана ўша Аллоҳ Роббимдир. Унгагина таваккал қилдим ва унгагина қайтурман.»

ﻓﱁﺎﻃﲔﺮﱻ ﭐﻟﺴﲄﻤﱧ﮳ﻮﱺ﮴ﺕﲔ ﻭﱺﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜﲬ ﺟﱺﻌﱧﻞﱔ ﻟﱁﻜﱕﻢ ﻣﱰﲘﻦﱹ ﺃﱁﻧﻔﱂﺴﲔﻜﱕﻢﱦ ﺃﱁﺯﱹﻭﱺ﮴ﺟﱾﺎ ﻭﱺﻣﲘﻦﱺ ﭐﵖﱓﵑﱁﻧﱦﻌﱧ﮳ﻢﲌ ﺃﱁﺯﱹﻭﱺ﮴ﺟﱾﺎ ﻳﱧﺬﱓﺭﱺﺅﱻﻛﱕﻢﱦ ﻓﲘﻴﻪﲘﲬ ﻟﱁﻴﱦﺲﱺ ﻛﱔﻤﲘﺜﱀﻠﲘﻪﲘﲶ ﺷﱔﻰﱹﺀﱬﲨ ﻭﱺﻫﱻﻮﱺ ﭐﻟﺴﲄﻤﲘﻴﻊﱨ ﭐﻟﱀﺒﱧﺼﲔﻴﺮﱻﳁﳃﳃﳀ

11. У, осмонлару ерни йўқдан бор қилгувчи зотдир. У, сизларга ўз жинсингиздан жуфтлар яратди. Чорва ҳайвонларини ҳам жуфт қилиб яратди. У зот сизни ўша (жуфтлик) асосида кўпайтирур. У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У зот ўта эшитгувчи, ўта кўргувчи зотдир.

ﻟﱁﻪﱨﲵ ﻣﱧﻘﱁﺎﻟﲘﻴﺪﱻ ﭐﻟﺴﲄﻤﱧ﮳ﻮﱺ﮴ﺕﲔ ﻭﱺﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜﲨ ﻳﱧﺒﱦﺴﱻﻂﱕ ﭐﻟﺮﲃﲌﺯﱹﻕﱺ ﻟﲘﻤﱧﻦ ﻳﱧﺸﱔﺂﺀﱨ ﻭﱺﻳﱧﻘﱀﺪﲘﺭﱻﲬ ﺇﲐﻧﱱﻪﱨﲵ ﺑﲐﻜﱕﻞﱝﲌ ﺷﱔﻰﱹﺀﲙ ﻋﱺﻠﲘﻴﻢﱬﳁﳄﳃﳀ

12. Осмонлару ер (хазийналари) калитлари Уникидир. У, хоҳлаган одамига ризқни кенг ёки тор қилур. Зотан, У барча нарсани ўта билгувчи зотдир.

ﲿ ﺷﱔﺮﱺﻉﱧ ﻟﱁﻜﱕﻢ ﻣﱰﲘﻦﱺ ﭐﻟﺪﲃﲘﻳﻦﲌ ﻣﱧﺎ ﻭﱺﺻﲄﻰﳎ ﺑﲐﻪﲘﲶ ﻧﱨﻮﺣﱾﺎ ﻭﱺﭐﻟﱋﺬﲘﻯﳒ ﺃﱁﻭﱹﺣﱺﻴﱦﻨﱧﺂ ﺇﲐﻟﱁﻴﱦﻚﱔ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻭﱺﺻﲄﻴﱦﻨﱧﺎ ﺑﲐﻪﲘﲶﳒ ﺇﲐﺑﱦﺮﱺ﮴ﻫﲔﻴﻢﱧ ﻭﱺﻣﱨﻮﺳﱺﻰﳎ ﻭﱺﻋﲔﻴﺴﱺﻰ﮵ﲨ ﺃﱁﻥﱦ ﺃﱁﻗﲘﻴﻤﱨﻮﺍﲯ ﭐﻟﺪﲃﲘﻳﻦﱺ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﺗﱧﺘﱧﻔﱁﺮﲄﻗﱂﻮﺍﲯ ﻓﲘﻴﻪﲘﲬ ﻛﱔﺒﱨﺮﱺ ﻋﱺﻠﱁﻰ ﭐﻟﱀﻤﱨﺸﱓﺮﲌﻛﲔﻴﻦﱺ ﻣﱧﺎ ﺗﱧﺪﱹﻋﱻﻮﻫﱻﻢﱦ ﺇﲐﻟﱁﻴﱦﻪﲘﲬ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﻳ

13. У зот сизларга дин этиб Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга (эй Муҳаммад) ваҳий қилган нарсамизни ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсога васият қилган нарсамизни баён қилди. «Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз», деди. Мушрикларга сен уларни даъват қилган нарса оғир келди. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисини (Пайғамбарликка) танлаб олур ва У Ўзигагина илтижо этгувчи кишини ҳидоят қилур.

ﻭﱺﻣﱧﺎ ﺗﱧﻔﱁﺮﲄﻗﱂﻮﳒﺍﲯ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﻣﲘﻦﲲ ﺑﱧﻌﱦﺪﲘ ﻣﱧﺎ ﺟﱺﺂﺀﱧﻫﱻﻢﱨ ﭐﻟﱀﻌﲘﻠﱀﻢﱨ ﺑﱧﻐﱦﻴﱭﺎ ﺑﱧﻴﱦﻨﱧﻬﱻﻢﱦﲬ ﻭﱺﻟﱁﻮﱹﵖﱔﵐ ﻛﱔﻠﲘﻤﱧﺔﱆ ﺳﱺﺒﱧﻘﱁﺖﱹ ﻣﲘﻦ ﺭﲄﺑﱰﲐﻚﱔ ﺇﲐﻟﱁﻰ﮵ ﺃﱁﺟﱺﻞﲎ ﻣﱲﺴﱺﻤﱵﻰ ﻟﱋﻘﱂﻀﲔﻰﱺ ﺑﱧﻴﱦﻨﱧﻬﱻﻢﱦﲬ ﻭﱺﺇﲐﻥﱱ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﺃﱂﻭﺭﲌﺛﱂﻮﺍﲯ ﭐﻟﱀﻜﲔﺘﱧ﮳ﺐﱺ ﻣﲘﻦﲲ ﺑﱧﻌﱦﺪﲘﻫﲔﻢﱦ ﻟﱁﻔﲘﻰ ﺷﱔﻚﱝﲖ ﻣﱰﲘﻨﱦﻪﱨ ﻣﱨﺮﲌﻳﺐﲎﳁﳆﳃﳀ

14. Улар фақат ўзларига илм келгандан кейингина, ўзаро ҳасад-адоват қилишиб тафриқага тушдилар. Агар Роббингдан (азоблашни) маълум муддатгача (қолдириш) ҳақида сўз ўтган бўлмаганида, улар орасида албатта ҳукм чиқарилган бўлур эди. Албатта, улардан кейин китобга ворис қилинганлар у ҳақида шак-шубҳададирлар.

ﻓﱁﻠﲘﺬﱔ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﻓﱁﭑﺩﱦﻉﱨﲨ ﻭﱺﭐﺳﱹﺘﱧﻘﲘﻢﱦ ﻛﱔﻤﱧﺂ ﺃﱂﻣﲘﺮﱹﺕﱺﲨ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﺗﱧﺘﱱﺒﲘﻊﱦ ﺃﱁﻫﱹﻮﱺﺁﺀﱧﻫﱻﻢﱦﲨ ﻭﱺﻗﱂﻞﱓ ﺀﱧﺍﻣﱧﻨﺖﱻ ﺑﲐﻤﱧﺂ ﺃﱁﻧﺰﱺﻝﱔ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﻣﲘﻦ ﻛﲔﺘﱧ﮳ﺐﲎﲨ ﻭﱺﺃﱂﻣﲘﺮﱹﺕﱻ ﵖﲔﵑﱁﻋﱹﺪﲘﻝﱔ ﺑﱧﻴﱦﻨﱧﻜﱕﻢﱨﲨ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﺭﱺﺑﱲﻨﱧﺎ ﻭﱺﺭﱺﺑﱲﻜﱕﻢﱦﲨ ﻟﱁﻨﱧﺂ ﺃﱁﻋﱹﻤﱧ﮳ﻠﱂﻨﱧﺎ ﻭﱺﻟﱁﻜﱕﻢﱦ ﺃﱁﻋﱹﻤﱧ﮳ﻠﱂﻜﱕﻢﱦﲨ ﵖﱔﵐ ﺣﱻﺠﲄﺔﱁ ﺑﱧﻴﱦﻨﱧﻨﱧﺎ ﻭﱺﺑ

15. Бас, шунинг учун ҳам, ўзингга амр қилинганидек даъват қил ва мустақийм тур ва уларнинг ҳавойи нафсларига эргашма ҳамда: «Мен Аллоҳ нозил қилган ҳар бир китобга иймон келтирдим ва орангизда адолат ўрнатишга амр қилиндим. Аллоҳ бизнинг Роббимиз, сизнинг ҳам Роббингиз. Бизнинг амалларимиз ўзимиз учун, сизнинг амалларингиз ўзингиз учун. Биз билан сизнинг орамизда жанжал(га ўрин) йўқ. Аллоҳ бизларни жамлайди ва қайтиш ёлғиз Унинг Ўзигадир», деб айт.

ﻭﱺﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻳﱨﺤﱺﺂﺟﲅﻮﻥﱧ ﻓﲘﻰ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻣﲘﻦﲲ ﺑﱧﻌﱦﺪﲘ ﻣﱧﺎ ﭐﺳﱹﺘﱨﺠﲌﻴﺐﱺ ﻟﱁﻪﱨﲵ ﺣﱻﺠﲄﺘﱨﻬﱻﻢﱦ ﺩﱧﺍﺣﲔﻀﱺﺔﱄ ﻋﲔﻨﺪﱺ ﺭﱺﺑﱰﲐﻬﲌﻢﱦ ﻭﱺﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢﱦ ﻏﱔﻀﱺﺐﱿ ﻭﱺﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﻋﱺﺬﱔﺍﺏﱿ ﺷﱔﺪﲘﻳﺪﱽﳁﳈﳃﳀ

16. Аллоҳ ҳақида унга ижобат қилинганидан кейин ҳам талашиб-тортишадиганларнинг ҳужжатлари Роббилари ҳузурида ботилдир, уларга ғазаб бордир ва уларга шиддатли азоб бордир.

ﭐﴦﴥﴤﱨ ﭐﻟﱋﺬﲘﻯﳒ ﺃﱁﻧﺰﱺﻝﱔ ﭐﻟﱀﻜﲔﺘﱧ﮳ﺐﱺ ﺑﲐﭑﻟﱀﺤﱺﻖﲃﲌ ﻭﱺﭐﻟﱀﻤﲘﻴﺰﱺﺍﻥﱧﲩ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻳﱨﺪﱹﺭﲌﻳﻚﱔ ﻟﱁﻌﱧﻞﱞ ﭐﻟﺴﲄﺎﻋﱺﺔﱁ ﻗﱁﺮﲌﻳﺐﱿﳁﳉﳃﳀ

17. Аллоҳ ҳақ ила китобни ва (адолат) тарозуни нозил қилган зотдир. Қаердан билурсан, эҳтимол соат(қиёмат) яқиндир!

ﻳﱧﺴﱹﺘﱧﻌﱦﺠﲌﻞﱕ ﺑﲐﻬﱺﺎ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﵖﱔﵐ ﻳﱨﺆﱹﻣﲘﻨﱨﻮﻥﱧ ﺑﲐﻬﱺﺎﲨ ﻭﱺﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﺀﱧﺍﻣﱧﻨﱨﻮﺍﲯ ﻣﱨﺸﱓﻔﲘﻘﱂﻮﻥﱧ ﻣﲘﻨﱦﻬﱺﺎ ﻭﱺﻳﱧﻌﱦﻠﱁﻤﱨﻮﻥﱧ ﺃﱁﻧﱱﻬﱺﺎ ﭐﻟﱀﺤﱺﻖﲅﲩ ﺃﱁﵖﱔﵓ ﺇﲐﻥﱱ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﻳﱨﻤﱧﺎﺭﱻﻭﻥﱧ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﺴﲄﺎﻋﱺﺔﲘ ﻟﱁﻔﲘﻰ ﺿﱺﻠﱁ﮳ﻞﲏ ﺑﱧﻌﲘﻴﺪﲙﳁﳊﳃﳀ

18. У(қиёмат)га иймон келтирмайдиганлар унинг тезлашини истайдилар, иймон келтирганлар эса, ундан қўрқувчидирлар, зотан, унинг шубҳасиз ҳақ эканини билурлар. Огоҳ бўлинг! Албатта, соат(қиёмат) ҳақида шубҳа қилгувчилар йироқ залолатдадирлар.

ﭐﴦﴥﴤﱨ ﻟﱁﻄﲔﻴﻒﲁ ﺑﲐﻌﲘﺒﱧﺎﺩﲘﻩﲘﲶ ﻳﱧﺮﱹﺯﱻﻕﱻ ﻣﱧﻦ ﻳﱧﺸﱔﺂﺀﱨﲨ ﻭﱺﻫﱻﻮﱺ ﭐﻟﱀﻘﱁﻮﲌﻯﲅ ﭐﻟﱀﻌﱧﺰﲌﻳﺰﱻﳁﳋﳃﳀ

19. Аллоҳ бандаларига лутфлидир. У хоҳлаган кишига ризқ берур. У зот кучлигу азийздир.

ﻣﱧﻦ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻳﱨﺮﲌﻳﺪﱻ ﺣﱺﺮﱹﺙﱺ ﭐﵖﱓﵕﺧﲔﺮﱺﺓﲘ ﻧﱧﺰﲌﺩﱦ ﻟﱁﻪﱨﲵ ﻓﲘﻰ ﺣﱺﺮﱹﺛﲘﻪﲘﲶﲨ ﻭﱺﻣﱧﻦ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻳﱨﺮﲌﻳﺪﱻ ﺣﱺﺮﱹﺙﱺ ﭐﻟﺪﲅﻧﱦﻴﱧﺎ ﻧﱨﺆﱹﺗﲘﻪﲘﲶ ﻣﲘﻨﱦﻬﱺﺎ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻟﱁﻪﱨﲵ ﻓﲘﻰ ﭐﵖﱓﵕﺧﲔﺮﱺﺓﲘ ﻣﲘﻦ ﻧﱱﺼﲔﻴﺐﲍﳁﳂﳄﳀ

20. Ким охират ҳосилини истаса, биз унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, биз унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас.