ﺇﲐﺫﱦ ﻗﱁﺎﻝﱔ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﺃﱁﺧﱻﻮﻫﱻﻢﱦ ﻟﱂﻮﻁﱗ ﺃﱁﵖﱔﵐ ﺗﱧﺘﱱﻘﱂﻮﻥﱧﳁﳃﳈﳃﳀ
161. Ўшанда уларга биродарлари Лут деди: «Қўрқмайсизларми?!
ﺇﲐﻧﱰﲘﻰ ﻟﱁﻜﱕﻢﱦ ﺭﱺﺳﱻﻮﻝﱗ ﺃﱁﻣﲘﻴﻦﱿﳁﳄﳈﳃﳀ
162. Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
ﻓﱁﭑﺗﱱﻘﱂﻮﺍﲯ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﻭﱺﺃﱁﻃﲔﻴﻌﱨﻮﻥﲌﳁﳅﳈﳃﳀ
163. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
ﻭﱺﻣﱧﺂ ﺃﱁﺳﱹ﮲ﱧﻠﱂﻜﱕﻢﱦ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻪﲘ ﻣﲘﻦﱹ ﺃﱁﺟﱹﺮﲍﲨ ﺇﲐﻥﱦ ﺃﱁﺟﱹﺮﲌﻯﱺ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﺭﱺﺏﲃﲌ ﭐﻟﱀﻌﱧ﮳ﻠﱁﻤﲘﻴﻦﱺﳁﳆﳈﳃﳀ
164. Мен сизлардан бунинг учун ҳақ–ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир.
ﺃﱁﺗﱧﺄﱀﺗﱨﻮﻥﱧ ﭐﻟﺬﱟﻛﱓﺮﱺﺍﻥﱧ ﻣﲘﻦﱺ ﭐﻟﱀﻌﱧ﮳ﻠﱁﻤﲘﻴﻦﱺﳁﳇﳈﳃﳀ
165. Оламлар ичидан эркакларга борасизми?!
ﻭﱺﺗﱧﺬﱔﺭﱻﻭﻥﱧ ﻣﱧﺎ ﺧﱺﻠﱁﻖﱺ ﻟﱁﻜﱕﻢﱦ ﺭﱺﺑﱲﻜﱕﻢ ﻣﱰﲘﻦﱹ ﺃﱁﺯﱹﻭﱺ﮴ﺟﲌﻜﱕﻢﲬ ﺑﱧﻞﱓ ﺃﱁﻧﺘﱨﻢﱦ ﻗﱁﻮﱹﻡﱪ ﻋﱺﺎﺩﱨﻭﻥﱧﳁﳈﳈﳃﳀ
166. Ва Роббингиз сиз учун яратган жуфти ҳалолларингизни тарк қиласизми?! Йўқ!!! Сиз ҳаддан ошган қавмсиз.
ﻗﱁﺎﻟﱂﻮﺍﲯ ﻟﱁﴣﲐﻦ ﻟﱋﻢﱦ ﺗﱧﻨﺘﱧﻪﲘ ﻳﱧ﮳ﻠﱂﻮﻁﱕ ﻟﱁﺘﱧﻜﱕﻮﻧﱧﻦﲄ ﻣﲘﻦﱺ ﭐﻟﱀﻤﱨﺨﱹﺮﱺﺟﲌﻴﻦﱺﳁﳉﳈﳃﳀ
167. Улар: «Эй Лут, агар тўхтамасанг, албатта, ҳайдаб чиқарилганлардан бўласан!» дедилар.
ﻗﱁﺎﻝﱔ ﺇﲐﻧﱰﲘﻰ ﻟﲘﻌﱧﻤﱧﻠﲘﻜﱕﻢ ﻣﱰﲘﻦﱺ ﭐﻟﱀﻘﱁﺎﻟﲘﻴﻦﱺﳁﳊﳈﳃﳀ
168. У: «Албатта, мен бу ишингизни ўта ёмон кўргувчиларданман.
ﺭﱺﺏﲃﲌ ﻧﱧﺠﲃﲌﻨﲘﻰ ﻭﱺﺃﱁﻫﱹﻠﲘﻰ ﻣﲘﻤﱱﺎ ﻳﱧﻌﱦﻤﱧﻠﱂﻮﻥﱧﳁﳋﳈﳃﳀ
169. Эй Роббим, менга ва аҳлимга қилаётган нарсаларидан нажот бергин!» деди.
ﻓﱁﻨﱧﺠﲄﻴﱦﻨﱧ﮳ﻪﱨ ﻭﱺﺃﱁﻫﱹﻠﱁﻪﱨﲵﳒ ﺃﱁﺟﱹﻤﱧﻌﲘﻴﻦﱺﳁﳂﳉﳃﳀ
170. Бас, унга ва аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик.
ﺇﲐﵖﱞﵐ ﻋﱺﺠﱻﻮﺯﱾﺍ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﱀﻐﱧ﮳ﺒﲐﺮﲌﻳﻦﱺﳁﳃﳉﳃﳀ
171. Магар (азобда) қолгувчилардан бўлган бир кампирга (нажот бермадик).
ﺛﱂﻢﱱ ﺩﱧﻣﱱﺮﱹﻧﱧﺎ ﭐﵖﱓﵕﺧﱺﺮﲌﻳﻦﱺﳁﳄﳉﳃﳀ
172. Сўнгра қолганларини ер билан яксон қилдик.
ﻭﱺﺃﱁﻣﱦﻄﱔﺮﱹﻧﱧﺎ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢ ﻣﱱﻄﱔﺮﱾﺍﲨ ﻓﱁﺴﱺﺂﺀﱧ ﻣﱧﻄﱔﺮﱻ ﭐﻟﱀﻤﱨﻨﺬﱔﺭﲌﻳﻦﱺﳁﳅﳉﳃﳀ
173. Ва уларнинг устига бир ёмғир ёғдирдикки, бас, огоҳлантирилганларнинг ёмғири қандоқ ҳам ёмон бўлди.
ﺇﲐﻥﱱ ﻓﲘﻰ ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﵖﱔﵕﻳﱧﺔﱅﲨ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﺃﱁﻛﱓﺜﱁﺮﱻﻫﱻﻢ ﻣﱲﺆﱹﻣﲘﻨﲘﻴﻦﱺﳁﳆﳉﳃﳀ
174. Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
ﻭﱺﺇﲐﻥﱱ ﺭﱺﺑﱱﻚﱔ ﻟﱁﻬﱻﻮﱺ ﭐﻟﱀﻌﱧﺰﲌﻳﺰﱻ ﭐﻟﺮﲄﺣﲔﻴﻢﱨﳁﳇﳉﳃﳀ
175. Албатта, Роббинг Ўзи азийзу меҳрибондир.
ﻛﱔﺬﱞﺏﱺ ﺃﱁﺻﱹﺤﱺ﮳ﺐﱻ ﻟﱀ﮲ﱧﻴﱦﻜﱔﺔﲘ ﭐﻟﱀﻤﱨﺮﱹﺳﱺﻠﲘﻴﻦﱺﳁﳈﳉﳃﳀ
176. Қалин дарахтзор эгалари Пайғамбарларни ёлғончи қилдилар.
ﺇﲐﺫﱦ ﻗﱁﺎﻝﱔ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﺷﱕﻌﱧﻴﱦﺐﱽ ﺃﱁﵖﱔﵐ ﺗﱧﺘﱱﻘﱂﻮﻥﱧﳁﳉﳉﳃﳀ
177. Ўшанда уларга Шуъайб деди: «Қўрқмайсизларми?!
ﺇﲐﻧﱰﲘﻰ ﻟﱁﻜﱕﻢﱦ ﺭﱺﺳﱻﻮﻝﱗ ﺃﱁﻣﲘﻴﻦﱿﳁﳊﳉﳃﳀ
178. Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
ﻓﱁﭑﺗﱱﻘﱂﻮﺍﲯ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﻭﱺﺃﱁﻃﲔﻴﻌﱨﻮﻥﲌﳁﳋﳉﳃﳀ
179. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
ﻭﱺﻣﱧﺂ ﺃﱁﺳﱹ﮲ﱧﻠﱂﻜﱕﻢﱦ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻪﲘ ﻣﲘﻦﱹ ﺃﱁﺟﱹﺮﲍﲨ ﺇﲐﻥﱦ ﺃﱁﺟﱹﺮﲌﻯﱺ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﺭﱺﺏﲃﲌ ﭐﻟﱀﻌﱧ﮳ﻠﱁﻤﲘﻴﻦﱺﳁﳂﳊﳃﳀ
180. Мен сизлардан бунинг учун ҳақ–ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир.