1 Фотиҳа
2 Бақара
3 Оли Имрон
4 Нисо
5 Моида
6 Анъом
7 Аъроф
8 Анфол
9 Тавба
10 Юнус
11 Ҳуд
12 Юсуф
13 Роъд
14 Иброҳим
15 Ҳижр
16 Наҳл
17 Исро
18 Каҳф
19 Марям
20 Тоҳа
21 Анбиё
22 Ҳаж
23 Муъминун
24 Нур
25 Фурқон
26 Шуаро
27 Намл
28 Қосос
29 Анкабут
30 Рум
31 Луқмон
32 Сажда
33 Аҳзоб
34 Сабаъ
35 Фотир
36 Йаасийн
37 Соффаат
38 Сод
39 Зумар
40 Ғофир
41 Фуссилат
42 Шууро
43 Зухруф
44 Духон
45 Жосия
46 Аҳқоф
47 Муҳаммад
48 Фатҳ
49 Ҳужурот
50 Қоф
51 Зориёт
52 Тур
53 Нажм
54 Қамар
55 Ар-Роҳман
56 Воқиъа
57 Ҳадид
58 Мужодала
59 Ҳашр
60 Мумтаҳана
61 Соофф
62 Жума
63 Мунофиқун
64 Тағобун
65 Талоқ
66 Таҳрим
67 Мулк
68 Қалам
69 Ҳааққо
70 Маъориж
71 Нуҳ
72 Жин
73 Муззаммил
74 Муддассир
75 Қийаама
76 Инсон
77 Мурсалаат
78 Набаъ
79 Назиъаат
80 Абаса
81 Таквир
82 Инфитор
83 Мутоффифун
84 Иншиқоқ
85 Буруж
86 Ториқ
87 Аълаа
88 Ғошия
89 Фажр
90 Балад
91 Шамс
92 Лайл
93 Зуҳо
94 Шарҳ
95 Тийн
96 Алақ
97 Қадр
98 Баййина
99 Залзала
100 Аъдият
101 Қориъа
102 Такаасур
103 Аср
104 Ҳумаза
105 Фийл
106 Қурайш
107 Мааъуун
108 Кавсар
109 Каафирун
110 Наср
111 Масад
112 Ихлос
113 Фалақ
114 Наас

ﻭﱺﻣﲘﻤﱱﻦﱹ ﺣﱺﻮﱹﻟﱁﻜﱕﻢ ﻣﱰﲘﻦﱺ ﭐﵖﱓﵑﱁﻋﱹﺮﱺﺍﺏﲌ ﻣﱨﻨﱧ﮳ﻔﲘﻘﱂﻮﻥﱧﲨ ﻭﱺﻣﲘﻦﱹ ﺃﱁﻫﱹﻞﲌ ﭐﻟﱀﻤﱧﺪﲘﻳﻨﱧﺔﲘ ﻣﱧﺮﱺﺩﱨﻭﺍﲯ ﻋﱺﻠﱁﻰ ﭐﻟﻨﱰﲘﻔﱁﺎﻕﲌ ﵖﱔﵐ ﺗﱧﻌﱦﻠﱁﻤﱨﻬﱻﻢﱦﲨ ﻧﱧﺤﱹﻦﱻ ﻧﱧﻌﱦﻠﱁﻤﱨﻬﱻﻢﱦﲬ ﺳﱺﻨﱨﻌﱧﺬﱝﲘﺑﱨﻬﱻﻢ ﻣﱱﺮﲄﺗﱧﻴﱦﻦﲌ ﺛﱂﻢﱱ ﻳﱨﺮﱺﺩﱲﻭﻥﱧ ﺇﲐﻟﱁﻰﳎ ﻋﱺﺬﱔﺍﺏﲍ ﻋﱺﻈﲔﻴﻢﲎﳁﳃﳂﳃﳀ

101. Атрофингиздаги аъробийлардан мунофиқлар бор. Мадийна аҳлидан ҳам. Улар нифоқда сийқаси чиққанлардир. Сен уларни билмассан, уларни Биз билармиз. Албатта, уларни икки марта азоблармиз. Сўнгра, улкан азобга қайтарилурлар.

ﻭﱺﺀﱧﺍﺧﱺﺮﱻﻭﻥﱧ ﭐﻋﱹﺘﱧﺮﱺﻓﱂﻮﺍﲯ ﺑﲐﺬﱕﻧﱨﻮﺑﲐﻬﲌﻢﱦ ﺧﱺﻠﱁﻄﱕﻮﺍﲯ ﻋﱺﻤﱧﵝﱅﵗ ﺻﱺ﮳ﻠﲘﺤﱾﺎ ﻭﱺﺀﱧﺍﺧﱺﺮﱺ ﺳﱺﻴﱰﲐﺌﱩﺎ ﻋﱺﺴﱺﻰ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﺃﱁﻥ ﻳﱧﺘﱨﻮﺏﱺ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢﱦﲬ ﺇﲐﻥﱱ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﻏﱔﻔﱂﻮﺭﱿ ﺭﲄﺣﲔﻴﻢﱪﳁﳄﳂﳃﳀ

102. Бошқалар эса, гуноҳларини эътироф қилдилар: улар яхши ва ёмон амални аралаштириб қилганлардир. Шоядки, Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилса. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир.

ﺧﱻﺬﱓ ﻣﲘﻦﱹ ﺃﱁﻣﱦﻮﱺ﮴ﻟﲘﻬﲌﻢﱦ ﺻﱺﺪﱺﻗﱁﺔﱅ ﺗﱨﻄﱔﻬﲃﲌﺮﱻﻫﱻﻢﱦ ﻭﱺﺗﱨﺰﱺﻛﱝﲔﻴﻬﲌﻢ ﺑﲐﻬﱺﺎ ﻭﱺﺻﱺﻞﱝﲌ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢﱦﲨ ﺇﲐﻥﱱ ﺻﱺﻠﱁﻮﳎﺗﱧﻚﱔ ﺳﱺﻜﱔﻦﱿ ﻟﱋﻬﱻﻢﱦﲩ ﻭﱺﭐﴦﴥﴤﱨ ﺳﱺﻤﲘﻴﻊﱪ ﻋﱺﻠﲘﻴﻢﱪﳁﳅﳂﳃﳀ

103. Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни пок-лайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, сенинг дуоинг улар учун сокинликдир. Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи Зотдир.

ﺃﱁﻟﱁﻢﱦ ﻳﱧﻌﱦﻠﱁﻤﱨﻮﳒﺍﲯ ﺃﱁﻥﱱ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﻫﱻﻮﱺ ﻳﱧﻘﱀﺒﱧﻞﱕ ﭐﻟﺘﱱﻮﱹﺑﱧﺔﱁ ﻋﱺﻦﱹ ﻋﲔﺒﱧﺎﺩﲘﻩﲘﲶ ﻭﱺﻳﱧﺄﱀﺧﱻﺬﱕ ﭐﻟﺼﲄﺪﱺﻗﱁ﮳ﺖﲔ ﻭﱺﺃﱁﻥﱱ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﻫﱻﻮﱺ ﭐﻟﺘﱱﻮﲄﺍﺏﱻ ﭐﻟﺮﲄﺣﲔﻴﻢﱨﳁﳆﳂﳃﳀ

104. Улар, албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан тавбани қабул қилишини ва садақаларни олишини ва, албатта, Аллоҳнинг Ўзи тавбаларни кўплаб қабул қилгувчи ва раҳмли Зот эканини билмасларми?

ﻭﱺﻗﱂﻞﲌ ﭐﻋﱹﻤﱧﻠﱂﻮﺍﲯ ﻓﱁﺴﱺﻴﱧﺮﱺﻯ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﻋﱺﻤﱧﻠﱁﻜﱕﻢﱦ ﻭﱺﺭﱺﺳﱻﻮﻟﱂﻪﱨﲵ ﻭﱺﭐﻟﱀﻤﱨﺆﱹﻣﲘﻨﱨﻮﻥﱧﲨ ﻭﱺﺳﱺﺘﱨﺮﱺﺩﱲﻭﻥﱧ ﺇﲐﻟﱁﻰﳎ ﻋﱺ﮳ﻠﲘﻢﲌ ﭐﻟﱀﻐﱧﻴﱦﺐﲌ ﻭﱺﭐﻟﺸﱞﻬﱺ﮳ﺪﱺﺓﲘ ﻓﱁﻴﱨﻨﱧﺒﱰﲐﺌﱨﻜﱕﻢ ﺑﲐﻤﱧﺎ ﻛﱕﻨﺘﱨﻢﱦ ﺗﱧﻌﱦﻤﱧﻠﱂﻮﻥﱧﳁﳇﳂﳃﳀ

105. Сен: «Амал қилинглар! Бас, албатта, Аллоҳ, Унинг Расули ва мўминлар амалингизни кўрадилар. Ва, албатта, ғайбни ва шаҳодатни билгувчи Зотга қайтариласизлар. Бас, У сизларга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини беради»,–деб айт.

ﻭﱺﺀﱧﺍﺧﱺﺮﱻﻭﻥﱧ ﻣﱨﺮﱹﺟﱺﻮﱹﻥﱧ ﵖﲔﵑﱁﻣﱦﺮﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﺇﲐﻣﱱﺎ ﻳﱨﻌﱧﺬﱝﲘﺑﱨﻬﱻﻢﱦ ﻭﱺﺇﲐﻣﱱﺎ ﻳﱧﺘﱨﻮﺏﱻ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢﱦﲩ ﻭﱺﭐﴦﴥﴤﱨ ﻋﱺﻠﲘﻴﻢﱪ ﺣﱺﻜﲔﻴﻢﱬﳁﳈﳂﳃﳀ

106. Ва Аллоҳнинг амрига ҳавола қилинган бошқалар бор. Уларни ёки азоблайдир ёки тавбаларини қабул қиладир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотдир.

ﻭﱺﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﭐﺗﱱﺨﱺﺬﱕﻭﺍﲯ ﻣﱧﺴﱹﺠﲌﺪﱾﺍ ﺿﲔﺮﱺﺍﺭﱾﺍ ﻭﱺﻛﱕﻔﱀﺮﱾﺍ ﻭﱺﺗﱧﻔﱀﺮﲌﻳﻘﱇﺎ ﺑﱧﻴﱦﻦﱺ ﭐﻟﱀﻤﱨﺆﱹﻣﲘﻨﲘﻴﻦﱺ ﻭﱺﺇﲐﺭﱹﺻﱺﺎﺩﱫﺍ ﻟﱊﲘﻤﱧﻦﱹ ﺣﱺﺎﺭﱺﺏﱺ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﻭﱺﺭﱺﺳﱻﻮﻟﱁﻪﱨﲵ ﻣﲘﻦ ﻗﱁﺒﱦﻞﱕﲬ ﻭﱺﻟﱁﻴﱧﺤﱹﻠﲘﻔﱂﻦﲄ ﺇﲐﻥﱦ ﺃﱁﺭﱺﺩﱦﻧﱧﺂ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﭐﻟﱀﺤﱻﺴﱹﻨﱧﻰﳎﲨ ﻭﱺﭐﴦﴥﴤﱨ ﻳﱧﺸﱓﻬﱺﺪﱻ ﺇﲐﻧﱱﻬﱻﻢﱦ ﻟﱁﻜﱔ﮳ﺬﲘﺑﱨﻮﻥﱧﳁﳉﳂﳃﳀ

107. Зиён, куфр, мўминлар орасига тафриқа солиш ва бундан олдин Аллоҳга ва Унинг Расулига уруш очган кимсани кутиш жойи бўлиши учун масжид қурганлар, албатта, биз яхшиликдан бошқа нарсани ирода қилганимиз йўқ, деб қасам ичарлар. Аллоҳ шоҳидлик берадики, улар, албатта, ёлғончилардир.

ﵖﱔﵐ ﺗﱧﻘﱂﻢﱦ ﻓﲘﻴﻪﲘ ﺃﱁﺑﱧﺪﱾﺍﲬ ﻟﱋﻤﱧﺴﱹﺠﲌﺪﱽ ﺃﱂﺳﲃﲔﺲﱺ ﻋﱺﻠﱁﻰ ﭐﻟﺘﱱﻘﱀﻮﱺﻯﳎ ﻣﲘﻦﱹ ﺃﱁﻭﲄﻝﲌ ﻳﱧﻮﱹﻡﲍ ﺃﱁﺣﱺﻖﲅ ﺃﱁﻥ ﺗﱧﻘﱂﻮﻡﱧ ﻓﲘﻴﻪﲘﲬ ﻓﲘﻴﻪﲘ ﺭﲌﺟﱺﺎﻝﱙ ﻳﱨﺤﲔﺒﱲﻮﻥﱧ ﺃﱁﻥ ﻳﱧﺘﱧﻄﱔﻬﲄﺮﱻﻭﺍﲯﲬ ﻭﱺﭐﴦﴥﴤﱨ ﻳﱨﺤﲔﺐﲅ ﭐﻟﱀﻤﱨﻄﱞﻬﲃﲌﺮﲌﻳﻦﱺﳁﳊﳂﳃﳀ

108. Сен у(масжид)да ҳеч қачон турма! Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжидда турмоқлигинг ҳақдир. Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса, покланувчиларни севадир.

ﺃﱁﻓﱁﻤﱧﻦﱹ ﺃﱁﺳﲄﺲﱺ ﺑﱨﻨﱦﻴﱧ﮳ﻨﱧﻪﱨﲵ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﺗﱧﻘﱀﻮﱺﻯﳎ ﻣﲘﻦﱺ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻭﱺﺭﲌﺿﱹﻮﱺ﮴ﻥﲍ ﺧﱺﻴﱦﺮﱽ ﺃﱁﻡ ﻣﱱﻦﱹ ﺃﱁﺳﲄﺲﱺ ﺑﱨﻨﱦﻴﱧ﮳ﻨﱧﻪﱨﲵ ﻋﱺﻠﱁﻰﳎ ﺷﱔﻔﱁﺎ ﺟﱻﺮﱻﻑﲕ ﻫﱺﺎﺭﲎ ﻓﱁﭑﻧﱦﻬﱺﺎﺭﱺ ﺑﲐﻪﲘﲶ ﻓﲘﻰ ﻧﱧﺎﺭﲌ ﺟﱺﻬﱺﻨﱱﻢﱧﲩ ﻭﱺﭐﴦﴥﴤﱨ ﵖﱔﵐ ﻳﱧﻬﱹﺪﲘﻯ ﭐﻟﱀﻘﱁﻮﱹﻡﱧ ﭐﻟﻈﱞ﮳ﻠﲘﻤﲘﻴﻦﱺﳁﳋﳂﳃﳀ

109. Биносини Аллоҳга бўлган тақво ва Унинг розилиги асосида қурган кимса яхшими ёки биносини емирилаётган жар ёқасини асос қилиб қуриб, у билан бирга жаҳаннам ўтига қулаган кимса яхшими? Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас.

ﵖﱔﵐ ﻳﱧﺰﱺﺍﻝﱕ ﺑﱨﻨﱦﻴﱧ﮳ﻨﱨﻬﱻﻢﱨ ﭐﻟﱋﺬﲘﻯ ﺑﱧﻨﱧﻮﱹﺍﲯ ﺭﲌﻳﺒﱧﺔﱅ ﻓﲘﻰ ﻗﱂﻠﱂﻮﺑﲐﻬﲌﻢﱦ ﺇﲐﵖﱞﵓ ﺃﱁﻥ ﺗﱧﻘﱁﻄﱞﻊﱧ ﻗﱂﻠﱂﻮﺑﱨﻬﱻﻢﱦﲩ ﻭﱺﭐﴦﴥﴤﱨ ﻋﱺﻠﲘﻴﻢﱪ ﺣﱺﻜﲔﻴﻢﱪﳁﳂﳃﳃﳀ

110. Барпо қилган бинолари қалбларида шак-шубҳа ҳолида бардавом қоладир. Магар қалблар қиймаланиб кетсагина, шак-шубҳа қолмас. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотдир.

ﲿ ﺇﲐﻥﱱ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﭐﺷﱓﺘﱧﺮﱺﻯﳎ ﻣﲘﻦﱺ ﭐﻟﱀﻤﱨﺆﱹﻣﲘﻨﲘﻴﻦﱺ ﺃﱁﻧﻔﱂﺴﱺﻬﱻﻢﱦ ﻭﱺﺃﱁﻣﱦﻮﱺ﮴ﻟﱁﻬﱻﻢ ﺑﲐﺄﱁﻥﱱ ﻟﱁﻬﱻﻢﱨ ﭐﻟﱀﺠﱺﻨﱱﺔﱁﲬ ﻳﱨﻘﱁ﮳ﺘﲘﻠﱂﻮﻥﱧ ﻓﲘﻰ ﺳﱺﺒﲐﻴﻞﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻓﱁﻴﱧﻘﱀﺘﱨﻠﱂﻮﻥﱧ ﻭﱺﻳﱨﻘﱀﺘﱧﻠﱂﻮﻥﱧﲨ ﻭﱺﻋﱹﺪﱼﺍ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻪﲘ ﺣﱺﻘﱏﺎ ﻓﲘﻰ ﭐﻟﺘﱱﻮﱹﺭﱺﯨﺔﲘ ﻭﱺﭐﵖﱓﵒﻧﺠﲌﻴﻞﲌ ﻭﱺﭐﻟﱀﻘﱂﺮﱹﺀﱧﺍﻥﲌﲬ ﻭﱺﻣﱧﻦﱹ ﺃﱁﻭﱹﻓﱁﻰﳎ ﺑﲐﻌﱧﻬﱹﺪﲘﻩﲘﲶ ﻣﲘﻦﱺ ﭐﴦﴥﴤﲘﲬ ﻓﱁﭑﺳﱹﺘﱧﺒﱦﺸﲔﺮﱻﻭﺍﲯ ﺑﲐﺒﱧﻴﱦﻌﲘﻜﱕﻢﱨ ﭐﻟﱋﺬﲘﻯ ﺑﱧﺎﻳﱧﻌﱦﺘﱨﻢ ﺑﲐﻪﲘﲶﲬ ﻭﱺﺫﱧ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﻫﱻﻮﱺ ﭐﻟﱀﻔﱁﻮﱹﺯﱻ ﭐﻟﱀﻌﱧﻈﲔﻴﻢﱨﳁﳃﳃﳃﳀ

111. Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди. Улар Аллоҳнинг йўлида жанг қилурлар, ўлдирурлар ва ўлдирилурлар. Бу, Тавротда, Инжилда ва Қуръонда Унинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Ким Аллоҳга берган аҳдига вафо қилса, бас, қилган савдоларингиздан шод бўлаверинг. Ана шунинг ўзи улкан ютуқдир.

ﭐﻟﺘﱱﳌﴣﲐﺒﱨﻮﻥﱧ ﭐﻟﱀﻌﱧ﮳ﺒﲐﺪﱻﻭﻥﱧ ﭐﻟﱀﺤﱺ﮳ﻤﲘﺪﱻﻭﻥﱧ ﭐﻟﺴﲄﳌﴣﲐﺤﱻﻮﻥﱧ ﭐﻟﺮﲄ﮴ﻛﲔﻌﱨﻮﻥﱧ ﭐﻟﺴﲄ﮳ﺠﲌﺪﱻﻭﻥﱧ ﭐﵖﱓﵕﻣﲘﺮﱻﻭﻥﱧ ﺑﲐﭑﻟﱀﻤﱧﻌﱦﺮﱻﻭﻑﲔ ﻭﱺﭐﻟﻨﱱﺎﻫﱻﻮﻥﱧ ﻋﱺﻦﲌ ﭐﻟﱀﻤﱨﻨﻜﱔﺮﲌ ﻭﱺﭐﻟﱀﺤﱺ﮳ﻔﲘﻈﱕﻮﻥﱧ ﻟﲘﺤﱻﺪﱻﻭﺩﲘ ﭐﴦﴥﴤﲘﲩ ﻭﱺﺑﱧﺸﱝﲔﺮﲌ ﭐﻟﱀﻤﱨﺆﱹﻣﲘﻨﲘﻴﻦﱺﳁﳄﳃﳃﳀ

112. Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!

ﻣﱧﺎ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﻟﲘﻠﻨﱱﺒﲐﻰﲃﲤ ﻭﱺﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﺀﱧﺍﻣﱧﻨﱨﻮﳒﺍﲯ ﺃﱁﻥ ﻳﱧﺴﱹﺘﱧﻐﱦﻔﲘﺮﱻﻭﺍﲯ ﻟﲘﻠﱀﻤﱨﺸﱓﺮﲌﻛﲔﻴﻦﱺ ﻭﱺﻟﱁﻮﱹ ﻛﱔﺎﻧﱨﻮﳒﺍﲯ ﺃﱂﻭﳖﻟﲘﻰ ﻗﱂﺮﱹﺑﱧﻰﳎ ﻣﲘﻦﲲ ﺑﱧﻌﱦﺪﲘ ﻣﱧﺎ ﺗﱧﺒﱧﻴﱱﻦﱺ ﻟﱁﻬﱻﻢﱦ ﺃﱁﻧﱱﻬﱻﻢﱦ ﺃﱁﺻﱹﺤﱺ﮳ﺐﱻ ﭐﻟﱀﺠﱺﺤﲔﻴﻢﲌﳁﳅﳃﳃﳀ

113. Пайғамбар ва мўминлар учун дўзах эгалари эканлиги аён бўлган мушрикларга, агар яқин қариндошлари бўлса ҳам, истиғфор айтишлари дуруст эмасдир.

ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﭐﺳﱹﺘﲘﻐﱦﻔﱁﺎﺭﱻ ﺇﲐﺑﱦﺮﱺ﮴ﻫﲔﻴﻢﱧ ﵖﲔﵑﱁﺑﲐﻴﻪﲘ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﻋﱺﻦ ﻣﱱﻮﱹﻋﲔﺪﱺﺓﲚ ﻭﱺﻋﱺﺪﱺﻫﱺﺂ ﺇﲐﻳﱱﺎﻩﱨ ﻓﱁﻠﱁﻤﱱﺎ ﺗﱧﺒﱧﻴﱱﻦﱺ ﻟﱁﻪﱨﲵﳒ ﺃﱁﻧﱱﻪﱨﲵ ﻋﱺﺪﱻﻭﲉ ﴦﱰﲘﴥﴤﲘ ﺗﱧﺒﱧﺮﲄﺃﱁ ﻣﲘﻨﱦﻪﱨﲬ ﺇﲐﻥﱱ ﺇﲐﺑﱦﺮﱺ﮴ﻫﲔﻴﻢﱧ ﵖﱔﵑﱁﻭﲄ﮴ﻩﱪ ﺣﱺﻠﲘﻴﻢﱬﳁﳆﳃﳃﳀ

114. Иброҳимнинг отаси учун айтган истиғфори унга берган ваъдаси устидан эди, холос. Вақтики, унга отасининг Аллоҳга душман эканлиги аён бўлганда, ундан воз кечди. Албатта, Иброҳим тазарруъли ва ҳалиймдир.

ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﻟﲘﻴﱨﻀﲔﻞﱞ ﻗﱁﻮﱹﻣﱭﺎ ﺑﱧﻌﱦﺪﱺ ﺇﲐﺫﱦ ﻫﱺﺪﱺﯨﻬﱻﻢﱦ ﺣﱺﺘﱱﻰﳎ ﻳﱨﺒﱧﻴﱰﲐﻦﱺ ﻟﱁﻬﱻﻢ ﻣﱱﺎ ﻳﱧﺘﱱﻘﱂﻮﻥﱧﲬ ﺇﲐﻥﱱ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﺑﲐﻜﱕﻞﱝﲌ ﺷﱔﻰﱹﺀﲙ ﻋﱺﻠﲘﻴﻢﱪﳁﳇﳃﳃﳀ

115. Аллоҳ бир қавмни ҳидоятга бошлаганидан сўнг, уларга сақланишлари лозим бўлган нарсани баён қилмасдан туриб, залолатга кетказмас. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчи Зотдир.

ﺇﲐﻥﱱ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﻟﱁﻪﱨﲵ ﻣﱨﻠﱀﻚﱕ ﭐﻟﺴﲄﻤﱧ﮳ﻮﱺ﮴ﺕﲔ ﻭﱺﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﲜﲨ ﻳﱨﺤﱹﻰﲤﲶ ﻭﱺﻳﱨﻤﲘﻴﺖﱻﲬ ﻭﱺﻣﱧﺎ ﻟﱁﻜﱕﻢ ﻣﱰﲘﻦ ﺩﱨﻭﻥﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻣﲘﻦ ﻭﱺﻟﲘﻰﲃﲦ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﻧﱧﺼﲔﻴﺮﲎﳁﳈﳃﳃﳀ

116. Албатта, осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. У тирилтирар ва ўлдирар. Сизларга Аллоҳдан бошқа дўст ҳам йўқ, ёрдамчи ҳам йўқ.

ﻟﱋﻘﱁﺪ ﺗﱱﺎﺏﱺ ﭐﴦﴥﴤﱨ ﻋﱺﻠﱁﻰ ﭐﻟﻨﱱﺒﲐﻰﲃﲤ ﻭﱺﭐﻟﱀﻤﱨﻬﱺ﮳ﺠﲌﺮﲌﻳﻦﱺ ﻭﱺﭐﵖﱓﵑﱁﻧﺼﱺﺎﺭﲌ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﭐﺗﱱﺒﱧﻌﱨﻮﻩﱨ ﻓﲘﻰ ﺳﱺﺎﻋﱺﺔﲘ ﭐﻟﱀﻌﱨﺴﱹﺮﱺﺓﲘ ﻣﲘﻦﲲ ﺑﱧﻌﱦﺪﲘ ﻣﱧﺎ ﻛﱔﺎﺩﱧ ﻳﱧﺰﲌﻳﻎﱂ ﻗﱂﻠﱂﻮﺏﱻ ﻓﱁﺮﲌﻳﻖﲎ ﻣﱰﲘﻨﱦﻬﱻﻢﱦ ﺛﱂﻢﱱ ﺗﱧﺎﺏﱺ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢﱦﲬ ﺇﲐﻧﱱﻪﱨﲵ ﺑﲐﻬﲌﻢﱦ ﺭﱺﺀﱨﻭﻑﱿ ﺭﲄﺣﲔﻴﻢﱬﳁﳉﳃﳃﳀ

117. Батаҳқиқ, Аллоҳ Пай-ғамбарининг, қийинчилик вақтида эргашган муҳожир ва ансорларнинг тавбасини қабул қилди. Улардан баъзиларининг қалблари тойиб кетай дегандан сўнг тавбаларини қабул қилди. Албатта, У Зот уларга марҳаматли ва меҳрибондир.

ﻭﱺﻋﱺﻠﱁﻰ ﭐﻟﺜﱋﻠﱁ﮳ﺜﱁﺔﲘ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﺧﱻﻠﱊﲘﻔﱂﻮﺍﲯ ﺣﱺﺘﱱﻰ﮵ ﺇﲐﺫﱧﺍ ﺿﱺﺎﻗﱁﺖﱹ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢﱨ ﭐﵖﱓﵑﱁﺭﱹﺽﱻ ﺑﲐﻤﱧﺎ ﺭﱺﺣﱻﺒﱧﺖﱹ ﻭﱺﺿﱺﺎﻗﱁﺖﱹ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢﱦ ﺃﱁﻧﻔﱂﺴﱻﻬﱻﻢﱦ ﻭﱺﻇﱔﻨﱲﻮﳒﺍﲯ ﺃﱁﻥ ﵖﱞﵐ ﻣﱧﻠﱀﺠﱺﺄﱁ ﻣﲘﻦﱺ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﺇﲐﵖﱞﵓ ﺇﲐﻟﱁﻴﱦﻪﲘ ﺛﱂﻢﱱ ﺗﱧﺎﺏﱺ ﻋﱺﻠﱁﻴﱦﻬﲌﻢﱦ ﻟﲘﻴﱧﺘﱨﻮﺑﱨﻮﳒﺍﲯﲬ ﺇﲐﻥﱱ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﻫﱻﻮﱺ ﭐﻟﺘﱱﻮﲄﺍﺏﱻ ﭐﻟﺮﲄﺣﲔﻴﻢﱨﳁﳊﳃﳃﳀ

118. Ва ортда қолган уч кишига ҳам. Уларга кенг ер тор бўлиб, юраклари сиқилиб, Аллоҳдан қочиб, ўзгага бориб бўлмаслигига ишонганларидан сўнг, тавба қилишлари учун тавба эшиги очилди. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли Зотдир.

ﻳﱧﳌﺄﱁﻳﱲﻬﱺﺎ ﭐﻟﱋﺬﲘﻳﻦﱺ ﺀﱧﺍﻣﱧﻨﱨﻮﺍﲯ ﭐﺗﱱﻘﱂﻮﺍﲯ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﻭﱺﻛﱕﻮﻧﱨﻮﺍﲯ ﻣﱧﻊﱧ ﭐﻟﺼﲄ﮳ﺪﲘﻗﲘﻴﻦﱺﳁﳋﳃﳃﳀ

119. Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар.

ﻣﱧﺎ ﻛﱔﺎﻥﱧ ﵖﲔﵑﱁﻫﱹﻞﲌ ﭐﻟﱀﻤﱧﺪﲘﻳﻨﱧﺔﲘ ﻭﱺﻣﱧﻦﱹ ﺣﱺﻮﱹﻟﱁﻬﱻﻢ ﻣﱰﲘﻦﱺ ﭐﵖﱓﵑﱁﻋﱹﺮﱺﺍﺏﲌ ﺃﱁﻥ ﻳﱧﺘﱧﺨﱺﻠﱋﻔﱂﻮﺍﲯ ﻋﱺﻦ ﺭﲄﺳﱻﻮﻝﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﻳﱧﺮﱹﻏﱔﺒﱨﻮﺍﲯ ﺑﲐﺄﱁﻧﻔﱂﺴﲔﻬﲌﻢﱦ ﻋﱺﻦ ﻧﱱﻔﱀﺴﲔﻪﲘﲶﲬ ﺫﱧ﮴ﻟﲘﻚﱔ ﺑﲐﺄﱁﻧﱱﻬﱻﻢﱦ ﵖﱔﵐ ﻳﱨﺼﲔﻴﺒﱨﻬﱻﻢﱦ ﻇﱔﻤﱧﺄﱆ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﻧﱧﺼﱺﺐﱿ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﻣﱧﺨﱹﻤﱧﺼﱺﺔﱆ ﻓﲘﻰ ﺳﱺﺒﲐﻴﻞﲌ ﭐﴦﴥﴤﲘ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﻳﱧﻄﱔ﮲ﱨﻮﻥﱧ ﻣﱧﻮﱹﻃﲔﺌﱫﺎ ﻳﱧﻐﲘﻴﻆﱕ ﭐﻟﱀﻜﱕﻔﱋﺎﺭﱺ ﻭﱺﵖﱔﵐ ﻳﱧﻨﱧﺎﻟﱂﻮﻥﱧ ﻣﲘﻦﱹ ﻋﱺﺪﱻﻭﲃﲎ ﻧﱱﻴﱦﵝﱃﵗ ﺇﲐﵖﱞﵐ ﻛﱕﺘﲘﺐﱺ ﻟﱁﻬﱻﻢ ﺑﲐﻪﲘﲶ ﻋﱺﻤﱧﻞﱙ ﺻﱺ﮳ﻠﲘﺢﱽﲬ ﺇﲐﻥﱱ ﭐﴦﴥﴤﱧ ﵖﱔﵐ ﻳﱨﻀﲔﻴﻊﱨ ﺃﱁﺟﱹﺮﱺ ﭐﻟﱀﻤﱨﺤﱹﺴﲔﻨﲘﻴﻦﱺﳁﳂﳄﳃﳀ

120. Мадийна аҳлига ва уларнинг атрофидаги аъробийларга Расулуллоҳдан четда қолишлари ва ўз жонларини кўзлаб, унинг жонига эътибор қилмасликлари дуруст эмас. Зеро, уларга Аллоҳнинг йўлида ташналик, чарчоқ, очлик етса, кофирларнинг ғазабини чиқарадиган бирон қадам боссалар, душманга бирон зиён етказсалар, албатта, уларга солиҳ амал ёзиладир. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое қилмас.